07.09.2023 йилдаги 4-1701-2303/4284-сон
ONLINE TRANSLATE
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори, 07.09.2023 йилдаги 4-1701-2303/4284-сон
Кучга кириш санаси
07.09.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья — Ж. Мамитов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанциясида маърузачи судья — Д. Убайдуллаев
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Т. Атабоевнинг раислигида, судьялар У. Холиков ва Д. Убайдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х. Азизовнинг котиблигида, даъвогар Х.И (паспорт асосида), вакили Ш.Х (ордер ва ишончнома асосида), «S» масъулияти чекланган жамияти вакили Х.К (ишончнома асосида), даъвогар — Х.Ининг жавобгар — «S» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан жамият таъсисчиларининг 2010 йил 2 мартдаги умумий йиғилиш қарори (баёни), 2010 йил 4 мартдаги таъсис шартномаси ва 2010 йил 10 мартдаги 6807-сон билан рўйхатга олинган жамиятнинг Низоми (Устави)ни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 29 майдаги ажримининг қонунийлигини даъвогар томонидан берилган апелляция шикояти асосида иш ҳужжатлари билан бирга Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х.И (бундан буён матнларда — «даъвогар» деб юритилади) Андижон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат этиб, «S» масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнларда — «жавобгар» ёки «МЧЖ» деб юритилади) нисбатан жамият таъсисчиларининг 2010 йил 2 март кунги умумий йиғилиш қарори (баёни) ва 2010 йил 4 мартдаги таъсис шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, даъвогар судга қўшимча ариза тақдим қилиб, МЧЖнинг 2010 йил 10 мартдаги 6807-сон билан рўйхатга олинган Низоми (Устави)ни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 29 майдаги ажрими билан МЧЖ таъсисчиларининг 2010 йил 2 март кунги умумий йиғилиш қарори (баёни), 2010 йил 4 мартдаги таъсис шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талаблари кўрмасдан қолдирилган. Даъво талабининг МЧЖнинг 2010 йил 10 мартдаги 6807-сон билан рўйхатга олинган Низоми (Устави)ни ҳақиқий эмас деб топиш қисми бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ажримдан норози бўлиб даъвогар томонидан киритилган апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ва нотўғри қўлланилганлиги, жумладан, МЧЖнинг 2005 йил 13 мартда 6807-сон билан рўйхатга олинган таъсис ҳужжатига асосан марҳум турмуш ўртоғининг жамиятдаги улуши 2,59 фоизни ташкил этганлиги, турмуш ўртоғи 2006 йил 3 июнда вафот этганлиги, таъсисчи А.С томонидан МЧЖнинг 2010 йил 2 мартдаги умумий йиғилиш қарорига асосан сохта маълумотлар киритиб, марҳум турмуш ўртоғининг улушларини ўзлаштириб олганлиги, қонунчиликка биноан таъсисчининг вафотидан сўнг унинг улушлари мерос бўлиб яқин қариндошларига ўтиши белгиланганлиги, ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлиги, даъво аризасини кириш қисмида даъвогар сифатида Х.И ва унинг манзиллари тўлиқ кўрсатилганлиги, даъво аризаси битта таъсисчининг номидан тақдим этилганлиги ҳамда ўзи томонидан имзоланганлиги, даъво аризаси асоссиз равишда кўрмасдан қолдирилганлиги каби важлар баён этилиб, суднинг ажримини бекор қилишни ҳамда ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва унинг вакили шикоятда келтирган важларини такрорлаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни ҳамда ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кўрсатма бериб, апелляция шикоятига нисбатан эътирози мавжудлигини, шикоятда келтирилган важлар асоссизлигини, биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини, судга тақдим этилган апелляция шикояти ҳам даъво ариза сингари тақдим этилганлигини, шикоятда исм ва фамилия кўрсатилмаганлигини, қонунчиликка биноан, шикоят бундай ҳолда тақдим этилганда кўрмасдан қолдирилиши лозимлигини, бундан ташқари, апелляция шикояти белгиланган муддат ўтгандан сўнг тақдим этилганлигини, биринчи инстанцияда даъвогар вакиллари бевосита иштирок этганлигини, уларда апелляция шикояти тақдим этиш учун етарлича муддат бўлганлигини, шу боис апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилиши лозимлигини билдириб, апелляция шикоятини кўрмасдан қолдиришни ёхуд апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим қабул қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни ҳамда ажримни тўлиқ бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқланишича, даъвогар иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, МЧЖ таъсисчиларининг 2010 йил 2 март кунги умумий йиғилиш қарори (баёни) ва 2010 йил 4 мартдаги таъсис шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, даъвогар судга қўшимча ариза тақдим қилиб, МЧЖнинг 2010 йил 10 мартдаги 6807-сон билан рўйхатга олинган Низоми (Устави)ни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди дастлабки даъво аризада даъвогар — Х.И эканлиги кўрсатилган бўлса-да, имзо қисмида фақат имзо қўйилган ҳолда имзо ким томонидан қўйилганлиги кўрсатилмаганлиги асоси билан даъво талабининг ушбу қисмини кўрмасдан қолдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнларда — «ИПК» деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисми, 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 157-моддасига биноан, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилишини қабул қилмайди. Суд даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни ҳам, агар бу қонунчиликка зид бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, қабул қилмайди. Бундай ҳолларда суд ишни мазмунан кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, даъвогар қўшимча аризасида МЧЖнинг 2010 йил 10 мартдаги 6807-сон билан рўйхатга олинган Низоми (Устави)ни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъвогар тақдим этган қўшимча даъво аризасини процессуал қонунчиликда белгиланган тартибда уни қабул қилиш ёхуд қабул қилмаслик масаласини ҳал этмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, дастлабки даъво ариза ягона манфаатдор шахс (марҳум таъсисчининг турмуш ўртоғи, фуқаро) томонидан тақдим этилган бўлиб, даъво аризасини кириш қисмида даъвогар сифатида Х.И ва унинг манзиллари тўлиқ кўрсатилган ҳолда судга тақдим этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда, дастлабки даъво аризани даъво аризаси имзоланмаган ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган деб баҳолаб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди эса имзо қисмида фақат имзо қўйилган ҳолда имзо ким томонидан қўйилганлиги кўрсатилмаганлиги асоси билан даъво талабининг ушбу қисмини кўрмасдан қолдириш, қўшимча даъво аризани процессуал қонунчиликда белгиланган тартибда уни қабул қилиш ёхуд қабул қилмаслик масаласини ҳал этмай туриб, қўшимча даъво аризадаги талабни муҳокама этган ҳолда талабнинг ушбу қисми бўйича иш юритиш ҳақида асоссиз тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 281-моддаси учинчи қисми 2 ва 3-бандларига биноан, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли: қарорни, ажримни ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга; даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади, биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда ишда тарафларнинг иштирокини тўлиқ таъминлаб, уларнинг тушунтиришини олган ҳолда ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо бериб, даъвогарнинг қўшимча даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ёхуд қабул қилмаслик масаласини ҳал этган ҳолда, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб ҳамда келгусида айбдор тарафдан биринчи ва апелляция инстанцияси учун суд харажатларини ундириш масаласини ҳал этган ҳолда қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 278-281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 29 майдаги ажрими бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш янгидан биринчи инстанциясида кўриш учун Андижон туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик этувчи Т. АТАБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат аъзолари У. ХОЛИКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Д. УБАЙДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 7 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1701-2303/4284-сон