Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни (Анқара, 2023 йил 16 март) ратификация қилиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 10 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 28 октябрда маъқулланган
Сенат томонидан 2023 йил 28 октябрда маъқулланган
1-модда. Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битим (Анқара, 2023 йил 16 март) ратификация қилинсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари Ўзбекистон Республикасининг Туркий инвестиция жамғармасидаги улушини Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битимда (Анқара, 2023 йил 16 март) назарда тутилган муддатларда шакллантириш, шу жумладан унинг бошланғич капиталидаги 2 000 та акцияга обуна бўлиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаи эканлиги белгилансин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битимнинг (Анқара, 2023 йил 16 март) бажарилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли маблағларни ўтказиш бўйича буюртманомалар тақдим этиб борсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битим (Анқара, 2023 йил 16 март) бўйича депозитарий функциясини бажариши белгилансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 1 ноябрь,
ЎРҚ-875-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2023 й., 03/23/875/0821-сон)