04.10.2023 йилдаги 4-1001-2303/9496-сон
ONLINE TRANSLATE
Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори, 04.10.2023 йилдаги 4-1001-2303/9496-сон
Кучга кириш санаси
04.10.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тошкент шаҳар СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ш.И. Ахроров
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья И.М. Алимов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил октябрь ойининг 4 куни Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раислик қилувчи — судья И.М. Алимов,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари — судьялар Р.У. Рашидов ва А.Н. Мамараимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ғ.З. Рустамов котиблигида, _______ таъсисчиси _______ нинг вакили, адвокат ________, «_________» собиқ таъсисчиси _______, «АБ» МЧЖ собиқ таъсисчиси _______ ва _______ вакили У. З иштирокида «АБ» МЧЖ таъсисчиси Ш. Д нинг апелляция шикоятига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида очиқ суд мажлисида текшириб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
_______ таъсисчиларининг 2020 йил 20 ноябрдаги 2-сонли умумий йиғилиш баённомаси ҳамда 1, 2, 3, 4-сонли далолатномаларга асосан таъсисчилар _______ жамиятдан ўз улушини олиб чиқиб кетган ва _______ 100 фоиз улуш билан таъсисчи бўлиб жамиятга кирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
_______ га тегишли Юқоричирчиқ кадастр бўлими томонидан 2018 йил 12 апрелда давлат реестридан ўтказилган _______ да жойлашган енгил турдаги иссиқхона ва қурилиши тугалланмаган бинога тегишли бирламчи кадастр йиғмажилди асл нусхаси _______ га топширилганлиги, бироқ, қонунга хилоф тарзда 2020 йил 30 октябрдаги мулкни топшириш шартномаси ва 1-сонли олди-берди далолатномасига асосан, ушбу кўчмас мулк объекти _______ га топширилганлиги ҳамда 2020 йил 26 декабрда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги аниқланганлиги ҳақидаги важи билан даъвогар _______ Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар _______ ҳамда учинчи шахс _______ га нисбатан _______ (собиқ) раҳбари _______ ва (собиқ) таъсисчиси _______ ўртасида 2020 йил 30 октябрда тузилган устав жамғармадаги улуш эвазига кўчмас мулкни бериб юбориш ҳақидаги шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикоятида жамият собиқ таъсисчилари _______ ва _______ га тегишли кўчмас мулкни улуш эвазига олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги шартнома ва 1-сонли далолатномани гўёки 2022 йил 30 октябрда тузишганлиги, аммо аслида жамият таъсисчиларининг 2020 йил 20 ноябрда имзоланган 2-сонли умумий йиғилиш баённомаси, 1, 2, 3, 4-сонли далолатномаларга асосан собиқ таъсисчилар _______ ўз улушларини олиб жамиятдан чиқиб кетишганлиги, ушбу ҳолатда жамият собиқ таъсисчилари _______ 2020 йил 30 октябрдаги шартномани ва 1-сонли далолатномани орқа сана билан тайёрлаб олишганлигини, йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилиниши, иш ҳужжатларида, жамиятнинг иштирокчиларидан бири ўз улушини кўчмас мулк билан олиб чиқиб кетиши тўғрисида жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиши қарори мавжуд эмаслиги, ушбу ҳолатда жамият собиқ таъсисчилари _______ томонидан Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунининг талабларига зид равишда 2020 йил 30 октябрда устав жамғармадаги улуш эвазига кўчмас мулкни бериб юбориш ҳақида шартнома тузилганлиги ҳамда жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар қонунчиликда назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги, ушбу баён қилинган ҳолатларга биринчи инстанция суди томонидан ҳуқуқий баҳо берилмасдан, ишни бир ёқлама кўриб, айнан ушбу тарафлар иштирокида кўриб чиқилган маъмурий суднинг қарорларида бошқа ҳужжат ва хатти-ҳаракатлар низоси кўриб чиқилганлигини эътибордан четда қолдириб, моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда барвақт адолатсиз қарор қабул қилинганлиги таъкидланиб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида даъвогар вакили, адвокат _______ апелляция шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар _______ вакили _______ апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлиги, процессуал ва моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини таъкидлаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати маърузачи судьяни, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини эшитиб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, _______ манзилида жойлашган жами 80000 кв.м ер майдонида жойлашган, умумий фойдаланиш майдони 130,59 кв.м, яшаш майдони 92,17 кв.м бўлган бино-иншоот _______ томонидан _______ нинг устав фондига киритилиб, ушбу кўчмас мулкка нисбатан _______ нинг ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 11 ноябрда _______ таъсисчиларининг 2-сонли умумий йиғилиши баённомаси ҳамда 1, 2, 3, 4-сонли далолатномаларига асосан таъсисчилар _______ жамиятдан ўз улушини олиб чиқиб кетган ва _______ 100 фоиз улуш билан таъсисчи бўлиб жамиятга кирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан норози бўлган _______ таъсисчиси _______ юқоридаги ариза билан судга мурожаат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъвогар _______ таъсисчиси _______ нинг _______ (собиқ) раҳбари _______ ва (собиқ) таъсисчиси _______ ўртасида 2020 йил 30 октябрда тузилган устав жамғармасидаги улуш эвазига кўчмас мулкни бериб юбориш ҳақидаги шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талаби ўз исботини топмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра, биринчи инстанция судининг мазкур хулосаси билан келишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 30 октябрдаги _______ ва _______ ўртасида тузилган олди-берди далолатномасига асосан _______ манзилида жойлашган бино ва иншоотлар _______ га топширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинчалик, _______ таъсисчиси _______ ўзига тегишли бино ва иншоотларни _______ нинг балансига киритган ҳамда Тошкент вилоят Адлия бошқармаси давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
_______ таъсисчилари умумий йиғилишининг 2020 йил 25 декабрдаги 1-сонли топшириш далолатномаси, _______ нинг 2020 йил 25 декабрдаги 2-сонли қарори ва _______ таъсисчилари умумий йиғилишининг 2020 йил 25 декабрдаги 2-сонли баённомасига асосан, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан _______ манзилида жойлашган бино ва иншоотларни _______ номига 2021 йил 11 январдаги 1727239/R-А1474671-сонли реестр тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
_______ маъмурий судга мурожаат қилиб, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси ва Тошкент вилояти бошқармасига нисбатан мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф ва _______ номига 2021 йил 11 январдаги 1727239/R-А1474671-сонли реестр тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган 11:14:02:01:01:3386:0001-рақамли кадастр ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмас деб топилиши муносабати билан унинг ҳуқуқий оқибатини қўллашни ҳам сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 25 январдаги ҳал қилув қарори билан _______ нинг мазкур аризасини қаноатлантириш рад этилган (5-1001-2104/3035-сонли маъмурий иш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 23 мартдаги қарори билан Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 25 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида _______ ҳам маъмурий судга мурожаат қилиб, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси ва Тошкент вилояти бошқармаси мансабдор шахсларининг кўчмас мулкни _______ на номига 2020 йил 26 декабрда 1727239/R-А1440931-сонли реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказишда ифодаланган хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 19 апрелдаги ҳал қилув қарори билан _______ нинг ушбу аризасини ҳам қаноатлантириш рад этилган (5-1001-2305/447-сонли маъмурий иш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 7 июндаги қарори билан Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 19 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, _______ нинг юқоридаги ҳолатлар бўйича жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги аризаси бўйича дастлабки тергов органининг жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарори қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 73-моддасининг учинчи қисмида фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурий эканлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатда даъвогарнинг жамиятнинг иштирокчиларидан бири ўз улушини кўчмас мулк билан олиб чиқиб кетиши тўғрисида жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиши қарори мавжуд эмаслиги ҳақидаги важи асоссиз бўлиб, 2020 йил 30 октябрдаги ________ ва ________ ўртасида тузилган юқоридаги уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни ________ га топшириш ҳақидаги далолатнома иш ҳужжатларида мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, даъвогарнинг Юқоричирчиқ кадастр бўлими томонидан 2018 йил 12 апрелда давлат реестридан ўтказилган 11:14:02:01:01:1110-рақамли ________ да жойлашган енгил турдаги иссиқхона ва қурилиши тугалланмаган бинога тегишли бирламчи кадастр йиғмажилди асл нусхаси ________ га топширилганлиги, бироқ, қонунга хилоф тарзда 2020 йил 30 октябрдаги мулкни топшириш шартномаси ва 1-сонли олди-берди далолатномасига асосан, ушбу кўчмас мулк объекти ______________ га топширилганлиги ҳамда 2020 йил 26 декабрда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги важи ҳам асоссиз бўлиб, ушбу ҳолатда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ________ манзилида жойлашган бино ва иншоотларни ________ номига бирламчи кадастр йиғмажилди (кадастр паспорти) мавжудлигидан келиб чиқиб давлат рўйхатидан ўтказилган. Ушбу ҳолатлар маъмурий судлар томонидан маъмурий ишларни кўришда ҳам ўз тасдиғини топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият таъсис шартномасининг 4.7-бандида таъсисчи чиқиш чоғида таъсисчилар қарорига асосан ўзи томонидан киритилган мол-мулк кўринишида ҳам чиқиши мумкинлиги назарда тутилган бўлиб, шунга кўра ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15, 22-моддаларига мувофиқ, жамият таъсисчилари ўз улушини олиб чиқиб кетган (и.в.46). Бу билан даъвогар ёки жамиятнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилмаган. Ушбу масалалар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида» 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 22.1, 22.2-бандларида таъкидланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берилган, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган, аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар ишдаги мақбул бўлган далиллар билан исботланган. Суднинг ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундай экан, апелляция шикоятида келтирилган важлар билан келишиб бўлмайди ва улар суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш учун асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, апелляция шикояти учун 2023 йил 2 августдаги 232140987177-сонли квитанция билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тўланган 1 650 000 сўм давлат божини, 2023 йил 2 августдаги 232144573294-сонли квитанция билан Тошкент шаҳар судига суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ тўланган 33 000 сўм почта харажатларини ________таъсисчиси ________ зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 278-моддасининг 1-банди, 280-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради ва унинг устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи И.М. АЛИМОВ
ҳайъат аъзолари Р.У. РАШИДОВ
А.Н. МАМАРАИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 4 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1001-2303/9496-сон