Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Қарори
«Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек, унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 9 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2872-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги 84-сон «Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 24 февралдаги 2-мҳ, 80-сон «Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2872, 2017 йил 31 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 13-сон, 212-модда;);
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 21 октябрдаги 29-мҳ-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 октябрдаги 28-сон «Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2872-1, 2021 йил 11 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 10/21/2872-1/1040-сон).
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. УМАРОВА
Тошкент ш.,
2023 йил 23 сентябрь,
5-мҳ-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 22 сентябрь,
37-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
2023 йил 5 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазири О. НАЗАРБЕКОВ
2023 йил 29 август
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2023 йил 29 август
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. ХАИТОВ
2023 йил 26 август
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
2023 йил 7 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири А. ИКРАМОВ
2023 йил 28 август
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2023 йил 25 август
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири И. АБДУРАҲМОНОВ
2023 йил 29 август
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2023 йил 14 сентябрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2023 й., 10/23/2872-2/0760-сон)