04.10.2023 йилдаги 3553-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 04.10.2023 йилдаги 3553-IV-сон
Кучга кириш санаси
04.10.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2023 йил тўққиз ойидаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) 2023 йил тўққиз ойидаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, ҳисобот даврида Қўмита томонидан қонун ижодкорлиги фаолияти самарадорлигини оширишга, қонун лойиҳаларини тайёрлашда халқаро тажрибадан унумли фойдаланишга, шунингдек мамлакатимизда рақамлаштириш йўналишидаги ислоҳотларни давом эттириш ҳамда ахборот сиёсатини юритишнинг муҳим масалалари юзасидан қонунчиликни такомиллаштиришга эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда Қўмита 5 та қонун лойиҳасига масъул бўлиб, уларнинг 3 таси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) томонидан қабул қилинган ҳамда маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита масъуллигида бўлган қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда маромига етказиш мақсадида ишчи гуруҳнинг 20 та ҳамда Қўмита ҳузуридаги эксперт гуруҳининг 5 та йиғилиши ўтказилган. Қонун лойиҳаларини такомиллаштириш ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганишда инновациялар, ахборот соҳаси, рақамли технологиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институти вакилларидан иборат бўлган эксперт гуруҳи имкониятларидан самарали фойдаланилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларининг ижроси ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ҳамда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш бўйича Қўмита томонидан 11 та парламент назорати тадбирлари ўтказилган. Улардан 6 таси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитишга, 5 таси қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини ўрганишга тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда рақамли инфратузилмани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига қатор муҳим таклиф ва тавсиялар тақдим этилган. Хусусан, рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг қонуний асосларини такомиллаштириш, ҳудудларнинг рақамли ривожланиш даражасини рейтинг баҳолаш ишларини давом эттириш, аҳоли учун рақамли хизматлардан фойдаланишнинг содда усулларидан фойдаланиш мақсадида йўриқномалар ишлаб чиқиш ва уларни кенг тарғиб қилиш шулар жумласидандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита томонидан «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси ҳолати юзасидан ўтказилган назорат-таҳлил тадбири доирасида «Лицензия» ахборот тизимида барча турдаги лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилишга доир хизматларни тўлиқ ишга тушириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда давлат органлари томонидан янги турдаги рухсат этиш хусусиятига эга маъмурий тартиб-таомилларни жорий этиш ҳолатларининг олдини олишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга илм-фан ва таълим йўналишида жорий этилаётган инновацияларнинг ҳолатини ўрганиш мақсадида Қўмита ҳамда Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг «Илм-фан ва инновациялар соҳасини янада ривожлантириш мақсадида режалаштирилган рақамлаштириш ишларининг бажарилиши ва бундан кутилаётган натижалар тўғрисида»ги ахборотини Қонунчилик палатаси мажлисида эшитиш режалаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг, қабул қилинаётган қонунларнинг ҳамда давлат ва жамият ҳаётида содир бўлаётган муҳим воқеаларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида Қўмита томонидан 6 та давра суҳбати, 8 та семинар, 2 та конференция ва 2 та матбуот анжумани ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда унинг қуйи тузилмаларида фаолият юритувчи ходимлар учун ташкил этилган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинарга 500 нафарга яқин иштирокчи жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти, унда назарда тутилган ўзгаришлар тўғрисида кенг жамоатчиликни бохабар қилиш мақсадида ташкил этилган конференцияда депутатлар, ваколатли давлат органларининг вакиллари ҳамда соҳада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари иштирок этган. Конференция доирасида электрон тижорат соҳасида юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, соҳада ўзини ўзи банд қилган тадбиркорларга қулайликлар яратиш юзасидан таклифлар илгари сурилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорлигида ўтказилган «Мустақиллик — ахборот ва сўз эркинлигининг кафолати» мавзусидаги давра суҳбатида Ўзбекистонда ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва оммавий ахборот воситалари учун яратилаётган кенг имкониятлар муҳокама қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитага ҳисобот даврида жами 152 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар белгиланган тартибда Қўмита аъзолари томонидан кўриб чиқилган. Таъкидлаш жоизки, кейинги пайтда фуқаролар томонидан йўлланилаётган мурожаатларда қонун ҳужжатлари нормаларини такомиллаштиришга доир таклифлар салмоғи ортиб бормоқда. Қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан келиб тушган таклифлар алоҳида ўрганилган ва таклиф муаллифларига Қўмитанинг миннатдорчилик хатлари юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, қабул қилинаётган соҳага оид қонун ҳужжатларининг, давлат ва жамият ҳаётида содир бўлаётган муҳим воқеаларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Жумладан, ҳисобот даврида Қўмита аъзолари томонидан телевидение орқали 142 маротаба, радио орқали 23 маротаба, газета, журналларда 96 маротаба ва Интернет нашрларида 137 маротаба ҳамда ижтимоий тармоқларда чиқишлар қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2023 йил тўққиз ойидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзоларининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита масъул бўлган қонун лойиҳалари юзасидан қўмита ҳузуридаги эксперт гуруҳи аъзоларини жалб қилган ҳолда муҳокамаларни ташкил этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат-таҳлил тадбирлари доирасида қабул қилинган қарорларнинг ижросини мониторинг қилиш борасидаги ишларни янада кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисида»ги ПФ-158-сонли Фармонининг Қўмита фаолиятига тааллуқли бўлган бандлари ижро этилиши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Қодиров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 4 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3553-IV-сон