Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги ҚЛ-940-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Хусусийлаштириш тўғрисида»)
(«Хусусийлаштириш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Хусусийлаштириш тўғрисида»ги ҚЛ-940-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 5 сентябрь,
3487-IV-сон