28.10.2023 йилдаги 572-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 27.04.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш порталини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарорига асосан давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги ахборотларни ягона платформада эълон қилиб бориш орқали уларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш порталида (кейинги ўринларда — портал) эълон қилинадиган ахборотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш порталига ахборот тизимлари интеграция қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат активларини бошқариш агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг тегишли маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари билан интеграция қилиш ҳамда маълумотлар алмашишни инобатга олган ҳолда, бир ой муддатда портални яратиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда порталнинг ишга туширилишини ва «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси ҳамда ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
портал фаолияти Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ портал фаолиятини ташкил қилиш ва юритиш бўйича оператор ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
портални яратиш, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг функционал имкониятларини такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар портал операторининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порталдан фойдаланиш бепул амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулки объектлари тўғрисидаги ахборотларни порталга жойлаштирмасдан, савдога чиқаришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат органлари ва ташкилотлар порталга давлат мулки объектлари тўғрисидаги ахборотларни (объектнинг умумий тавсифи, қиймати, савдони ўтказиш механизми, шартлари ва бошқалар) савдо ўтказилишидан камида ўн кун олдин, шунингдек, якуний маълумотларни (ғолиб ҳақидаги маълумотлар, объектнинг реализация қиймати ва бошқалар) савдо натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш кун ичида жойлаштириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат активларини бошқариш агентлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ахборотларнинг порталга ўз вақтида ва сифатли жойлаштирилишини мониторинг ва таҳлил қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиков ҳамда рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 28 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
572-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги 572-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш порталида эълон қилинадиган ахборотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Эълон қилинадиган ахборотлар

Масъуллар

I. Давлат мулки ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сотиш бўйича

1.

Давлат акция пакетларини (улушларини) сотиш.

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

«Тошкент» Республика фонд биржаси,

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ

2.

Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш.

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

3.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг асосий воситаларини сотиш.

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ

4.

Давлат органлари ва ташкилотларнинг автомототранспорт воситаларини сотиш.

5.

Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида сотиш.

6.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида сотиш.

7.

Микромарказларни ташкил қилиш учун давлат мулки объектлари ва ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали тадбиркорларга ижара ҳуқуқи асосида сотиш.

8.

Кичик саноат зоналари ҳудудида ер участкаларини бериш, мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида сотиш.

9.

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида сотиш.

10.

Махсус саноат зоналари ҳудудида ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида сотиш.

II. Давлат мулкини ижарага бериш бўйича

11.

Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш.

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги
Ўрмон хўжалиги агентлиги

12.

Давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш.

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ

13.

Давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзаларини тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш

14.

Моддий-маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш.

15.

Кўчма савдо жойини ижарага бериш.

16.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ижарага бериш.

17.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш.

18.

Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага бериш.

19.

Телекоммуникация объектларини ижарага бериш.

20.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг асосий воситаларини ижарага бериш.

III. Давлат-хусусий шериклик бўйича

21.

Вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларга тегишли бўлган давлат мулки объектларини (ер участкаларини) давлат-хусусий шериклик асосида бериш.

Вазирлик ва идоралар

22.

Вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларда хизматларни кўрсатиш тизимини давлат мулки негизида аутсорсинг шартлари асосида ташкил этиш.

23.

Давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаган ҳолда истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш.

Маданият вазирлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

24.

Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун уруғчилик хўжаликларини танлаш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

IV. Бошқа тегишли ҳуқуқларни бериш бўйича

25.

Давлат акция пакетларини (улушларини) ишончли бошқарувга бериш.

Давлат активларини бошқариш агентлиги

26.

Кўп квартирали уй-жойлар жойлашган ҳудудларни очиқ танлов ўтказиш йўли билан бошқарув ташкилотларига бириктириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

27.

Оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатиш.

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ

28.

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш.

29.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш.

30.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш.

31.

Стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш.

32.

Дарёлар ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш.

33.

Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш.

34.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларни ўрнатиш.

35.

Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларига бўш ер участкаларини бериш.

36.

Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ташкил этиш учун ер участкаларини ижарага бериш.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 апрелдаги 237-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 09/24/237/0303-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги 572-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш порталига ахборот тизимлари интеграция қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
  1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
  2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
  3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
  4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
  5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
  6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
  7. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
  8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
  9. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
  10. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
  11. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси
  12. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги
  13. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги
  14. «Тошкент» Республика фонд биржаси
  15. «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ
  16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ахборот тизимлари порталга «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат органлари ва ташкилотлар ўртасида ўзаро маълумот алмашиш хизматлари бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан, заруратга кўра, бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари ҳам ўзаро келишув асосида порталга интеграция қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2023 й., 09/23/572/0809-сон; 27.04.2024 й., 09/24/237/0303-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)