23.09.2022 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан Швейцария Конфедерацияси Ҳукумати номидан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
23.09.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан Швейцария Конфедерацияси Ҳукумати номидан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда профессионал таълим ва тайёрлов соҳасидаги ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш Лойиҳаси, I босқич тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан давлат реестрида 2023 йил 14 ноябрда 4532-FR-2023-H тартиб рақами билан рўйхатга олинди.]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Швейцария Конфедерацияси Ҳукумати (кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва улар ўртасида самарали техникавий ҳамкорликни ривожлантириш ниятида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда ўрта махсус, профессионал таълимини ривожлантиришни Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида профессионал махсус таълим муассасалари ва реал сектордаги иш берувчилари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини яхшилашга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Демократик тамойиллар ва асосий инсон ҳуқуқларига ҳурматни, хусусан, Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясида белгиланганидек, ва ушбу Битимда келишилган тамойиллар икки томоннинг ички ва ташқи сиёсатини амалга оширилишида ва ушбу Битим мақсадлари муҳим эканлигини ҳисобга олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Икки давлат ўртасида 2002 йил 20 сентябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида техникавий ва молиявий ҳамкорлик ҳамда инсонпарварлик ёрдами тўғрисидаги Битимга амал қилган ҳолда,

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Умумий шартлар ва тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимда қўлланилган тегишли атамалар, башарти матнда бошқача талаб этилмаса, қўйидаги маъноларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Лойиҳа» Швейцария Ҳукумати томонидан молиялаштириладиган, Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан тайёрланган ва ушбу битимнинг ажралмас қисми ҳисобланган лойиҳа ҳужжатида белгиланган «Ўзбекистонда профессионал таълим ва тайёрлов (ПТТ) соҳасидаги ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш Лойиҳаси»ни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «ЛБҚ» лойиҳанинг умумий назорати ва мувофиқлаштирилишини таъминлаш, шунингдек, стратегик масалаларни ҳал этиш учун ташкил этилган Лойиҳани бошқариш қўмитаси англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) «ШТҲА» Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

d) «Нelvetas» Лойиҳани амалга ошириш учун ШТҲА томонидан тайинланган «Нelvetas Swiss Intercooperation» — «Ижроия Агентлиги»ни англатади;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) «ПТТ» профессионал таълим ва тайёрловни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Лойиҳанинг мақсадлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1. Лойиҳа биринчи босқичининг умумий мақсади меҳнат бозорига киришни яхшилаш орқали профессионал таълим муассасалари битирувчиларини янада самарали иш билан таъминлашга ҳисса қўшишдан иборат. Ўзбекистондаги профессионал таълим талабалари ва битирувчилари уларга ўсиш салоҳиятига эга бўлган соҳаларда жозибадор ва муносиб иш топиш ва уни сақлаб қолиш имконини берувчи меҳнат бозорига йўналтирилган таълим ва ўқитиш тизимидан фойдаланишади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мақсадлар, кутилаётган натижалар ва амалга ошириш ёндашуви ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланган лойиҳа ҳужжатида баён этилади (1-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Битимнинг амал қилиш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим унга илова қилинган ва унинг ажралмас қисми ҳисобланган лойиҳа ҳужжатида белгиланган, Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган фаолиятларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ваколатли органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қўйидагилар лойиҳани амалга ошириш учун масъулдир: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ОЎМТВ), Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (ШТҲА), Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2. ШТҲА Швейцария Ҳукумати номидан мазкур Битимни қўллаш ва лойиҳани амалга ошириш учун Ижро органи ҳисобланади. Швейцария элчихонаси ШТҲАнинг Ўзбекистондаги вакили ҳамда лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш учун масъул ҳисобланади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқаро тендер натижаларига кўра, ШТҲА лойиҳани амалга оширишни «Нelvetas Swiss Intercooperation» Ижро агентлигига лойиҳани амалга оширишни топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда Швейцария Ҳукуматининг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1. ШТҲА 2021 йил 1 декабрдан 2025 йил 31 декабргача лойиҳа ҳужжатида кўрсатилган лойиҳани амалга ошириш учун 4 935 000 Швейцария Франки (тўрт миллион тўққиз юз ўттиз беш минг Швейцария Франки) максимал миқдордаги суммани тақдим этади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лойиҳа маблағлари ШТҲА томонидан Швейцария элчихонаси орқали бошқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. ОЎМТВ лойиҳа мақсадларининг тўлиқ уйғунлигини ва амалга оширилишини таъминлаш мақсадида лойиҳани мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлашни таъминлайди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати вакилларининг ушбу лойиҳа доирасида ташкил этиладиган тегишли тадбирларда иштирок этишини қўллаб-қувватлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ОЎМТВ Швейцария элчихонаси ва лойиҳани ёзма сўровига асосан лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши учун уларнинг ўз вазифаларини энг самарали ва лозим даражада бажаришларига имкон бериш мақсадида зарур бўлган маълумот ва рухсатномалар билан зудлик билан таъминлаш мажбуриятини олади. Бундай маълумотлардан фақат лойиҳа мақсадлари учун фойдаланилади. Маълумот ва рухсатномаларни ҳар қандай бошқа мақсадларда фойдаланиш масаласи ОЎМТВ билан олдиндан ёзма равишда келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

3. Тўлиқ уйғунликни кафолатлаш мақсадида ОЎМТВ Швейцария ҳукумати ва бошқа донорлар томонидан молиялаштириладиган тадбирларни лозим даражада мувофиқлаштиришни таъминлайди. ОЎМТВ томонидан барча иштирокчилар ўртасида мунтазам маслаҳатлашувлар ташкил этилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ОЎМТВ лойиҳа доирасида Швейцария ҳукумати маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган товарлар ва ускуналарни хавфсиз жойда сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширади, шунингдек, лойиҳа якунида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ушбу товарлар ва ускуналарни топшириш бўйича тегишли жараёнларнинг амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Лойиҳани амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Лойиҳанинг умумий назорати ва мувофиқлаштирилишини таъминлаш, шунингдек, сиёсий масалаларини ҳал қилиш учун лойиҳани бошқарув қўмитаси (ЛБҚ) тузилади ва унинг йиғилишлари йилига камида бир марта ўтказилади. ЛБҚ, фақат икки Аҳдлашувчи Томонлар вакиллари ҳозир бўлганда кворумга эга бўлади ва уларнинг қарорлари консенсус (келишув) асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2. Ижро агентлиги лойиҳани умумий назорат қилиш, амалга ошириш ва уни бажарилишини мониторинги учун жавобгар ҳисобланади. лойиҳани Ижро этувчи агентлик лойиҳада амалга оширилиши тўғрисида ЛБҚга ҳисобот беради. ЛБҚ лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботлар ва йиллик иш режаларини мунтазам кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун жавобгар ҳисобланади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битимга таклиф этилаётган ўзгартиришлар, лойиҳани тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида, шунингдек, ушбу Битимни муваффақиятли амалга оширишга халақит берадиган ёки халақит бериш билан таҳдид қиладиган ҳар қандай воқеа тўғрисида бир-бирларини зудлик билан хабардор қиладилар ва иложи борича ушбу масалалар бўйича бир-бирлари билан маслаҳатлашадилар. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг сўровига кўра, махсус қўшма текширув ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Лойиҳани мониторинг қилиш ва ҳисобот бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. ОЎМТВ ва Швейцария элчихонаси тадбирларни мониторинг қилади ва зарур ҳолларда, режалаштириш ва жадвалларни такомиллаштириш орқали лойиҳани амалга оширилишини бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ШТҲА Бош қароргоҳи ва/ёки Швейцария элчихонаси вакиллари ОЎМТВ билан келишилган ҳолда лойиҳа амалга оширилаётган жойларга ташриф буюришлари мумкин. ОЎМТВ ушбу ташрифларга, хусусан, маҳаллий ҳокимият органлари ва Лойиҳа учун масъул ташкилотлар ва ходимлар билан ҳамкорликда кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ШТҲА лойиҳанинг самарали амалга оширилаётганига ишонч ҳосил қилиш мақсадида ўз ҳисобидан мустақил текширув ўтказиши, ҳамда якуний баҳолаш ва даврий назоратни ташкил этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

4. Лойиҳа фаолиятининг ички мониторинги лойиҳани Ижро агентлиги томонидан амалга оширилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лойиҳанинг ютуқларини баҳолаш лойиҳа якунида ўтказилади. Баҳолаш давомида лойиҳанинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатадиган ёки тўсқинлик қилаётган ҳар қандай омилларга эътибор қаратилади. Баҳолаш ШТҲА томонидан ваколат берилган учинчи мустақил томон тарафидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Товарлар ва хизматларни харид қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. ШТҲА томонидан молиялаштириладиган товарлар ва хизматлар Швейцария тартиб-қоидаларига мувофиқ харид қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лойиҳани амалга ошириш даврида ШТҲА маблағлари ҳисобидан лойиҳа доирасида фойдаланиш учун тақдим этилган товарлар ШТҲАнинг чекланмаган тасарруфида бўлади ва Швейцария элчихонасининг олдиндан ёзма рухсатисиз лойиҳадан ташқарида фойдаланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

3. Башарти маълум сабабга кўра лойиҳани амалга ошириш тўхтатиладиган бўлса, ШТҲА маблағлари ҳисобидан тақдим этилган товарлардан фойдаланиш тартиби Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ёзма равишда келишиб олинади. Бундай ҳолда, ШТҲА ушбу товарлар билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат учун жавобгар бўлмайди.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лойиҳа якунида Аҳдлашувчи Томонлар лойиҳа маблағлари ҳисобидан сотиб олинган товарларга мулкий эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича ёзма равишда келишиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Имтиёзлар ва Иммунитетлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Икки давлат ўртасида 2002 йил 20 сентябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида техникавий ва молиявий ҳамкорлик ҳамда инсонпарварлик ёрдами тўғрисидаги Битимнинг 6-моддаси 6.2 ва 6.8-бандларида назарда тутилган ҳамда 1961 йил 18 апрелдаги дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенциясига мувофиқ одатда дипломатик миссияларга тақдим қилинадиган айни иммунитет ва имтиёзлар билан Швейцария элчихонасини ва унинг ходимларини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Швейцария элчихонасининг мурожаати асосида лойиҳада иштирок этадиган мутахассисларга 2002 йилдаги Битимнинг 6-моддаси 6.4-бандига кўра консуллик ва бошқа тўловларсиз, вақтинча Ўзбекистонга кириш ва ундан чиқиш визаларини беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) Лойиҳа доирасида олиб кириладиган товарларни божхона тўловларидан озод қилиш. лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистонда олинган товарлар, ишлар ва хизматлар 2002 йилги Битимнинг 6-моддаси 6.8-бандида кўрсатилган қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

d) Валюта ўтказмаларини тартибга солишнинг амалдаги қоидаларига мувофиқ лойиҳанинг эҳтиёжлари ёки унинг мутахассислари билан боғлиқ бўлган чет эл валютасидаги халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратилишига кўмаклашади;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) хорижий ва маҳаллий мутахассисларга ўз хизмат вазифаларини бажаришда ёрдам беради, шунингдек, уларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун зарур бўлган рухсатномалар, ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Битимнинг тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири ушбу Битимни тугатиш бўйича ёзма хабарномани уч ой олдин юбориш орқали уни тугатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бири мазкур Битим мақсадларига ортиқ эришиб бўлмайди ёки иккинчи Аҳдлашувчи Томон ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмас деб ҳисоблаган тақдирда, бошқа Аҳдлашувчи Томон бир ой олдин ёзма хабарнома юбориш орқали уни тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш ҳуқуқига эга бўлади. Юқорида келтирилган ҳолатларга қарамасдан, Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири ушбу Битим шартлари қўпол равишда бузилган тақдирда, уни зудлик билан тугатиши мумкин. Қўпол равишда бузиш Битимнинг асосий мақсадларидан бирини жиддий равишда бузиш ҳамда ҳар қандай коррупциявий ва мазкур Битимнинг мақсадларига зид хатти-ҳаракатларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

3. Форс-мажор (табиий офат ва бошқалар) натижасида юзага келадиган ҳодисалар мазкур Битимни ижро этишга тўсқинлик қилса, Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири уни амалга ошириш имконсиз бўлиб қолган вақтдан бошлаб Битимни тугатиши мумкин.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Битим муддатидан олдин тугатилган ёки лойиҳа якун топган тақдирда, лойиҳа доирасида тақдим этилган сарфланмаган ҳар қандай маблағлар ШТҲАга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ўзгартиришлар киритиш ва низоларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1. Мазкур Битимга Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишувига кўра унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ҳамда алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай низолар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали дўстона ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Коррупцияга қарши курашиш қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим доирасида Аҳдлашувчи Томонлар бевосита ёки билвосита бирон-бир хусусиятдаги фойдани таклиф қилмайдилар. Улар бундай таклифларни қабул қилмайдилар. Ҳар қандай коррупцион ёки ноқонуний хатти-ҳаракатлар ушбу битимнинг қўпол бузилишини англатади ва унинг тугатилишига ва (ёки) амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўшимча тузатиш чоралари қўлланилишига асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Амал қилиш муддати ва кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим 2021 йил 1 декабрдан 2025 йил 31 декабргача бўлган даврни қамраб олади. У Аҳдлашувчи Томонлар имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг барча шартномавий мажбуриятларини бажаргунларига қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тошкент шаҳрида 2022 йил 23 сентябрь ойида ҳар бир Аҳдлашувчи Томон учун бир нусхадан, тенг аутентик бўлган ўзбек ва инглиз тилларида икки асл нусхада имзоланди.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда тафовутлар вужудга келганда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)