04.09.2023 йилдаги 3484-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 04.09.2023 йилдаги 3484-IV-сон
Кучга кириш санаси
04.09.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг 2023 йилнинг саккиз ойидаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) 2023 йилнинг саккиз ойидаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, ҳисобот даврида Қўмита томонидан қонун ижодкорлиги фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга, тиббиёт тизимини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек соҳани бугунги кун талаблари даражасида тараққий эттиришга қаратилган тадбирларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда Қўмита қонун ижодкорлиги йўналишидаги фаолиятда ўзи масъул бўлган «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҳамда «Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунларнинг ижро этилиш ҳолатини ўрганиш, тегишли масалалар бўйича давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Қўмита қарорларининг ижросини мониторинг қилиш юзасидан 5 та назорат-таҳлил тадбири ўтказилган. Уларда Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғурта механизмларининг жорий этилиши, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида аҳолига қулай ва сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши ҳолати, Андижон ва Фарғона вилоятларида фармацевтика фаолияти, хусусан, дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, реализация қилиш ва дорихоналар фаолияти билан боғлиқ масалалар атрофлича ўрганилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек Қўмита мажлисида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг «Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш, аҳолига сифатли дори воситаларини етказиб бериш, фармацевтика тармоғидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида»ги ахбороти эшитилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ҳамда Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирига «Мамлакатимизда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида интеграциялашган ахборот тизимлари ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш ҳолати тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўрови юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита томонидан ташкилий-амалий тадбирлар доирасида 5 та давра суҳбати ҳамда 1 та семинар ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш, аҳолини қийнаб келаётган масалаларни ҳал этиш борасида таъсирчан парламент назоратини ўрнатиш Қўмита фаолиятининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Ўтган давр мобайнида Қўмитага келиб тушган 238 та мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланишига эришилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, назорат-таҳлил тадбирларининг натижалари ҳақида фуқароларни кенг хабардор қилиш мақсадида Қўмита фаолиятини оммавий ахборот воситаларида изчил ёритиб боришга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳисобот даврида Қўмита аъзолари томонидан оммавий ахборот воситаларида жами 1 487 та чиқиш ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Қўмитанинг ўтган даврдаги фаолияти таҳлили эътибор қаратилиши лозим бўлган қатор масалалар ҳам мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, қонун ижодкорлиги фаолиятини янада такомиллаштириш, Қўмита аъзоларининг қонун ташаббускорлигини кучайтириш, бунда Қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи салоҳиятидан унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг назорат-таҳлил тадбирларини ҳудудларда мутасаддилар, мутахассислар ва кенг жамоатчилик иштирокида ташкил этишга эътиборни кучайтириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Қўмита томонидан қабул қилинган қарорларнинг ижросини ҳуқуқни қўллаш амалиётини жойларга чиқиб ўрганган ҳолда доимий равишда мониторинг қилиб бориш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг 2023 йилнинг саккиз ойидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ташаббускорлиги борасидаги фаолиятни янада кучайтириш, Қўмита масъул бўлган қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш ҳамда қонун лойиҳаларини маромига етказишда жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар ва фикр-мулоҳазалардан кенгроқ фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат-таҳлил тадбирларини ва уларнинг натижаларига бағишланган муҳокамаларни асосан ҳудудларда ташкил этиш, шунингдек ўтказилган назорат-таҳлил тадбирлари якунлари бўйича қабул қилинган қарорларнинг ижросини мониторинг қилиш борасидаги ишларни янада кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларда кўтарилаётган долзарб муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, кўтарилган масалаларни ечиш борасида мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилаётган ишлар устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳиятини, ўтказилаётган назорат-таҳлил тадбирларининг аҳамиятини жамоатчиликка етказиш мақсадида Қўмита фаолияти оммавий ахборот воситаларида доимий равишда ёритиб борилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. Иноятов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 4 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3484-IV-сон