10.10.2023 йилдаги 4-1102-2202/483-сон
ONLINE TRANSLATE
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори, 10.10.2023 йилдаги 4-1102-2202/483-сон
Кучга кириш санаси
10.10.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А. Хайитбоев
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Х. Каримов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Х. Каримовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А. Ибрагимова ва Н. Юсуповдан иборат таркибда, Ф. Муродуллаевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар «Kdb» МЧЖ таъсисчиси А.Р.Р.нинг вакили Р.А. (2021 йил 21 октябрдаги нотариал тасдиқланган ишончнома асосида), жавобгар «Kdb» МЧЖ вакили Л.И. (ордер ва 2023 йил 14 майдаги 3-сонли ишончнома асосида), жавобгар «Mkt» МЧЖ вакили Ш.И. (ордер ва 2022 йил 24 февралдаги 5-сонли ишончнома асосида), жавобгар «Kdb» МЧЖ таъсисчиси С.Ш.Н.нинг вакили Ш.И. (2022 йил 7 январдаги нотариал тасдиқланган ишончнома асосида), учинчи шахс Э.А.А, учинчи шахс А.Б.С.нинг вакили Ш.И. (2023 йил 9 октябрдаги нотариал тасдиқланган ишончнома асосида) иштирокида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар «Kdb» МЧЖ томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Kdb» МЧЖ таъсисчиси А.Р.Р. (матнда даъвогар деб юритилади) «Kdb» МЧЖ ва унинг таъсисчилари «Mkt» МЧЖ ҳамда С.Ш.Н.га (матнда жавобгарлар деб юритилади) нисбатан иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Mkt» МЧЖ ва «Kdb» МЧЖ ўртасида 2019 йил 20 мартда тузилган 02-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни, қайтарилиши лозим бўлган пул маблағларига аниқлик киритиб беришни сўраган (4-1102-2202/483-сонли иш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Худди шундай, даъвогар жавобгарларга нисбатан иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Mkt» МЧЖ ва «Kdb» МЧЖ ўртасида 2021 йил 4 январдаги 01-сонли 15 525 000 сўмлик, 2021 йил 28 апрелдаги 02-сонли 61 272 000 сўмлик, 2021 йил 04 майдаги 03-сонли 81 038 200 сўмлик, 2021 йил 20 майдаги 04-сонли 43 107 750 сўмлик, 2021 йил 31 майдаги 05-сонли 24 105 196 сўмлик, 2021 йил 1 июндаги 06-сонли 23 257 370 сўмлик, 2021 йил 30 июндаги 07-сонли 443 718 921 сўмлик, 2021 йил 12 июлдаги 08-сонли 197 563 709,50 сўмлик, 2021 йил 28 июлдаги 09-сонли 4 945 000 сўмлик, 2021 йил 30 июлдаги 10-сонли 374 155 777,50 сўмлик ҳамда 2021 йил 18 августдаги 11-сонли 472 231 044,05 сўмлик, жами 1 740 919 971,65 сўмлик шартномалар бўйича тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган (4-1102-2202/635-сонли иш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 майдаги ажрими билан 4-1102-2202/483-сонли ва 4-1102-2202/635-сонли иқтисодий ишлар битта иш юритишга бирлаштирилиб ишга 4-1102-2202/483-сонли рақам берилган. Суднинг 2022 йил 21 ноябрдаги ажрими билан «Mkt» МЧЖ таъсисчиси А.Б.С. ҳамда «Kdb» МЧЖ собиқ раҳбари Э.А.А. низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилиб, олдиндан тўланган 32 400 000 сўм давлат божи ва 43 200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарори устидан даъвогар апелляция шикояти берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 августдаги қарори билан даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган ва олдиндан тўланган 16 200 000 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб даъвогар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Кассация шикоятини беришда даъвогар 16 200 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини тўлаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 октябрдаги қарори билан кассация шикояти қисман қаноатлантирилиб, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 августдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, «Mkt» МЧЖ ва «Kdb» МЧЖ ўртасида 2019 йил 20 мартда тузилган 02-сонли шартнома, шунингдек, «Mkt» МЧЖ ва «Kdb» МЧЖ ўртасида 2021 йил 4 январда тузилган 01-сонли, 2021 йил 28 апрелда тузилган 02-сонли, 2021 йил 4 майда тузилган 03-сонли, 2021 йил 20 майда тузилган 04-сонли, 2021 йил 31 майда тузилган 05-сонли, 2021 йил 1 июнда тузилган 06-сонли, 2021 йил 30 июнда тузилган 07-сонли, 2021 йил 12 июлда тузилган 08-сонли, 2021 йил 28 июлда тузилган 09-сонли, 2021 йил 30 июлда тузилган 10-сонли, 2021 йил 18 августда тузилган 11-сонли умумий қиймати 1 740 919 971,65 сўм бўлган шартномалар ҳақиқий эмас деб топилган ва даъвонинг қайтарилиши лозим бўлган пул маблағларига аниқлик киритиш талаби бўйича иш юритиш тугатилиб, жавобгарлардан даъвогар фойдасига 32 400 000 сўм давлат божи ва 43 200 сўм почта харажати ундирилган. Ҳал қилув қарори устидан жавобгар «Kdb» МЧЖ апелляция шикояти берган, унда биринчи инстанция судининг 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги ажрими билан жавобгар «Kdb» МЧЖнинг апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилган. Шунингдек, жавобгар «Kdb» МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 16 200 000 сўм давлат божини ундириш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб даъвогар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларининг давлат божини ундириш қисмини бекор қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, жавобгар «Kdb» МЧЖ ишончли вакили Л.И Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги ажримини бекор қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 июлдаги қарори билан даъвогар «Kdb» МЧЖ таъсисчиси А.Р.Р.нинг кассация шикоятидаги ҳал қилув қарорининг давлат божи қисмини бекор қилиш бўйича иш юритиш тугатилиб, шикоятдаги апелляция инстанцияси суди қарорининг давлат божи қисмини бекор қилишни қаноатлантириш рад этилган. Шунингдек, «Kdb» МЧЖнинг кассация шикояти қаноатлантирилиб, Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги ажрими бекор қилинган ва апелляция шикояти кўриб чиқиш учун Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар «Kdb» МЧЖнинг апелляция шикоятида, низолашилаётган 12 та шартноманинг ҳақиқий эмаслигини исботлаш мажбурияти даъвогарга юклатилгани, шунинг учун даъвогар ўзининг талабларини далиллар ёрдамида исботлаши кераклиги, 12 та шартномаларнинг тузилиши натижасида «Kdb» МЧЖ ҳеч қандай зарар кўрмагани, балки ушбу шартномалар асосида «Mkt» МЧЖдан олинган қурилиш материаллари, сантехника ускуналари билан «Kdb» МЧЖга тегишли 3 700,11 м2 бино-иншоотлари капитал таъмирлангани, натижада «Kdb» МЧЖ бундан фақат фойда кўргани, низолашилаётган шартномаларнинг барчаси «Kdb» МЧЖнинг одатдаги хўжалик фаолиятида тузиладиган битимлар қаторига кириши сабабли йирик битим деб эътироф этилмаслиги, битим тузиш ваколатларини чеклаш белгиланишидан манфаатдор шахс битимни кейинчалик маъқуллаганда, ФКнинг 126-моддасида белгиланган битимни ҳақиқий эмас деб топиш асослари қўлланилмаслиги, жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиши баёнларига нисбатан даъвогар низолашмагани сабабли йиғилиш баёнлари ҳақиқий ҳисобланиши қайд этилган ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида жавобгар «Kdb» МЧЖ вакили апелляция шикоятини қувватлаб, қурилиш ишларини молиялаштириш учун жамиятда пул маблағлари бўлмагани, жамиятнинг ҳисобрақамига тақиқ қўйилгани сабабли тижорат банклари ҳам кредит бермагани, 2018 йил 30 май куни жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтгани, йиғилиш кун тартибига қурилишнинг учинчи босқичини бошлаш ҳақида масала ҳам киритилгани, ушбу йиғилишда таъсисчи А.Р.Р. иштирок этгани ва кун тартибидаги барча масалалардан унинг ҳам хабари бўлгани, низолашилаётган шартномаларнинг тузилиши натижасида жамият зарар кўрмагани, балки фойда кўргани, ушбу шартномаларнинг барчаси жамиятнинг одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимлар қаторига кириши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5564-сонли Фармони билан олдиндан тўловларсиз шартнома тузишга рухсат берилгани, 12 та шартномалар ҳақиқий эмас деб топиладиган бўлса, бундан жамият ва давлат зарар кўриши ҳақида маълум қилди ва шикоятни қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгарлар «Mkt» МЧЖ ва таъсисчи С.Ш.Н.нинг ҳамда учинчи шахс А.Б.С.нинг вакили апелляция шикоятини қувватлаб, қурилиш ишларини молиялаштириш учун жамиятда пул маблағлари бўлмагани, натижада жамият аффилланган шахслар билан шартнома тузишга мажбур бўлгани, «Mkt» МЧЖдан қарзга олинган қурилиш материаллар «Kdb» МЧЖга тегишли бино-иншоотларни капитал таъмирлаш учун сарфлангани, бундай ҳолда «Kdb» МЧЖ ҳеч қандай зарар кўрмагани, «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 43-моддасига кўра, жамиятга зарар етказилган бўлса, аффилланган шахслар билан тузилган шартномалар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, шунинг учун жамият зарар кўрган бўлса, даъвогар буни далиллар ёрдамида исботлаб бериши лозимлиги ҳақида маълум қилди ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида даъвогар вакили шикоятга эътироз билдириб, «Mkt» МЧЖ ва Ш.Н.С «Kdb» МЧЖга нисбатан аффилланган шахслар ҳисобланиши, бироқ «Mkt» МЧЖ билан жамият ўртасида жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиши розилигисиз 12 та шартнома тузилгани, бу билан «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 43-моддаси талаби бузилгани, ФКнинг 116-моддасида, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги, «Mkt» МЧЖдан қарзга олинган қурилиш материаллари бозордаги нархларга нисбатан қимматроқ олингани, натижада жамият молиявий тарафдан қийин аҳволга келиб қолгани, олинган қурилиш материалларидан бўлган қарздорликни ундириш учун суд қарорлари чиқарилгани, жавобгарларнинг вакиллари қайд этган 2018 йил 30 майдаги 04-сонли умумий йиғилиш кун тартибига аффилланган шахслар билан шартнома тузиш масаласи киритилмагани ва кўриб чиқилмагани, бу ҳақда қарор қабул қилинмагани ҳақида маълум қилди ва шикоятни рад этиб, биринчи инстанция судининг 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида учинчи шахс А.Э. илгари «Kdb» МЧЖ раҳбари бўлиб ишлагани, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан 2018 йилда жамиятда капитал таъмирлаш ишларини бошлаш ҳақида топшириқ берилгани, шундан сўнг «Mkt» МЧЖдан қурилиш материаллари олиш учун таъсисчилар Ш.С. ва Р.А. ўзаро оғзаки келишиб олгани, қурилиш материаллари «Mkt» МЧЖдан қарзга олиниб, учинчи босқич капитал таъмирлаш ишлари бошлангани, бироқ ишлар ярмига етганида таъсисчилар ўртасида низо келиб чиққани, гарчи жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиш қарорида таъсисчи Р.А.нинг имзоси бўлмаса-да, қурилиш материаллари олинганидан унинг хабари борлиги ҳақида маълум қилди ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг вакиллари берган кўрсатмаларни тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, «Kdb» МЧЖ устави 2014 йил 28 март куни Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясида 4280-сонли реестр рақам билан рўйхатга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уставнинг 7.2-бандига кўра, жамият таъсисчиларининг устав фонддаги улушлари миқдори ва уларнинг номинал қиймати қуйидагича тақсимланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Mkt» МЧЖ улуши — 189 498 777 (40,88 %);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А.Р.Р. улуши — 162 233 887 сўм (35 %);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
С.Ш.Н. улуши — 111 792 728 сўм (24,12 %).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, regist.stat.uz сайти маълумотларига кўра, «Mkt» МЧЖ таъсис ҳужжатлари 2009 йил 23 июлда Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясида 3345-сонли реестр рақам билан рўйхатга олинган, таъсисчилар улуши қуйидагича белгиланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
С.Ш.Н. улуши — 89,60 %;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А.Б.С. улуши — 10,40 %.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харидор — «Kdb» МЧЖ ва етказиб берувчи — «Mkt» МЧЖ ўртасида 500 000 000 сўмлик қурилиш материалларини етказиб бериш тўғрисида 2019 йил 20 мартда 02-сонли шартнома тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, харидор ва етказиб берувчи ўртасида 15 525 000 сўмлик қурилиш материалларини етказиб бериш тўғрисида 2021 йил 4 январда 01-сонли, 61 272 000 сўмлик қурилиш материалларини етказиб бериш тўғрисида 2021 йил 28 апрелда 02-сонли, 81 038 200 сўмлик қурилиш материалларини етказиб бериш тўғрисида 2021 йил 4 майда 03-сонли, 43 107 750 сўмлик қурилиш материалларини етказиб бериш тўғрисида 2021 йил 20 майда 04-сонли, 24 105 196 сўмлик қурилиш материалларини етказиб бериш тўғрисида 2021 йил 31 майда 05-сонли, 23 257 370 сўмлик қурилиш материалларини етказиб бериш тўғрисида 2021 йил 1 июнда 06-сонли, 443 718 921 сўмлик қурилиш материалларини етказиб бериш тўғрисида 2021 йил 30 июнда 07-сонли, 197 563 709,50 сўмлик қурилиш материалларини етказиб бериш тўғрисида 2021 йил 12 июлда 08-сонли, 4 945 000 сўмлик қурилиш материалларини етказиб бериш тўғрисида 2021 йил 28 июлда 09-сонли, 374 155 777,50 сўмлик қурилиш материалларини етказиб бериш тўғрисида 2021 йил 30 июлда 10-сонли ҳамда 472 231 044,05 сўмлик қурилиш материалларини етказиб бериш тўғрисида 2021 йил 18 августда 11-сонли жами 1 740 919 971,65 сўмлик шартномалар тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар ушбу шартномалар «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 43-моддасига зид равишда жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз тузилгани, «Mkt» МЧЖ ҳамда Ш.Слар «Kdb» МЧЖ таъсисчилари ҳисобланиб, мазкур ҳолатда манфаатдор бўлган ёки ўз аффилланган шахслари билан биргаликда жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг йигирма ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган жамият иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган битимлар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз тузилгани яъни, «Kdb» МЧЖ томонидан мазкур битимларни тузиш учун жамиятнинг умумий йиғилиш розилиги олинмаганини инобатга олиб, «Mkt» МЧЖ ва «Kdb» МЧЖ ўртасида 2019 йил 20 мартдаги 02-сонли, 2021 йил 4 январдаги 01-сонли, 2021 йил 28 апрелдаги 02-сонли, 2021 йил 4 майдаги 03-сонли, 2021 йил 20 майдаги 04-сонли, 2021 йил 31 майдаги 05-сонли, 2021 йил 1 июндаги 06-сонли, 2021 йил 30 июндаги 07-сонли, 2021 йил 12 июлдаги 08-сонли, 2021 йил 28 июлдаги 09-сонли, 2021 йил 30 июлдаги 10-сонли, 2021 йил 18 августдаги 11-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (матнда Қонун деб юритилади) 43-моддаси биринчи қисмига кўра, тузилишидан жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахслар, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзоси манфаатдор бўлган ёки ўз аффилланган шахслари билан биргаликда жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг йигирма ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган жамият иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган битимлар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз жамият томонидан тузилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилган маълумотлар асосида С.Ш.Н. 2009 йил 23 июль кунидан «Mkt» МЧЖ таъсисчиси эканлиги тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 2014 йил 28 март кунидан «Mkt» МЧЖ ва С.Ш.Н. «Kdb» МЧЖ таъсисчилари ҳисобланади ва шу санадан бошлаб «Mkt» МЧЖ «Kdb» МЧЖга нисбатан аффилланган шахс ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли «Kdb» МЧЖ ва «Mkt» МЧЖ ўртасида низолашилаётган 12 та шартнома «Kdb» МЧЖ таъсисчиларининг умумий йиғилиши розилиги асосида тузилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Kdb» МЧЖ таъсисчиларининг умумий йиғилиши асосида аффилланган шахслар билан шартнома тузишга розилик берилгани ҳақида жавобгар вакиллари судлов ҳайъатига кўрсатма бердилар, бироқ ушбу важларни тасдиқловчи далилларни (умумий йиғилиш қарорларини) тақдим этмадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, 72-моддасида, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги қайд этилгани сабабли судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг бу ҳақдаги кўрсатмаларини мақбул далил ўрнида қабул қилмасликни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, жавобгар вакиллари 2018 йил 30 май куни «Kdb» МЧЖ таъсисчиларининг умумий йиғилишида жамият қурилишининг иккинчи ва учинчи босқичини бошлаш (решение вопроса строительства второго и третьего этапа) ва «Mkt» МЧЖдан олинган қурилиш материаллари (о строительных материалах, оприходованных от ООО «Mkt») ҳақидаги масала кўриб чиқилгани ва розилик берилгани, таъсисчи А.Р.Р. ушбу йиғилишда иштирок этгани, ушбу масалалардан хабардорлигини билдирган бўлсалар-да, судлов ҳайъати ушбу важлар билан келишмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Kdb» МЧЖ таъсисчиларининг 2018 йил 30 майдаги умумий йиғилиши натижаси бўйича баённоманинг икки хил нусхаси судлов ҳайъатига тақдим этилган бўлиб, кун тартибидаги айрим масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар бир-бирини инкор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, тақдим этилган ушбу икки нусхадаги умумий йиғилиш баённомасида даъво аризада қайд этилган ва низолашилаётган 12 та шартномаларни «Kdb» МЧЖга нисбатан аффилланган шахс «Mkt» МЧЖ билан тузишга розилик бериш масаласи кўриб чиқилмагани ва бу ҳақда қарор қабул қилинмагани маълум бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, жавобгар вакиллари низолашилаётган 12 та шартномалар гарчи аффилланган шахс билан тузилган бўлса-да, ушбу шартномаларнинг тузилишидан «Kdb» МЧЖ ҳеч қандай зарар кўрмагани, балки фойда кўргани, Қонуннинг 43-моддасига кўра, жамиятга зарар етказилган бўлса, аффилланган шахс билан тузилган шартномалар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлигини билдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг 43-моддаси саккизинчи қисмида, манфаатдор шахс жамият олдида ўзи томонидан жамиятга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади. Агар бир неча шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар бўлиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Демак, манфаатдор шахснинг ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги) натижасида жамиятга зарар етадиган бўлса, манфаатдор шахс ушбу зарар миқдорида жамиятга нисбатан мажбуриятли ҳисобланади, жамият эса зарарни етказган манфаатдор шахсга нисбатан ҳуқуққа эга бўлади ва шу сабабли судлов ҳайъати низолашилаётган 12 та шартномалардан жамият зарар кўрса, улар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги ҳақидаги жавобгар вакилларининг важлари билан келишмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикоятида низолашилаётган 12 та шартномаларнинг барчаси «Kdb» МЧЖнинг одатдаги хўжалик фаолиятида тузиладиган битимлар қаторига кириши ҳақида важлар келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Regist.stat.uz сайти маълумотларига кўра, «Kdb» МЧЖнинг асосий фаолият тури савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш, бино ва савдо майдонларини ижарага беришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ўртасида низолашилаётган 12 та шартномаларнинг барчаси «Mkt» МЧЖдан «Kdb» МЧЖга қурилиш материалларини етказиб бериш мақсадида тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафларнинг вакиллари берган кўрсатмалар билан шунингдек, тўпланган ҳужжатлар билан «Mkt» МЧЖдан олинган қурилиш материаллари «Kdb» МЧЖга тегишли бино-иншоотларни капитал таъмирлаш учун ишлатилган. Шу сабабли судлов ҳайъати 12 та шартномалар «Kdb» МЧЖнинг одатдаги хўжалик фаолиятини амалга ошириши учун тузилган деб ҳисобламасликни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг 43-моддаси еттинчи қисмида, тузилишидан манфаатдорлик бўлган ва ушбу моддада назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган битимлар жамиятнинг ёки унинг иштирокчисининг даъвоси асосида суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли биринчи инстанция суди Қонуннинг 43-моддаси ҳамда ФКнинг 116-моддаси асосида даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, «Mkt» МЧЖ ва «Kdb» МЧЖ ўртасида 2019 йил 20 мартда тузилган 02-сонли, 2021 йил 4 январда тузилган 01-сонли, 2021 йил 28 апрелда тузилган 02-сонли, 2021 йил 4 майда тузилган 03-сонли, 2021 йил 20 майда тузилган 04-сонли, 2021 йил 31 майда тузилган 05-сонли, 2021 йил 1 июнда тузилган 06-сонли, 2021 йил 30 июнда тузилган 07-сонли, 2021 йил 12 июлда тузилган 08-сонли, 2021 йил 28 июлда тузилган 09-сонли, 2021 йил 30 июлда тузилган 10-сонли, 2021 йил 18 августда тузилган 11-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида асосли хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъво талабининг қайтарилиши лозим бўлган пул маблағларига аниқлик киритиб бериш ҳақидаги қисмини муҳокама қилган ва ушбу талабни тугатиш ҳақида хулосага келган. Хусусан, ИПКнинг 25-моддасида, ишларнинг судга тааллуқлилиги, 26-моддасида, иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар аниқ белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 110-моддаси 1-бандида, иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатиши қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолда биринчи инстанция судининг қайтарилиши лозим бўлган пул маблағларига аниқлик киритиб бериш ҳақидаги даъво талабини ИПКнинг 110-модаси 1-банди асосида тугатиш тўғрисидаги хулосаси асосли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 279-моддаси биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлиги, ушбу ҳолатлар исботланганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ келиши ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалар бузилмаганлигини инобатга олиб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди ва жавобгар «Kdb» МЧЖнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати суд харажатларини муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг тўққизинчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланиши кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг ушбу талабидан келиб чиқиб ҳамда апелляция шикояти давлат божи тўловини кечиктирган ҳолда қабул қилингани учун судлов ҳайъати жавобгар «Kdb» МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 16 200 000 сўм давлат божи ундиришни ва олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли «Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 30-банди 4-хатбошида суд харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал этилиши суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмайди. Бундай ҳолда апелляция инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича янгидан тақсимлаш ҳақида кўрсатилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво аризада, «Kdb» МЧЖ ва унинг таъсисчилари «Mkt» МЧЖ ҳамда С.Ш.Н. иш бўйича жавобгарлар сифатида кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув қарорида жавобгарлар яъни, «Kdb» МЧЖ, «Mkt» МЧЖ ҳамда С.Ш.Н. ҳисобидан даъвогар фойдасига 32 400 000 сўм давлат божи ва 43 200 сўм почта харажатини ундириш белгиланган, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФК 48-моддасининг биринчи қисмида, юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб бериши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ушбу Кодекснинг 235-моддасининг тўртинчи қисмида, мажбурият унда тарафлар сифатида қатнашмаган шахслар (учинчи шахслар) учун бурчлар ҳосил қилмаслиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Демак, ушбу шартномаларнинг тузилиши натижасидан унда иштирок этган тарафлар яъни, «Kdb» МЧЖ ҳамда «Mkt» МЧЖ манфаатдор бўлиб, улар ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни олган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларни инобатга олмай, жавобгар С.Ш.Н. ҳисобидан ҳам давлат божи ундириш ҳақида асоссиз хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 347-моддаси биринчи қисмида, суд ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар, ҳисоб-китобдаги янглишишлар билан берилган, шунингдек ўзгартирилган (бекор қилинган) суд ҳужжати асосида берилган ижро варақасини ундирувчининг, қарздорнинг, давлат ижрочисининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан тарафларни чақиртирмасдан ҳамда суд муҳокамасисиз чақириб олишга ва унинг ўрнига янги ижро варақасини беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув қарорининг давлат божига оид хулосаси билан келишмайди ва хулоса қисмини ўзгартиришни лозим топиб, 4-1102-2202/483-сонли иш бўйича Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан 2023 йил 25 апрелда берилган жавобгар С.Ш.Н. ҳисобидан даъвогар А.Р.Р. фойдасига 32 400 000 сўм давлат божи ва 43 200 сўм почта харажати ундириш ҳақидаги ижро варақасини чақириб олишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Даъвогар томонидан 4-1102-2202/483-сонли ва 4-1102-2202/635-сонли ишлар учун республика бюджетига 32 400 000 сўм давлат божи ва 43 200 сўм почта харажати тўланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ва олдиндан тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан сўнг, даъвогар апелляция шикояти берган ва 16 200 000 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажатини тўлаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 августдаги қарори билан даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, олдиндан тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб даъвогар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва 16 200 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини тўлаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборилган ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиш ҳақида биринчи инстанция судига кўрсатма берилган. Гарчи, биринчи инстанция суди давлат божини муҳокама этган бўлса-да, даъвогар томонидан тўланган суд харажатларини қайта тақсимлашда камчиликларга йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли «Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 16-бандида, иш бўйича суд харажатларини низода ноҳақ бўлиб чиққан тараф тўлаши ҳақида кўрсатма берилгани сабабли судлов ҳайъати, ишни кассация ва апелляция инстанцияларида кўриш учун олдиндан тўланган 32 400 000 сўм давлат божини жавобгарлар «Kdb» МЧЖ ва «Mkt» МЧЖ ҳисобидан даъвогар А.Р.Р. фойдасига ундиришни ва ушбу инстанция судлари учун тўланган почта харажатини тўлиқ даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ИПКнинг 68, 72, 118, 278 — 281-моддалари асосида қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, «Kdb» МЧЖ томонидан берилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жавобгарлардан даъвогар фойдасига 32 400 000 сўм давлат божи, 43 200 сўм почта харажати ундирилсин» жумласи «Жавобгарлар «Kdb» МЧЖ ва «Mkt» МЧЖ ҳисобидан даъвогар фойдасига 32 400 000 сўм давлат божи, 43 200 сўм почта харажати ундирилсин» жумласига ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисми «Жавобгарлар «Kdb» МЧЖ ва «Mkt» МЧЖ ҳисобидан даъвогар фойдасига 32 400 000 сўм давлат божи ундирилсин» жумласи билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар «Kdb» МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига апелляция инстанцияси суди учун 16 200 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 апрелдаги жавобгар СШН ҳисобидан даъвогар АРР фойдасига 32 400 000 сўм давлат божи ва 43 200 сўм почта харажати ундириш ҳақидаги ижро варақаси чақириб олинсин ҳамда ижросиз қайтарилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор бўйича тегишли ижро варақалари берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи Х. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари А. ИБРАГИМОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Н. ЮСУПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 10 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1102-2202/483-сон