Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Греция Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида
Баённома
Ҳамкорлик ва маслаҳатлашувлар тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан давлат реестрида 2023 йил 14 ноябрда 4532-FR-2023-H тартиб рақами билан рўйхатга олинди]
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Греция Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, кейинги ўринларда «Имзоловчилар» деб аталувчилар,
Имзоловчилар давлатлари ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш ва янада чуқурлаштириш ҳамда узоқ муддатли ҳамкорликни кенгайтириш истагида,
Халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган тамойиллари ва нормаларини тан олган холда,
Икки томонлама муносабатлардаги ўзаро манфаатли масалалар, шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар бўйича турли даражаларда Имзоловчилар ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш ўзаро манфаатли эканини тан олган холда,
қуйидаги англашувларга эришдилар:
1-параграф
Мазкур Протоколнинг мақсади Имзоловчилар ўртасида ўзларининг давлатлари манфаатларини йўлида ҳамкорлик соҳаларини ривожлантириш ва соҳаларни янада очиш учун умумий асосни таъминлаш ҳисобланади.
2-параграф
Мазкур Протокол доирасида имзоловчилар икки томонлама муносабатларнинг барча жиҳатлари, шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва глобал муаммолар бўйича мунтазам маслаҳатлашувлар ва фикр алмашишларини ташкил қилади.
Имзоловчилар томонидан ўтказиладиган маслаҳатлашувлар қуйидаги соҳаларни ўз ичига олиши мумкин, лекин улар билан чекланмайди: сиёсий муносабатлар, савдо, инвестициялар, молия, хавфсизлик ва мудофаа, ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик, маданият, фан ва таълим, атроф-муҳит масалалари, халқаро ҳуқуқ масалалари, консуллик масалалари. ва имзолаган томонларнинг матбуот хизматлари ўртасидаги ҳамкорлик ва ҳ.к.
Маслаҳатлашувлар навбатма-навбат Ўзбекистон Республикаси ва Греция Республикасида, зарурат бўлганда эса халқаро ташкилотлар ва форумларда ўтказилади. Иштирокчилар даражаси, кун тартиби, маслаҳатлашувлар вақти ва жойи Имзоловчилар томонидан келишиб олинади дипломатик каналлар орқали.
3-параграф
Имзоловчилар ўзларининг тегишли дипломатик хизматларининг иши ва сиёсати бўйича ўзаро билим ва тушунишни ошириш мақсадида ноу-хау ва илғор тажриба алмашиш орқали умумий манфаатдор мавзулар бўйича дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишни кўриб чиқадилар.
4-параграф
Мазкур Протоколга исталган вақтда Имзоловчи Томонларнинг ўзаро ёзма розилиги билан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
5-параграф
Мазкур Протоколни талқин қилиш ёки амалга ошириш билан боғлиқ ҳар қандай келишмовчиликлар Имзоловчи Томонлар ўртасидаги маслаҳатлашувлар орқали дўстона ҳал қилинади.
6-параграф
Мазкур Протокол имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва Имзоловчилардан бири бошқа Имзоловчига дипломатик каналлар орқали 90 (тўқсон) кун олдин унинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ёзма хабарнома юбориб, унининг амал қилишини тугатмагунга қадар амал қилади.
Мазкур Протокол кучга кирган кундан бошлаб 1997 йил 1 апрелда Афина шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Греция Ташқи ишлар вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Протоколни алмаштиради.
Нью-йорк шаҳрида 2023 йил 18 сентябрда ҳар бири инглиз тилида икки асл нусхада тузилди.
(имзолар)