08.09.2023 йилдаги 4-1701-2102/1058-сон
ONLINE TRANSLATE
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори, 08.09.2023 йилдаги 4-1701-2102/1058-сон
Кучга кириш санаси
08.09.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья — С. Рустамов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанциясида маърузачи судья — Д. Убайдуллаев
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, суд раиси ўринбосари Ш. Мирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Т. Атабоев ва Д. Убайдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х. Азизовнинг котиблигида, «Ўз» АЖ вакили А.А (ишончнома асосида), Андижон вилоят Давлат активларини бошқариш агентлигининг вакили С.Н (ишончнома асосида) иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 4-1701-2102/1058-сонли иқтисодий иши юзасидан 2023 йил 11 январь кунги ҳал қилув қарори устидан «Ўз» АЖ томонидан берилган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни Андижон вилоят судининг биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимидан фойдаланган ҳолда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси палата аъзоси даъвогар — «Ўз» АЖ (бундан буён матнда «дастлабки даъвогар») манфаатида, жавобгарлар — «UZD» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда Қўшма корхона деб юритилади) ва «MIE» МЧЖ (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) иштирокидаги 2019 йил 11 июлда ўтказилган «ЕA» нодавлат таълим муассасаси (бундан буён матнда НТМ деб юритилади)ни ташкил этиш тўғрисидаги таъсисчиларнинг умумий йиғилиш қарорини, Андижон шаҳар Давлат хизматлари марказида 2019 йил 12 июлда 743064-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган НТМнинг устави ва 2019 йил 11 июлдаги таъсис шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни, битимлар ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб НТМ таъсисчиларининг 2019 йил 15 июлдаги қарорини, қўшма корхона ва НТМ ўртасида 2019 йил 15 июлда тузилган 1-сонли шартномани, қўшма корхона ва МЧЖ ўртасидаги НТМдаги жавобгарнинг улушини сотиш юзасидан 2019 йил 6 августда тузилган олди-сотди шартномасини, НТМнинг 2019 йил 6 августдаги йиғилиш қарорини, Андижон шаҳар Давлат хизматлари марказида 2019 йил 7 августда 743064-рақам билан рўйхатдан ўтказилган НТМнинг янги таҳрирдаги уставини, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Андижон шаҳар филиали томонидан 17:15:02:04:01 код рақами билан рўйхатга олинган Андижон шаҳар Фурқат кўчаси 5-манзилдаги қурилиши тугалланмаган мактабгача таълим муассасасининг кадастр ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топишни, битимларнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаб, МЧЖдан қўшма корхона фойдасига 2 031 347 518 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими билан ишга KII жавобгар сифатида, Андижон шаҳар ҳокимлиги, Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси, Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилоят бошқармаси, Андижон вилоят қурилиш бошқармаси ва «Б» МЧЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўз» АЖнинг илтимосномасига асосан суднинг ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнларда — «даъвогар» деб юритилади) «Ўз» АЖнинг ҳуқуқий вориси сифатида даъвогарга алмаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 11 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган, даъво талабининг Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Андижон шаҳар филиали томонидан 17:15:02:04:01 код рақами билан рўйхатга олинган Андижон шаҳар, Ф. кўчаси, 5-манзилдаги қурилиши тугалланмаган мактабгача таълим муассасасининг кадастр ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қисми бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, дастлабки даъвогар томонидан киритилган апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг 2023 йил 11 январдаги ҳал қилув қарорини давлат божи қисмини ўзгартиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, апелляция шикоятида келтирган важларини қувватлаб, иқтисодий иш 3 марта биринчи инстанцияда, 2 марта апелляция инстанциясида, 2 марта кассация инстанциясида кўриб чиқилганлигини, даъвогар томонидан жами 330 534 750 сўм миқдорида давлат божи бюджетга ундирилганлигини, шундан 60 940 425 сўм қисми даъвогар томонидан ихтиёрий равишда бюджетга тўланганлигини, қолган қисми эса Мажбурий ижро бюроси орқали ундирилганлигини, иш якунига келиб суднинг ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси «Ўз» АЖнинг ҳуқуқий вориси сифатида даъвогарга алмаштирилганлигини ва ўз навбатида давлат божи тўловидан озод қилинганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар вакили дастлабки даъвогарнинг апелляция шикоятини ҳал этишни суднинг ҳукмига ҳавола қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата, учинчи шахслар ва қўшимча жавобгарлар суд мажлиси ўтказилиши ҳақида белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисига улардан вакиллар келмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати тарафларнинг кўрсатмасини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқланишича, Андижон шаҳар ҳокимининг 2018 йил 15 январдаги 20-К-сонли қарори билан қўшма корхонага Андижон шаҳар, Ф. кўчаси 5-манзилда жойлашган 1,02 гектар ер майдони 150 ўринли «Мактабгача таълим муассасаси» қуриш учун танлаб ажратиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ ҚК ва МЧЖ ўртасида 2018 йил 20 апрелда 7-сонли пудрат шартномаси тузилиб, шартномага биноан МЧЖ мактабгача таълим муассасаси объектини қуриб фойдаланишга топшириш бўйича қурилиш ишларини бажариш мажбуриятини олган ва бажарилиши лозим бўлган ишларнинг қиймати 4 300 018 876,15 сўмни ташкил этган. МЧЖ томонидан 2 482 890 464 сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектда амалга оширилган қурилиш ишлари «Қ» МЧЖ мутахассислари томонидан назорат ўлчовидан ўтказилиб, МЧЖ томонидан ҳақиқатда 2 082 890 427 сўмлик ишлар бажарилгани ва топшириш ҳужжатларида 400 000 037 сўмлик бажарилмаган ишлар қиймати қўшиб ёзилгани аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ ҚК ва МЧЖ иштирокида 2019 йил 11 июлда «EA» нодавлат таълим муассасаси (кейинги матнларда «НТМ» деб юритилади) ташкил этиш бўйича таъсисчиларнинг умумий йиғилиши ўтказилган ва умумий йиғилишда Низом фонди 4 000 000 000 сўм (МЧЖ улуши 1 968 652 482 сўм (49,2%)) ва МЧЖ ҚК улуши — 2 031 347 518 сўм (50,8%) бўлган НТМни ташкил этиш ҳамда НТМ Низомини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, шу куни МЧЖ ва қўшма корхона ўртасида таъсис шартномаси тузилиб, МЧЖ НТМ низом фондидаги 1 968 652 482 сўм улушини мол-мулк ва пул маблағи кўринишида, МЧЖ ҚК эса 2 031 347 518 сўмлик улушини юқоридаги қурилиши тугалланмаган мактабгача таълим муассасаси бино-иншоотлари билан шакллантириши белгиланган. НТМнинг таъсис шартномаси ва Низоми 2019 йил 12 июлда давлат реестрида рўйхатга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан сўнг НТМ таъсисчиларининг 2019 йил 15 июлдаги умумий йиғилиш қарори билан МЧЖ ҚКга тегишли бўлган Андижон шаҳар, Ф. кўчаси, 5-манзилда жойлашган 10 200,0 кв.м. ер майдонидаги умумий қурилиш майдони 1238,16 кв.м. инвентар қиймати 1 500 000 000 сўм бўлган 0001-тархли қурилиши тугалланмаган мактабгача таълим муассасаси биноси НТМ балансига низом фондини шакллантириш мақсадида ўтказиб бериш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу куни таъсисчилар МЧЖ ва МЧЖ ҚК қурилиши тугалланмаган кўчмас мулкни НТМ балансга ўтказиб бериш ҳақида 1-сонли шартномани тузиб, қурилиши тугалланмаган мактабгача таълим муассасаси биноси НТМ балансига тасарруф этиш ҳуқуқи билан ўтказиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу шартнома кадастр органидан 2019 йил 19 июлда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинчалик, НТМ таъсисчилари бўлган МЧЖ ва МЧЖ ҚК ўртасида 2019 йил 6 августда улушни олди-сотди шартномаси тузилиб, шартномага асосан МЧЖ ҚК НТМдаги 2 031 347 518 сўмлик тўлиқ улушини МЧЖга 2 031 347 518 сўм қийматда сотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НТМ таъсисчилари МЧЖ ва МЧЖ ҚК иштирокида 2019 йил 6 августда таъсисчилар умумий йиғилиш ўтказилиб, йиғилишда МЧЖ ҚКни НТМ таъсисчилари сафидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилинган ва НТМнинг янги таҳрирдаги Устави тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НТМнинг янги таҳрирдаги устави 2019 йил 7 августда қайта давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки даъвогар ўзининг таъсисчилигида ташкил этилган қўшма корхона амалдаги қонун ҳужжатларига зид равишда уни белгиланган тартибда хабардор қилмасдан ва иштирокчи ҳисобланган даъвогарнинг розилигини олмасдан бошқа юридик шахсни ташкил қилгани ҳамда юқоридаги йирик битимларни тузганлиги важи билан палата орқали судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанцияси суди даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш, даъво талабининг Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Андижон шаҳар филиали томонидан 17:15:02:04:01 код рақами билан рўйхатга олинган Андижон шаҳар, Ф. кўчаси, 5-манзилдаги қурилиши тугалланмаган мактабгача таълим муассасасининг кадастр ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қисми бўйича иш юритиш ҳақида асосли ва қонуний тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантириб, МЧЖдан қўшма корхона фойдасига 2 031 347 518 сўм ундирилган, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, дастлабки даъвогардан бюджетга 29 400 000 сўм давлат божи ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 18 январдаги қарори билан қуйи судларнинг қарорлари бекор қилиниб, иш биринчи инстанцияда янгидан кўриш учун Андижон туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг (иш биринчи инстанцияда кўриш учун Фарғона туманлараро иқтисодий судига ўтказилган) 2022 йил 13 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган, даъво талабининг кадастр ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қисми бўйича иш юритиш тугатилган. Дастлабки даъвогардан республика бюджетига жами 120 453 900 сўм (1,2,3-учун) давлат божи ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 июндаги қарори билан Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган, дастлабки даъвогар томонидан олдиндан тўланган 60 226 950 сўм давлат божи унинг зиммасида қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 14 ноябрдаги қарори билан қуйи судларнинг қарорлари бекор қилиниб, иш биринчи инстанцияда янгидан кўриш учун Андижон туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-168-сонли Қарорига асосан «Ўз» АЖнинг «UZD» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси устав капиталидаги 50 фоиз улуши Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармасига ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 январдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси дастлабки даъвогарнинг ҳуқуқий вориси сифатида даъвогарга алмаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 11 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган, даъвогар давлат божи тўловидан озод қилинганлиги инобатга олинган, даъво талабининг Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Андижон шаҳар филиали томонидан 17:15:02:04:01 код рақами билан рўйхатга олинган Андижон шаҳар, Ф. кўчаси, 5-манзилдаги қурилиши тугалланмаган мактабгача таълим муассасасининг кадастр ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қисми бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 сентябрдаги қарори билан 29 400 000 сўм, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 апрелдаги ҳал қилув қарори билан 120 453 900 сўм (аслида 240 907 800 жами, шундан 120 453 900 сўм қисми ихтиёрий, 120 453 900 сўм қисми МИБ орқали ундирилган), Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 июндаги қарори билан 60 226 950 сўм (ихтиёрий тўланган) жами 330 534 750 сўм давлат божи дастлабки даъвогардан республика бюджетига ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки даъвогар томонидан киритилган апелляция шикоятида дастлабки даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси билан алмаштирилганлиги, даъвогар давлат божи тўловидан озод қилинганлиги каби важларни билдириб, дастлабки даъвогар томонидан ихтиёрий тўланган ҳамда суд қарорлари бўйича ундирилган жами 330 534 750 сўм давлат божини бюджетдан қайтаришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига (бундан буён матнда «Қонун» деб юритилади) илова сифатида тасдиқланган давлат божи ставкаларининг миқдорларининг 2-бандига асосан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари, апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланиши (ундирилиши) белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата томонидан дастлабки даъвогар манфаатида судга даъво тақдим этилган вақтда, ишнинг натижасидан қатъий назар дастлабки даъвогар давлат божи тўловидан озод қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли дастлабки судларнинг қарорларига асосан ишнинг натижаси бўйича тўланиши лозим бўлган давлат божи дастлабки даъвогарнинг зиммасига юклатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 январдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси дастлабки даъвогарнинг ҳуқуқий вориси сифатида даъвогарга алмаштирилиши, аввалги тўланган ва ундирилган давлат божларининг қайтарилишини англатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, Қонуннинг 18-моддасида давлат божини қайтариш тартиби белгиланган бўлиб, қонунда юқоридаги ҳолатда давлат божини қайтарилиши мумкинлиги назарда тутилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 апрелдаги ҳал қилув қарори билан ундирилиши белгиланган 120 453 900 сўм давлат божи дастлабки даъвогардан 2 марта ундирилган, яъни, дастлабки даъвогар томонидан 2022 йил 8 июлдаги 1-сонли момериал ордер орқали 120 453 900 сўм тўланган бўлса, 2022 йил 13 июлдаги тўлов талабномаси билан Мажбурий ижро бюроси Миробод туман бўлими орқали 126 476 595 сўм (шундан 120 453 900 сўм қисми давлат божи, 6 022 695 сўм қисми ижро йиғими) давлат божи бюджетга амалда ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда, дастлабки даъвогардан битта суд ҳужжати бўйича 2 марта давлат божи ундирилганлиги натижасида 120 453 900 сўм давлат божи ортиқча ундириб олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги «Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги 16-сонли Қарорининг 30-банди тўртинчи қисмига биноан, суд харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал этилиши суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмайди. Бундай ҳолда апелляция инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича янгидан тақсимлаш ҳақида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг «бундан буён матнларда «ИПК» деб юритилади) 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмларига биноан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятида билдирилган важлар асосида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 278-моддасига биноан, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести)ни кўриш натижалари бўйича, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, дастлабки даъвогар томонидан тўланган 33 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатини дастлабки даъвогардан Олий суд фойдасига ундиришни, дастлабки даъвогар томонидан ортиқча тўланган 120 453 900 сўм давлат божини қайтариш ҳақида маълумотнома беришни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 118, 128, 278-моддаларини қўллаб, қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажати «Ўз» АЖ зиммасида қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўз» АЖдан Олий суднинг депозит ҳисоб-рақамига 82 500 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўз» АЖ томонидан ортиқча тўланган 120 453 900 сўм давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақида унга маълумотнома берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг устидан кассация тартибида шикоят (протест) қилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи Ш. МИРЗАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат аъзолари Т. АТАБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Д. УБАЙДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 8 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1701-2102/1058-сон