Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
буйруғи
Ички сузиш кемалари томонидан ифлослантиришнинг олдини олиш қоидаларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 28 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 966-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 апрелдаги 167-сон «Дарё транспортида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи томонидан 2000 йил 18 августда 01/716-сон билан тасдиқланган Ички сузиш кемалари томонидан ифлослантиришнинг олдини олиш қоидалари (рўйхат рақами 966, 2000 йил 8 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 17-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 сентябрь,
24-сон
Келишилди:
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. АБДУХАКИМОВ
2023 йил 17 август
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2023 й., 10/23/966-1/0733-сон)