Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1063-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
(«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормаларини сўзсиз ва тўлиқ амалга оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»)
(«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормаларини сўзсиз ва тўлиқ амалга оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормаларини сўзсиз ва тўлиқ амалга оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1063-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 10 октябрь,
3576-IV-сон