Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси ички кема йўлларида сузиш қоидаларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 9 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 769-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 сентябрдаги 462-сон «Ўзбекистон Республикаси кемачилиги соҳасида хавфсизликни таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг бошлиғи томонидан 1999 йил 9 июлда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички кема йўлларида сузиш қоидалари (рўйхат рақами 769, 1999 йил 9 июль) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 27 сентябрь,
25-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2023 й., 10/23/769-1/0758-сон)