Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги ҚЛ-940-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Хусусийлаштириш тўғрисида»)
(«Хусусийлаштириш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 1 августда биринчи ўқишда қабул қилинган «Хусусийлаштириш тўғрисида»ги ҚЛ-940-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 4 сентябрь,
3479-IV-сон