10.10.2023 йилдаги 4-2201-2302/2599-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори, 10.10.2023 йилдаги 4-2201-2302/2599-сон
Кучга кириш санаси
10.10.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья — М. Қазақов
Апелляция инстанциясида маърузачи судья — И. Тешаев
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати И. Тешаев раислигида, ҳайъат аъзолари М. Бобоназаров ва Б. Давлатовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Р. Умаровнинг котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий судининг 4-2201-2302/2599-сонли иқтисодий иши доирасида 2023 йил 07 августда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар ________ томонидан берилган апелляция шикоятини тарафлардан даъвогардан адвокат ________ (2023 йил 09 мартдаги № 202301770001049-сонли ишончнома ва 2023 йил 27 сентябрдаги 000071-сонли ордерга асосан), жавобгар _______ масъулияти чекланган жамиятидан вакил ________ (раҳбар), адвокат ________ (2023 йил 20 июлдаги 7-сонли ишончнома ва 2023 йил 20 июлдаги 38-сонли ордерга асосан), қўшимча жавобгардан вакил ________ (таъсисчи)лар иштирокида вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
_______(бундан буён матнда — даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар _______ масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда — жавобгар деб юритилади), қўшимча жавобгар _______ (бундан буён матнда — қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2017 йил 4 сентябрдаги 2-сонли баённомани ҳақиқий эмас деб топиш ва директор ________ билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 07 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг 2017 йил 4 сентябрдаги 2-сонли баённомани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган ҳамда даъвогарнинг директор ________ билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво талаби бўйича эса иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар томонидан апелляция шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъво аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, апелляция шикоятидаги важларни такрорлаб, апелляция шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция суди томонидан даъво муддати асоссиз қўлланилганлигини билдириб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш бўйича даъво аризани тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари тушунтириш бериб, апелляция шикоятини рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар ________ даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлигини маълум қилиб, биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган ҳал қилув қарори асосли эканлигини билдириб, биринчи инстанция судида даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида фикр билдирмаганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатлари ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, жавобгар юридик шахс сифатида 2017 йил 1 февралда 6282-сонли реестр тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларига давлат давлат хизматлари кўрсатиш «ягона дарча» маркази томонидан 2017 йил 1 февралда 6282-сонли реестр тартиб рақами билан жамиятнинг устави рўйхатга олинган ҳамда таъсисчиларнинг устав фондидаги улушлари қуйидагича белгиланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. ________ — 3.000.000 сўм — 50 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. _______ — 3.000.000 сўм — 50 фоиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар таъсисчиларининг 2017 йил 4 сентябрдаги 2-сонли умумий йиғилиш баёни билан ________ ишдан бўшатилиб, _______ МЧЖ директори қилиб, ________ сайланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
_______ масъулияти чекланган жамиятининг вакили ________ нинг сўровномасига асосан нодавлат суд-экспертиза ташкилоти «РХ» МЧЖ томонидан судга оид хатшунослик экспертизаси ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертнинг 2023 йил 2 июндаги хулосасида жамият таъсисчиларининг 2017 йил 4 сентябрдаги 2-сонли умумий йиғилиш баёнидаги имзо _______ томонидан бажарилмаганлиги кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан кейин, даъвогар мазкур даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судида жавобгар вакили судга ариза тақдим қилиб, даъво талабларига нисбатан даъво муддатини қўллаб, даъвони рад қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб ҳам юритилади) 153-моддасига мувофиқ, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъий назар судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 150-моддасида умумий даъво муддати — уч йил деб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 151-моддасига кура, айрим турдаги талаблар учун қонунларда умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 41-моддасига кўра, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган қарорни қабул қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ишнинг барча ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда, агар ариза берган жамият иштирокчисининг овози овоз бериш натижаларига таъсир кўрсата олиши мумкин бўлмаса ва (ёки) йўл қўйилган қоидабузарлик жиддий бўлмаса ва (ёки) қарор жамиятнинг ана шу иштирокчисига зарар етказмаган бўлса, шикоятга сабаб бўлган қарорни ўз кучида қолдиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий ҳуқуқнинг юқорида қайд этилган нормасининг мазмуни шундан иборатки, Қонунининг 41-моддасида белгиланган икки ойлик муддат махсус даъво муддати ҳисобланиши ва у суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар берган аризасига мувофиқ қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 262-сонли Қарорининг 20.2-бандида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар _______ МЧЖ директори қилиб ________ сайланганлигини 2018 йил 8 январдан билган ёки билиши лозим бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, _______ МЧЖ таъсисчиларининг 2018 йил 8 январда бўлиб ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилишида даъвогар ________ шахсан қатнашиб, умумий йиғилиши баённомасини имзолаган ва ушбу йиғилишда _______ МЧЖ номидан кредит маблағларини олиш билан боғлиқ бўлган йирик ва бошқа ҳар хил битимларни тузиш, имзолаш ваколатлари жамият раҳбари ________ ваколатига бериш ҳақида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, даъвогар қонунда белгиланган икки ойлик махсус даъво муддатини ўтказиб, мазкур даъво аризадаги талаблар билан 2023 йил 23 июнда Урганч туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 262-сонли Қарорининг 20.2-бандида икки ойлик муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабаблари даъвогарнинг илтимосномасига асосан суд томонидан узрли деб топилиб, ФКнинг 159-моддасига мувофиқ тикланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар биринчи инстанция судига даъво ариза билан бирга ариза тақдим этиб, ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топишни ва муддатини тиклашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди ушбу аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, даъвогар _______ МЧЖ директори қилиб ________ сайланганлигини 2018 йил 8 январдан билган ёки билиши лозим бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар томонидан биринчи инстанция суди ва апелляция инстанцияси суд мажлислари кўриш жараёнларида даъво муддати ўтишининг узилиши ва тўхтатилишига олиб келадиган бирон-бир сабабларни кўрсата олмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, биринчи инстанция суди юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириб, махсус (умумий) даъво муддатини қўллаб, даъвогарнинг 2017 йил 4 сентябрдаги 2-сонли баённомани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этиб ҳамда ушбу қисмлар юзасидан суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим деб топиб, тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабида директор ________ билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишни ҳам сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ иш судга тааллуқли бўлмаса иқтисодий суди иш юритишни тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга асосан, биринчи инстанция суди даъвогарнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги талабини иқтисодий судга тааллуқлиги эмас деб ҳисоблаб, ушбу талаб бўйича иш юритишни тугатиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклаб, асосли тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисми, 5-бандида агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат божи қайтарилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини бир қисмини қаноатлантиришни рад қилиб, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклаб, биринчи даъво талаби учун олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажатини ва 3.300.000 сўм давлат божини инобатга олиб, иккинчи даъво талаби бўйича эса иш юритиш тугатилганлиги сабабли тўланган 3.300.000 сўм давлат божини даъвогарга қайтаришни лозим деб топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низони ҳал этишда, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, у томонидан аниқланган дея ҳисобланган ҳолатлар исботлангани ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллагани ҳолда даъвони рад қилиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосланиб, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиш ва даъво талабининг бир қисми бўйича иш юритишни тугатишда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 279-моддасининг биринчи қисмига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун Кодекснинг ушбу моддасида кўрсатилган асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек судлов ҳайъати, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тўлиқ ҳажмда даъвогар зиммасига юклашни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган давлат божи ҳамда почта харажатини инобатга олишни ва ўзининг зиммасида қолдиришни, шунингдек даъвогар томонидан олдиндан ортиқча тўлаб чиқилган 1.650.000 сўм давлат божини даъвогарга қайтаришни ва бу тўғрисида даъвогарга маълумотнома беришни лозим деб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 274, 276 — 278, 280-281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 4-2201-2302/2599-сонли иқтисодий иши доирасида 2023 йил 07 августда қабул қилинган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, даъвогар ________ нинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божи ва почта харажати даъвогар томонидан олдиндан тўланганлиги инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар томонидан олдиндан ортиқча тўлаб чиқилган 1.650.000 сўм давлат божи даъвогарга қайтарилсин ва бу тўғрисида даъвогарга маълумотнома берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорга нисбатан у қабул қилинган пайтдан бошлаб бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик этувчи И. ТЕШАЕВ
ҳайъа аъзолари М. БОБОНАЗАРОВ
Б. ДАВЛАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 10 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-2201-2302/2599-сон