Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 121-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1056-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 121-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1056-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил 15 сентябрда киритилган «Интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 121-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1056-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 9 октябрь,
3561-IV-сон