07.11.2023 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БИТИМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг археологик ва этнологик материаллари тоифаларига импорт чекловларини жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан давлат реестрида 4534-US-2023-H тартиб рақами билан рўйхатга олинди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар икки мамлакат иштирокчи давлатлар ҳисобланган Маданий бойликларни ноқонуний равишда олиб келиш, олиб кетиш ва уларга бўлган эгалик ҳуқуқини ўзгага беришни ман этиш ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида 1970 йилдаги ЮНЕСКО Конвенциясига мувофиқ ҳаракат қилган ҳолда; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон маданий меросини ифодаловчи, ўрнини тўлдириб бўлмайдиган археологик ва этнологик материалларни талон-тарож қилишга бўлган иштиёқни камайтириш истагида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўз қонунчилигига, шу жумладан Маданий бойликлар тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш тўғрисидаги Актига мувофиқ, Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати томонидан эълон қилинадиган рўйхатда (кейинги ўринларда Белгиланган рўйхат деб аталувчи) белгиланган милоддан аввалги 50 000 йилдан милодий 1773 йилгача бўлган маълум археологик материаллар ва Ўзбекистон халқининг маданий мероси учун муҳим милодий 600 йилдан 1917 йилгача бўлган маълум этнологик материалларнинг Қўшма Штатларга олиб кирилишини чеклайди, бунда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати бундай олиб чиқилиш унинг қонунларига зид эмаслигини тасдиқловчи сертификат берган ҳолатлар мустасно ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати Белгиланган рўйхатдаги Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ҳисобига мусодара қилинган ҳар қандай объект ёки материални Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига қайтаришни таклиф қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бундай импорт чекловлари Белгиланган рўйхат Реестр Америка Қўшма Штатлари Ҳукуматининг жамоатчиликни хабардор қилишни кўзловчи расмий нашри ҳисобланган АҚШ Федерал реестрида эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар икки Томон ушбу Битимни ва унинг сабабларини эълон қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати рухсат этилмаган қазишмалар, маданий бойликларнинг ўғирланиши, маданий бойликлар контрабандаси ва маданий меросга хавф соладиган бошқа таҳдидлар ҳақидаги маълумотларни сақлаш ва Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати билан бўлишиш учун барча имкониятларни ишга солишда давом этади. Мазкур саъй-ҳаракатларга ёрдамлашиш мақсадида Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига тегишлича давлат ва/ёки хусусий секторларда мавжуд дастурлар доирасида техник ёрдам кўрсатишга кўмаклашиш учун барча имкониятларни ишга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маданий бойликларни ноқонуний равишда олиб келиш, олиб кетиш ва уларга бўлган эгалик ҳуқуқини ўзгага беришни ман этиш ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида 1970 йилдаги ЮНЕСКО Конвенциясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўзининг маданий меросини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни ишга солишда давом этади. Мазкур саъй-ҳаракатларга ёрдамлашиш мақсадида Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига тегишлича давлат ва/ёки хусусий секторларда мавжуд дастурлар доирасида техник ёрдам кўрсатишга кўмаклашиш учун барча имкониятларни ишга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати маданий бойликларнинг талон-тарож қилиниши билан боғлиқ жиддий вазиятларни бартараф этиш борасида Ўзбекистондан археологик ва этнологик материалларни сезиларли даражада импорт қилувчи бошқа мамлакатлар билан ишлаш учун барча имкониятларни ишга солишда давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳар бир Томон археологик ва этнологик материалларни маданий, таълим ва илмий мақсадларда алмашишни рағбатлантириш, шу жумладан, бундай материалларни узоқ муддатга бериб туриш орқали Ўзбекистоннинг бой маданий мероси жамоатчилик томонидан қадрланишини кенг кўламда эътироф этиш ва улардан фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида барча имкониятларни ишга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳар бир Томон ушбу Битимни амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида бошқа Томонни хабардор қилиб туриш ҳаракатини давом эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар икки Томоннинг мажбуриятлари ва ушбу Битим доирасида амалга ошириладиган фаолиятлари уларнинг тегишли қонунлар ва қоидаларига, шу жумладан, ажратилган маблағларнинг мавжудлигига боғлиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим имзолангандан бошлаб кучга киради; башарти у узайтирилмаса, беш (5) йил давомида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим фақат Томонларнинг ўзаро ёзма розиликлари билан узайтирилиши ва/ёки ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар мазкур Битимнинг амал қилиш муддатини узайтириш зарурияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш учун беш (5) йиллик муддат тугагунга қадар ушбу Битимнинг самарадорлигини кўриб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Томон бошқа Томонни дипломатик каналлар орқали ушбу Битимнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар уни тугатиш нияти ҳақида ёзма равишда хабардор қилиши мумкин. Бундай ҳолда, тугатиш хабарнома олинган кундан бошлаб олти (6) ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли тартибда ўз ҳукуматлари томонидан ваколатланган қуйида имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб, мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2023 йил 7 ноябр куни икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)