30.10.2023 йилдаги ЎРҚ-873-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 31.10.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 4 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 30 сентябрда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда мамлакатимиз хавфсизлигини ва халқимиз осойишталигини таъминлаш, замонавий қуролланган ва қудратли армияни шакллантириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимининг ҳарбий хизматчилари ва ходимларини қўллаб-қувватлаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга ҳарбий соҳадаги давлат дастурларининг амалга оширилишини ўз вақтида ва самарали ташкил этиш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимидаги коррупциявий хавф-хатарларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолларининг барвақт олдини олиш, шунингдек ушбу соҳадаги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижро этилиши устидан назоратни янада кучайтириш талаб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қонун билан «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида Ўзбекистон Республикаси қонунларига сўзсиз риоя этилиши устидан ҳарбий прокуратура органларининг назорати кучайтирилишини, шунингдек ҳарбий прокуратура органларига ходимларни ҳарбий хизматга қабул қилиш ва ундан бўшатиш тартиби ҳамда уларга ҳарбий унвонлар бериш тартиби белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича ҳарбий прокуратура органларининг чинакам мустақил фаолияти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан, шу жумладан бюджет маблағларини ва давлат мулкини талон-торож қилиш ҳолларининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги 746-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 168-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда; 2008 йил, № 9, 487-модда, № 12, 636-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 4, 218-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 5, 267-модда, № 11, 791-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда; 2022 йил, № 5, 466-модда; 2023 йил, № 4, 265-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 11-модданинг матни «Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 13-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«прокуратура органлари ходимларига даражали унвонлар (ҳарбий унвонлар) беради ва олий даражали унвонлар (ҳарбий унвонлар) бериш тўғрисидаги тақдимнома билан Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат этади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоғистон Республикаси прокурори тегишинча туманлар, шаҳарлар прокуратураларининг ва уларга тенглаштирилган прокуратураларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади, қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқларига асосан ва уларни ижро этиш мақсадида ўзига бўйсунувчи ходимлар учун мажбурий бўлган буйруқлар, кўрсатмалар, фармойишлар чиқаради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи қисмидаги «прокурорнинг ички хавфсизликни таъминлаш бўйича ёрдамчиси, катта прокурор-криминалист» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 16-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратураларига ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратурасига тегишли прокурорлар бошчилик қилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасига лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари бўлган Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори бошчилик қилади. Мазкур прокурорлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдордир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари тегишинча туманлар, шаҳарлар прокуратураларининг ва уларга тенглаштирилган прокуратураларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади, қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқларига асосан ва уларни ижро этиш мақсадида ўзига бўйсунувчи ходимлар учун мажбурий бўлган буйруқлар, кўрсатмалар, фармойишлар чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорларининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратураларида ва уларга тенглаштирилган прокуратураларда бошқармалар ҳамда бўлимлар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқармалар ва бўлимларнинг бошлиқлари, прокурорларнинг катта ёрдамчилари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқармалар ва бўлимлар бошлиқларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг ёрдамчилари, бошқармалар ва бўлимларнинг катта прокурорлари ҳамда прокурорлари, алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчилар ва алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчилар, катта терговчилар ҳамда терговчилар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 17-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Туманлар, шаҳарлар прокурорларининг ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори билан келишилган ҳолда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган ўринбосарлари бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманлар, шаҳарлар прокурорларининг ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг катта ёрдамчилари, ёрдамчилари, прокуратура катта терговчилари ва терговчилари, иш ўрганувчилари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) 43-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, шунингдек туманлар, шаҳарлар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахслар тайинланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) 45-модда биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, шунингдек вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг, туманлар, шаҳарлар прокурорларининг ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорларнинг фаолияти тегишли юқори турувчи прокурорлар томонидан уларнинг ваколатлари муддати ичида камида икки марта комплекс ўрганиб чиқилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) 48-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ, прокуратура органлари ва муассасаларининг ходимларига даражали унвонлар ва ҳарбий унвонлар бериш ҳамда улардан маҳрум этиш, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартиби ушбу Қонунда, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) 54-модданинг матнидаги «марказлаштирилган тартибда» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 30 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-873-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2023 й., 03/23/873/0808-сон)