Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
Қарори
Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 22 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2590-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги ва 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сон «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2014 йил 8 майдаги 92/1, 1-сон қарори (рўйхат рақами 2590, 2014 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 274-модда) билан тасдиқланган Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. АБДУХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 23 октябрь,
МҲ-15-сон
Қишлоқ ҳўжалиги вазири А. ВОИТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 20 октябрь,
01/22-05/5345-сон
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 23 октябрдаги МҲ-15-сон, Қишлоқ ҳўжалиги вазирлигининг 2023 йил 20 октябрдаги 01/22-05/5345-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимадан «Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 1-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Республикада карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг рўйхатида (рўйхат рақами 2544, 2013 йил 26 декабрь)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатида (рўйхат рақами 3357, 2022 йил 31 март)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «карантин тадбирларини» деган сўзлар «ўсимликлар карантинига доир тадбирларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 2-бобнинг 4-параграфи номи ва 19-банддаги «Карантин тадбирларини» деган сўзлар «Ўсимликлар карантинига доир тадбирларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5.16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Ўсимликлар карантинига доир тадбирларнинг мақсади ўсимликлар карантини объектларининг хорижий мамлакатлардан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини объектлари тарқалган ҳудудидан Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини объектларидан холи бўлган ҳудудларига кириб келиши натижасида зарар етказилиши хавфининг олдини олиш, уни чеклаш ва бартараф этишдан иборат ҳисобланади.».
7. 18-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
8. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Ўсимликлар карантинига доир тадбирларнинг бажарилиши устидан давлат назорати ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати органлари томонидан амалга оширилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 10/23/2590-2/0870-сон)