Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофик:
1. 2023 йил 4 июль куни Нью-Дели шаҳрида имзоланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш учун Беларусь Республикасининг мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум тасдиклансин.
2. Ташки ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халкаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котибиятига тегишли билдиришнома юборсин.
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан сўнг унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
4. Мазкур карорнинг ижросини назорат килиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 12 октябрь,
ПҚ-333-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2023 й., 07/23/333/0774-сон)