20.11.2023 йилдаги ПФ-197-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 20.11.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари томонидан жиноий жазони ижро этиш соҳасида амалга оширилаётган фаолияти самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимларини танлаш ва жой-жойига қўйиш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 20 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-197-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 ноябрдаги ПФ-197-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5938-сон Фармонининг 20-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«профилактика инспекторини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, стажи ва тажрибасини инобатга олган ҳолда маҳаллага бириктириш ҳамда маҳалла орасида ротация қилиш Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати билан келишилган ҳолда амалга оширилади (профилактика инспектори лавозимидан катта профилактика инспектори лавозимига ўтказиш бундан мустасно)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизматининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда ижтимоий профилактика бўлим бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади (юқори турувчи раҳбарлик лавозимига ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6096-сон Фармонига 4-илованинг 234-позицияси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-136-сон Фармонининг 1-банди қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур бандда белгиланган қоидалар 2024 йил 1 январдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги тизимидаги тиббиёт ва фармацевтика ходимларига (махсус ва ҳарбий унвонга эга бўлган ходим ҳамда ҳарбий хизматчилардан ташқари) нисбатан ҳам татбиқ этилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди саккизинчи хатбошиси «махсус бўлинмаларининг,» сўзларидан кейин «ахборот технологияларини ривожлантириш бўлинмаларининг,» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 январдаги «Озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4138-сон қарорининг 3-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«етказиб берувчилар, шу жумладан хорижий етказиб берувчилар билан ишлаб чиқариш ва ёрдамчи ускуналар, техника ва бошқа моддий-техник воситалар, ресурслар, хомашё материаллари, ўсимлик уруғлари, чорва молларини (шу жумладан йирик ва майда шохли моллар, парранда, балиқ, асалари ва бошқаларни) харид қилиш ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича танлов (тендер) савдоларини ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
колонияларда ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда маҳкумларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали ҳамкорликни амалга ошириш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш бўлинмаларига юқори малакали менежерларни (мутахассисларни) Жазони ижро этиш департаментининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваридан 15 баробаригача, зарур мутахассисликка эга бўлмаган хизмат кўрсатувчи ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваригача ойлик маоши белгилаш ҳамда уларни жазони ижро этиш муассасалари бошлиқларининг ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш имконияти билан жалб қилиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5050-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 8-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жазони ижро этиш муассасалари ҳузуридаги бюджетдан ташқари фаолиятни амалга оширадиган ишлаб чиқариш бўлинмалари лавозимларига тегишли соҳада амалий иш тажрибасига эга бўлган шахслар шаҳодатланган лавозимлар ҳисобидан тайинланиши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«бюджетдан ташқари фаолият ҳисобидан таъминланадиган ишчи ва хизматчилар штат сонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилар тегишлича ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Департамент ва тизим муассасаларининг бюджетдан ташқари фаолиятидан таъминланадиган ишчи ва хизматчилар штат бирликларини киритади ва қисқартиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш колониялари томонидан тизим тасарруфидаги бошқа бўлинма ёки жазони ижро этиш колониясига бир йилдан кўп бўлмаган муддатга қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам кўрсатилишини ташкил этади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн тўққизинчи хатбоши йигирма биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-банднинг учинчи хатбошиси «ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш» сўзларидан кейин «(бюджетдан ташқари фаолиятидан таъминланадиган ишчи ва хизматчилар штат бирликлари бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-банднинг учинчи хатбошиси «таҳлил қилиш ва баҳолаш,» сўзларидан кейин «моддий-техник, молиявий ва ижтимоий-маиший жиҳатдан таъминлашни ташкил этиш,» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-190-сон қарорининг 7-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн учинчи хатбоши «эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг» сўзларидан кейин «биноларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳамда» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«йўллар бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда йўл-транспорт ҳодисалар ўчоқларида белгиланган тезликни ошириш, пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни аниқловчи махсус фото-видео қайд этиш воситаларини ўрнатиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги «Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 645-сон қарорига 1-илованинг 66-позицияси чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2023 й., 06/23/197/0865-сон)