Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига олис ҳудудларда Интернет ва алоқа қамровини ошириш учун шароитларни кенгайтиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1071-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига олис ҳудудларда Интернет ва алоқа қамровини ошириш учун шароитларни кенгайтиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1071-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил 12 октябрда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига олис ҳудудларда Интернет ва алоқа қамровини ошириш учун шароитларни кенгайтиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1071-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 23 октябрь,
3616-IV-сон