О дополнительных мерах по обеспечению прав населения на социальную защиту и оказанию государственной социальной помощи и услуг
Премьер-министр Республики Узбекистан А. АРИПОВ
г. Ташкент,
14 октября 2023 г.,
№ 539
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-319-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-319-сон қарорига мувофиқ 28 та туман (шаҳар)да, эксперимент тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар кўрсатадиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамларнинг янги тизими йўлга қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Эксперимент доирасида қуйидагилар:
2023 йил 15 октябрдан бошлаб «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар кўрсатадиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг сўровномасини талаб этмаган ҳолда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиладиган ҳолатлар ҳамда унинг номидан сўровнома (ариза) киритиш йўли билан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:
а) 2023 йил 15 октябрдан бошлаб:
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар «Инсон» ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари томонидан тасдиқланган индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режаси асосида бир йилда камида бир маротаба тегишлилиги бўйича оилавий поликлиникалар билан келишилган ҳолда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади;
(3-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш ҳолати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мониторинг қилинади;
(3-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
васийликка, ҳомийликка, оилага тарбияга (патронат) ҳамда оилавий болалар уйига берилган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши, уларнинг турмуш шароитлари ҳамда тарбияланиши ижтимоий ходимлар томонидан мониторинг қилинади;
боланинг қонуний вакиллари томонидан психологик-тиббий-педагогик комиссияларнинг хулосасини олиш бўйича аризалар ўзларининг яшаш жойидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига ёки ҳудудга бириктирилган ижтимоий ходимларга тақдим этилади;
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларида ёрдам кўрсатилган ҳамда ҳимоя ордери берилган шахслар ижтимоий ходимлар томонидан олти ой давомида хонадонига ташриф буюриш орқали сайёр мониторинг қилинади;
ижтимоий ходимлар томонидан болаларга уйда якка тартибда таълим берилиши ҳамда ўзининг ҳудудида жойлашган умумий ўрта таълим ва мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим ташкил этилганлиги ҳолатлари мониторинг қилинади;
ижтимоий ходимларга фуқаролардан Ижтимоий реестрга киритилган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича аризаларни қабул қилиш ваколати берилади;
(3-банд «а» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари иш ўринларини ташкил этишга доир давлат буюртмасини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этишдан олдин ушбу буюртмалар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари билан мажбурий тартибда келишилади;
Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига, шу жумладан, ижтимоий ходимларга ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларига монеликсиз кириш ҳуқуқи берилади;
ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун алоҳида вақтинчалик бошпаналар (шелтерлар) фаолияти йўлга қўйилади;
ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида алоҳида вақтинчалик бошпаналар (шелтерлар)га жойлаштириш «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари директорлари қарорлари асосида амалга оширилади;
б) 2024 йил 1 январдан бошлаб I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, даволаш муассасасининг хулосасига кўра ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатлари ижтимоий ходимлар томонидан бир йилда бир маротаба ўрганилади ва ўрганиш маълумотлари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) орқали юритиб борилади.
Бунда «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатлари тўғрисидаги электрон маълумотлар қараб турган шахсга пенсия тайинлашда иш стажига киритиш учун асос ҳисобланади;
в) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Агентлик томонидан ўтказиладиган «Энг фаол ижтимоий ходим» кўрик танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлган ижтимоий ходимлар давлат олий таълим муассасаларига «Ижтимоий иш» мутахассислиги бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;
г) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидагилар қоплаб берилади:
бошқа ҳудудлардан олис ва чекка ҳудудларга келиб ишлаётган ижтимоий ходимларга турар жой ижараси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридаги харажатлар;
касбий фаолият билан боғлиқ Интернет алоқаси (планшет орқали Интернет тармоғидан фойдаланиш) билан боғлиқ харажатлар;
д) 2024 йил 1 июлдан бошлаб моддий ёрдам ва бошқа ижтимоий хизматларни ҳисобга олишнинг ягона тизимини яратиш орқали ҳар бир фуқаро (оила) учун белгиланган ижтимоий тўловлар, тақдим этилган имтиёзлар, шу жумладан, субсидиялар, хизматлар ва ёрдамларнинг ҳар бир фуқаро кесимида «Ижтимоий ҳимоя» АТда ҳисоби юритилади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очилган давлат жамғармалари ва бошқа жамғармалар интеграция қилинади.
4. Агентлик:
2023 йил 1 ноябрдан бошлаб ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар эксперимент тариқасида йўлга қўйиладиган туман (шаҳар)ларда «Инсон» ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларида оғир ҳаётий вазиятга тушган шахслар учун психологик ёрдам кўрсатиш тизимини жорий этсин;
2023 йил 15 ноябрга қадар ўзининг тизимига кирадиган ташкилотларга тегишли бино ва иншоотларга ижтимоий ҳимоя йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини, заруратга кўра, текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чораларини кўрсин;
2023 йил 1 декабрга қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш натижасига кўра ногиронлиги бўлган шахс учун соғлиғининг ҳолатига кўра мумкин бўлган меҳнат фаолияти турлари ва меҳнат шароитлари тўғрисидаги маълумотлар интеграциясини таъминласин;
2024 йил 1 январга қадар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг мурожаатларини тезкор кўриб чиқишга мўлжалланган «ишонч телефони»ни ишга туширсин.
5. Ижтимоий ходимларнинг ойлик иш ҳақи ҳамда фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича тўланадиган мукофот миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда маҳалладаги ижтимоий ходимлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларининг камида 20 фоизи маҳалла раиси томонидан киритилган тақдимнома асосида белгиланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-319-сон қарорига мувофиқ «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари директорларига муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни Агентлик ҳузуридаги уй-жой фондига эга бўлган муассасаларга олти ой муддатгача вақтинча рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
7. Белгилансинки:
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан рўйхатдан ўтказилган ҳар бир фуқаро тўғрисидаги маълумотлар ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали тақдим этилади;
миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари вақтинча рўйхатдан ўтказиш бўйича келиб тушган қарор юзасидан бир иш куни ичида фуқарони вақтинча турар жойга рўйхатга қўйиш тўғрисидаги QR-код билан ҳимояланган қайд варағини «Ижтимоий ҳимоя« АТ орқали «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига тақдим этади;
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан ишлаб чиқилган индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режалари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ўз ваколатлари доирасида бажарилиши мажбурий ҳисобланади;
Ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига йўналтириладиган ҳар бир шахс тўғрисида тегишли профилактика инспектори томонидан 12 соат ичида у аниқланган ҳудуддаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази мажбурий тартибда хабардор қилинади;
ижтимоий ходимларга транспорт харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорида компенсация тўлаб борилади;
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда ижтимоий ходимнинг талабномасини кўриб чиқиш муддати ўн кун ҳисобланади;
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.
8. Қуйидагилар:
ижтимоий ходимлар томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхати 4-иловага мувофиқ;
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик йўналишлари 5-иловага мувофиқ;
«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига интеграция қилинадиган электрон маълумотлар базалари ва идоралараро маълумотлар алмашинуви рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
9. Агентлик:
а) икки ой муддатда:
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари директорларига муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни Агентлик ҳузуридаги уй-жой фондига эга бўлган муассасаларга олти ой муддатгача вақтинча рўйхатдан ўтказиш бўйича таклифларни;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
б) уч ой муддатда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг тасдиқланган индивидуал дастурларини қайта кўриб чиқиб, индивидуал дастурларига тузатишлар киритилишини таъминласин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ва Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 30 сентябрдаги 518-сон қарорининг 3-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Институт ва Марказнинг штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПҚ-176-сон қарорига асосан давлат умумий ўрта таълим муассасаларидаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими тугатилиши муносабати билан бўшаган штатлар ҳисобидан шакллантирилади».
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 октябрь,
539-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 октябрдаги 539-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар кўрсатадиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар
РЎЙХАТИ
Т/р
Кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар
I. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар
1.
Тазйиққа учраган хотин-қизлар ва вояга етмаганларга психологик хизмат кўрсатиш
2.
Ёшга доир, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар ва ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оналар учун ҳамда бола туғилганда бериладиган нафақаларни тўлаш*
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўйича
4.
Ҳар йили бир маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича жадвални тузиш ишларини ташкил этиш
5.
Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун сертификатни расмийлаштириш
6.
Талабгорларни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш ёки бекор қилиш, шунингдек ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш (ундан чиқариш)
7.
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштириш учун мурожаатларни қабул қилиш ҳамда зарур ҳолларда уларга жойлаштиришда талаб этиладиган тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига талабнома киритиш
8.
Маданий тадбирларни, шу жумладан концерт дастурларини ташкил этиш*
Ногиронлиги бўлган шахслар, оғир касалликка чалинганлар, шунингдек, жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар бўйича
9.
Ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун сертификат расмийлаштириш
11.
Ногиронлиги бўлган шахсларга Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказида стационар шароитда даволаниш учун йўлланма бериш*
12.
Ногиронлиги бўлган шахсларга «Параспорт ўйинларида тасниф қоидалари ва принциплари»га кўра параспорт билан шуғулланишлари бўйича берилган тавсияларига асосан спорт объектларига йўналтириш
13.
«Ғамхўрлик» марказларига жойлаштириш учун мурожаатларни қабул қилиш
14.
Болаларнинг психофизиологик ёш хусусияти, мойиллиги, қобилияти, қизиқиши, ҳаёти ва соғлиғи муҳофазаси талабларига мувофиқ равишда реабилитация тадбирларини туман тиббиёт бирлашмасида, шу жумладан нодавлат-нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказишни таъминлаш*
15.
Спорт мажмуаларида бассейн-даволаш ва жисмоний тарбия (ЛФК) залларидан фойдаланишни ташкил этиш*
16.
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни психологик-тиббий-педагогик комиссия текширувидан ўтказиш учун аризаларни қабул қилиш ҳамда Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг кейинги йиғилиши юзасидан ахборот бериш
Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича
17.
Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг йўқотилган биометрик паспортларини (идентификация ID-карталарини), туғилганлик ҳақида ҳамда никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида такрорий гувоҳнома олиш, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотнома, ёлғиз она аризасига асосан қайд қилинган туғилганлик ҳақида маълумотнома ҳамда фамилия, исм, ота исмини ўзгартирганлик ҳақида маълумотномани тиклаш, шунингдек яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш ишларини ташкил қилиш*
Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга ариза (шикоят) ва даъволар киритиш*
20.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига жойлаштирилган аёлларнинг вояга етмаган фарзандларини энг яқин ҳудуддаги имтиёзли шартларда мактабгача ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларига вақтинча жойлаштириш бўйича талабнома киритиш*
21.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларнинг тижорат банкларида йўқотилган банк пластик картасини тиклаш учун тижорат банкларига мурожаат қилиш юзасидан ишончнома тасдиқлаш*
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар бўйича
22.
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун аризаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритиш*
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда тўлиқ бўлмаган оилалардаги болалар бўйича
23.
Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўз оиласига олиш истагидаги номзодларни «Тутинган ота-оналарни тайёрлаш» курсларида ўқитишни ташкил этиш*
24.
Болани васийлик, ҳомийлик, оилага тарбия (патронат)га, фарзандликка олиш, оилавий болалар уйини очиш истагидаги шахсларни ўрганиш, уларни ҳисобга қўйиш, болани уларнинг қарамоғига берилишини расмийлаштириш*
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилмасдан фарзандлари олиб кетилган ота-оналар бўйича
Вояга етмаган (18 ёшгача бўлган) оналар ва оталар бўйича
26.
18 ёшгача бўлган оналар ва оталарни ота-оналик кўникмаларини ривожлантиришга, фарзанд парваришига ўқитишни ташкил қилиш*
II. Ижтимоий ходимлар томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар
27.
Васийликка, ҳомийликка, оилага тарбияга (патронат) ҳамда оилавий болалар уйига берилган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини назорат қилиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда кузатишни (мониторинг) амалга ошириш
28.
Оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилалар тоифаларига кирувчи шахсларга ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар тўғрисида маълумот ҳамда тушунтиришлар бериш
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўйича
29.
Чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш жадвалини патронаж ҳамшира билан биргаликда тузиш
30.
Ҳужжатларини расмийлаштириш ва қайта тиклашда ёрдам бериш
31.
Қариндошлари ва яқин инсонлари ўртасидаги муносабатларни тиклаш (ўрнатиш) ва ташкил қилиш
32.
Маҳалла даражасидаги ресурслар, шу жумладан ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва кўнгиллилар гуруҳларини шакллантириш ҳамда маҳалла даражасида маданий ва маърифий тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш*
33.
Қонунчилик ҳужжатларида бепул берилиши назарда тутилган дори-дармон билан таъминлаш ишларини ташкил этиш*
Ногиронлиги бўлган шахслар, оғир касалликка чалинганлар, шунингдек, жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар бўйича
35.
Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар орасидан алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни аниқлаш, уларнинг ота-оналарига мавжуд таълим шакллари ҳамда Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг фаолияти юзасидан ахборот бериш
36.
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб туриш ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси расмийлаштириш*
37.
Психологик-тиббий-педагогик комиссияларнинг хулосасини олиш учун ариза қабул қилиш
Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича
38.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика маркази ва ҳудудий бўлинмаларида ёрдам кўрсатилган ҳамда ҳимоя ордери берилган шахсларни сайёр мониторинг қилиш
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар бўйича
39.
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар болалари учун нафақа тайинлашга ариза қабул қилиш
40.
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга моддий ёрдам тайинлашга ариза қабул қилиш
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда тўлиқ бўлмаган оилалардаги болалар бўйича
41.
Боланинг қариндошлари (бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар) ва у яшаётган оиланинг шахслари орасидан болани васийликка ёки ҳомийликка олишни истаган шахсларни аниқлаш ҳамда улар тўғрисида маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига юбориш
42.
Боланинг ота-онаси қаердалиги ҳақида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, уларни «бедарак йўқолган» деб топиш чораларини кўриш учун маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига киритиш
43.
Аҳоли орасида тегишли ташвиқотларни олиб бориш натижасида, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўз оиласига олиши мумкин бўлган шахслар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни васийлик ва ҳомийлик органига киритиш*
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилмасдан фарзандлари олиб кетилган ота-оналар бўйича
44.
Ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф мавжуд бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига вакил тайинлаш учун юбориш
45.
Боланинг қариндошлари (бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар) ва у яшаётган оиланинг шахслари орасидан болани васийликка ёки ҳомийликка олишни истаган шахсларни аниқлаш ҳамда улар тўғрисида маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига юбориш
46.
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинган оилаларни мониторинг қилиш*
Ота-онаси хорижий давлатларга кетган, шу жумладан ташқи меҳнат миграциясига кетган болалар ҳамда вояга етмаган (18 ёшгача бўлган) ёлғиз оналар ва оталар бўйича
47.
18 ёшгача бўлган ҳомиладор оналарга ҳамда уларнинг оила аъзоларига фарзандидан воз кечишнинг психологик, ижтимоий ва ҳуқуқий оқибатлари юзасидан тушунтириш бериш
48.
Ота-онасининг ҳар иккиси (ёки тўлиқ бўлмаган оилалар бўйича отаси ёки онаси) уч ойдан ортиқ муддатга чет элга кетган болаларни аниқлаш ҳамда маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига юбориш
49.
Ижтимоий реестрга ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар олишга кўмаклашиш*
Изоҳ. 2023 йил 15 октябрдан бошлаб 26 та ижтимоий хизмат йўлга қўйилади.
* 2024 йил 1 январдан бошлаб 23 та ижтимоий хизмат йўлга қўйилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 октябрдаги 539-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг сўровномасини талаб этмаган ҳолда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиладиган ҳолатлар ҳамда унинг номидан сўровнома (ариза) киритиш йўли билан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар
РЎЙХАТИ
Т/р
Ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиладиган ҳолатлар
I. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг алоҳида розилигини талаб қилмасдан шошилинч ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиладиган ҳолатлар
1.
Тазйиқ ва зўравонлик, шу жумладан, болаларга нисбатан зўравонлик
2.
Шошилинч тиббий ва руҳий ёрдамга муҳтожлик
3.
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар
4.
Ота-она қарамоғисиз, қаровсиз ва назоратсиз қолиб кетган болалар аниқланган ҳолатлар
5.
Ўз жонига қасд қилиш эҳтимоли юқори бўлган ҳолатлар
Пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларга ёшга доир ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандлари бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақасини тайинлаш*
2.
Пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар ёшга доир, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик ҳамда вафот этган шахснинг қарамоғидаги оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоларига боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлаш учун*
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўйича
Талабгорларни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш ёки бекор қилиш, шунингдек ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш (ундан чиқариш)
6.
Яшаш жойида санитария-эпидемияга қарши тадбирларини ўтказиш*
Ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган болалар бўйича
Етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда тўлиқ бўлмаган оилалардаги болалар бўйча
17.
Пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғидаги оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоларига боқувчисини йўқотганлик нафақасини расмийлаштириш*
18.
Мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштириш
Изоҳ. 2023 йил 15 октябрдан бошлаб 9 та ижтимоий хизмат йўлга қўйилади.
* 2024 йил 1 январдан бошлаб 9 та ижтимоий хизмат йўлга қўйилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 октябрдаги 539-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ижтимоий ходимларнинг ойлик иш ҳақи ва фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича тўланадиган мукофот
МИҚДОРЛАРИ
Т/р
Кўрсаткичлар
Миқдори
I. Ойлик иш ҳақи миқдорлари
(бириктирилган ҳудуддаги оилалар сонидан келиб чиқиб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан)
1.
Ижтимоий хизматларни ташкиллаштириш бўйича мутахассис ҳамда 1 500 тагача оилага хизмат кўрсатадиган ижтимоий ходимлар учун
4 баравар
2.
1 501 тадан 2 000 тагача оилага хизмат кўрсатадиган ижтимоий ходимлар учун
4,2 баравар
3.
2 001 тадан 2 500 тагача оилага хизмат кўрсатадиган ижтимоий ходимлар учун
4,4 баравар
4.
2 501 тадан 3 000 тагача оилага хизмат кўрсатадиган ижтимоий ходимлар учун
4,6 баравар
5.
3 001 тадан 3 500 тагача оилага хизмат кўрсатадиган ижтимоий ходимлар учун
4,8 баравар
6.
Мобил гуруҳлардаги ижтимоий ходимлар ҳамда 3 500 тадан ортиқ оилага хизмат кўрсатадиган ижтимоий ходимлар учун
5 баравар
II. Фаолият самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича тўланадиган ҳар ойлик мукофот миқдори
(ойлик иш ҳақига нисбатан)
1.
Фаолият самарадорлиги «қониқарли» деб топилганда
15 фоиз
2.
Фаолият самарадорлиги «яхши» деб топилганда
30 фоиз
3.
Фаолият самарадорлиги «аъло» деб топилганда
50 фоиз
Изоҳ.
Ойлик иш ҳақини ҳисоблашда ижтимоий ходимларга бириктирилган маҳаллаларда тўлиқсиз оила ёки шахслардан иборат бўлган хонадонлар оила сифатида тан олинади.
Мобил гуруҳлардаги ижтимоий ходимларга Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида ҳар ой қўшимча тўлов тўлаб борилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 октябрдаги 539-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ижтимоий ходимлар томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган олис ва чекка ҳудудлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 октябрдаги 539-сон қарорига 5-ИЛОВА
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Т/р
Кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар
Ҳамкор ташкилот
Ҳамкорлик шакли
Ижтимоий ходимлар
1.
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ва қайта тиклашда ёрдам бериш
Ички ишлар бўлими, адлия бўлими
Талабномани қабул қилиб олиш, хизмат кўрсатиш, ахборот бериш
3.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика маркази ва ҳудудий бўлинмаларида ёрдам кўрсатилган ҳамда ҳимоя ордери берилган шахсларни сайёр мониторинг қилиш
Маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ички ишлар бўлими
Талабномани қабул қилиб олиш, хизмат кўрсатиш, ахборот бериш
4.
Боланинг қариндошлари (бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар) ва у яшаётган оиланинг шахслари орасидан болани васийликка ёки ҳомийликка олишни истаган шахсларни аниқлаш ҳамда улар тўғрисида маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига юбориш
Васийлик ва ҳомийлик органи
Талабномани қабул қилиш, қарор чиқариш, қарор ижрочини таъминлаш чораларини кўриш
5.
Боланинг ота-онаси қаердалиги ҳақида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, уларни «бедарак йўқолган» деб топиш чораларини кўриш учун маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига киритиш
Васийлик ва ҳомийлик органи
Талабномани қабул қилиш, қарор чиқариш, қарор ижрочини таъминлаш чораларини кўриш
6.
Ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф мавжуд бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига вакил тайинлаш учун юбориш
Васийлик ва ҳомийлик органи, ички ишлар бўлими
Талабномани қабул қилиш, қарор чиқариш, қарор ижрочини таъминлаш чораларини кўриш
7.
Ота-онасининг ҳар иккиси (ёки тўлиқ бўлмаган оилалар бўйича отаси ёки онаси) уч ойдан ортиқ муддатга чет элга кетган болаларни аниқлаш ҳамда маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига юбориш
Васийлик ва ҳомийлик органи
Талабномани қабул қилиш, қарор чиқариш, қарор ижрочини таъминлаш чораларини кўриш
8.
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга маҳалла даражасидаги ресурслар, шу жумладан ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва кўнгиллилар гуруҳларини шакллантириш ҳамда маҳалла даражасида маданий ва маърифий тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш*
Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари, Нуроний жамғармаси, «Баркамол авлод» маркази, маданият бўлими, адлия бўлими
Талабномани қабул қилиб олиш, хизмат кўрсатиш, ахборот бериш
9.
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга қонунчилик ҳужжатларида бепул берилиши назарда тутилган дори-дармон билан таъминлаш ишларини ташкил этиш*
Тиббиёт бирлашмаси
Талабномани қабул қилиб олиш, хизмат кўрсатиш, ахборот бериш
10.
Ногиронлиги бўлган шахслар, оғир касалликка чалинганлар, шунингдек, жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар бўйича Психологик-тиббий-педагогик комиссияларнинг хулосасини олиш учун ариза қабул қилиш
Мактабгача ва мактаб таълими бўлими
Талабномани қабул қилиб олиш, хизмат кўрсатиш, ахборот бериш
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази
11.
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар йили бир маротаба индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режаси асосида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишларини ташкил этиш
Тиббиёт бирлашмаси
Талабномани қабул қилиб олиш, хизмат кўрсатиш, ахборот бериш
111.
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Ғамхўрлик» марказларигажойлаштиришда талаб этиладиган тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш
Тиббиёт бирлашмаси
Талабномани қабул қилиб олиш, хизмат кўрсатиш, ахборот бериш
12.
Ногиронлиги бўлган шахсларга «Параспорт ўйинларида тасниф қоидалари ва принциплари»га кўра параспорт билан шуғулланишлари бўйича берилган тавсияларига асосан спорт объектларига йўналтириш
Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари
Талабномани қабул қилиб олиш, хизмат кўрсатиш, ахборот бериш
13.
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга маданий тадбирларни, шу жумладан концерт дастурларини ташкил этиш*
Маданият бўлими, Нуроний жамғармаси
Талабномани қабул қилиб олиш, хизмат кўрсатиш, ахборот бериш
14.
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш жойида санитария-эпидемияга қарши тадбирларини ўтказиш*
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси
Талабномани қабул қилиб олиш, хизмат кўрсатиш, ахборот бериш
16.
Ногиронлиги бўлган шахслар, оғир касалликка чалинганлар, шунингдек, жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга тиббиёт бирлашмаларида, спорт комплексларида бассейн-даволаш ва жисмоний тарбия (ЛФК) залларидан фойдаланишни ташкил этиш*
Тиббиёт бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари, «Баркамол авлод» маркази
Талабномани қабул қилиш, хизмат локациясини аниқлаш, кўрсатишни ташкил қилиш
17.
Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг йўқотилган биометрик паспортларини (идентификация ID-карталарини), туғилганлик ҳақида ҳамда никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида такрорий гувоҳнома олиш, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотнома, ёлғиз она аризасига асосан қайд қилинган туғилганлик ҳақида маълумотнома ҳамда фамилия, исм, ота исмини ўзгартирганлик ҳақида маълумотномани тиклаш, шунингдек яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш ишларини ташкил қилиш*
Ички ишлар бўлими, адлия бўлими
Талабномани қабул қилиш, хизмат кўрсатиш, ахборот бериш
Талабномани қабул қилиш, хизмат кўрсатиш, ахборот бериш
19.
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари тазйиқ ва зўравонлик масалалари бўйича жабрланганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида мутахассис сифатида судда вакиллик қилиш*
Адлия бўлими
Талабномани қабул қилиш, хизмат кўрсатиш, ахборот бериш
20.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга ариза (шикоят) ва даъволар киритиш*
Адлия бўлими, туман (туманлараро) суд органлари
Талабномани қабул қилиш, хизмат кўрсатиш, ахборот бериш
21.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига жойлаштирилган аёлларнинг вояга етмаган фарзандларини энг яқин ҳудуддаги имтиёзли шартларда мактабгача ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларига вақтинча жойлаштириш
Мактабгача ва мактаб таълими бўлими
Талабномани қабул қилиш, хизмат кўрсатиш, ахборот бериш
22.
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар бўйича мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштириш
Мактабгача ва мактаб таълими бўлими
Талабномани қабул қилиб олиш, хизмат кўрсатиш, ахборот бериш
23.
Васийликка, ҳомийликка, оилага тарбияга (патронат) ҳамда оилавий болалар уйига берилган болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш
Суднинг ҳал қилув қарори асосида алимент тўловларини ундириш
Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимлари
Талабномани қабул қилиш, ахборот бериш
* Мазкур ижтимоий хизматлар 2024 йил 1 январдан бошлаб йўлга қўйилади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 октябрдаги 539-сон қарорига 6-ИЛОВА
«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига интеграция қилинадиган электрон маълумотлар базалари ва идоралараро маълумотлар алмашинуви
РЎЙХАТИ
Т/р
Вазирлик ва идора номи
Маълумот турлари
1.
Адлия вазирлиги
1. Ота-оналарнинг (васийларнинг) вояга етмаган фарзандларини чет элга чиқиши, шунингдек, уларга ҳамроҳлик қилувчи шахсга ҳамроҳлик қилиш учун розилиги тасдиқланганлиги тўғрисида маълумот.
2. Тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тўғрисида маълумот.
2. Юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ҳисобга олиш приборлари ва ускуналарининг қиёслов ва метрологик кўриги ҳақидаги маълумотлар.
3. Сертификатлар ҳақида маълумот олиш.
21.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси
1. Фуқарода мажбурий ижро учун қарзлар мавжудлигини тўғрисида маълумот.
2. Фуқарога саёҳат тақиқи қўйилганлиги ҳақида маълумот.
Газ таъминоти хизматлари учун баланс тўғрисида маълумот.
27.
«Тошиссиққуввати» унитар корхонаси
Иссиқлик таъминоти бўйича баланс ҳақида маълумот.
28.
Акциядорлик тижорат «Халқ банки»
1. ИНПС анкетаси ҳақида маълумот.
2. Ташкилотлар реестридаги маълумотлар.
3. Мижозлар анкеталари ҳақида маълумот.
4. Мижозлар тўлов ҳужжати ҳақида маълумот.
29.
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилинганлиги бўйича батафсил маълумот.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)