06.09.2023 йилдаги 4-2202-2301/402-сон
ONLINE TRANSLATE
Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати аппеляция инстанциясининг қарори, 06.09.2023 йилдаги 4-2202-2301/402-сон
Кучга кириш санаси
06.09.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати аппеляция инстанциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья — Б. Ҳайитбоев
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья — В. Қазақов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати М. Курбанов раислигида, ҳайъат аъзолари М. Бобоназаров ва В. Қазақовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси В. Қўшназаровнинг котиблигида, даъвогар «XKS» акциядорлик жамияти вакиллари Р.К., С.Р. (2023 йил 1 августдаги 59-сонли ишончномага асосан), жавобгар «SS» масъулияти чекланган жамияти вакиллари И.А. (жамият раиси), М.К. (2023 йил 1 августдаги 5-сонли ишончномага асосан), учинчи шахслар А.К., З.М., Х.Д., О.Н., Қ.С.лар иштирокида, Шовот туманлараро иқтисодий судининг 4-2202-2301/402-сонли иш доирасида 2023 йил 5 июнда қабул қилинган ҳал қилув қарори нисбатан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси «XKS» акциядорлик жамияти манфаатида берилган апелляция шикояти асосида ишни вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда — палата деб юритилади) «XKS» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда — даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, Шовот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «SS» масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда — жавобгар деб юритилади)нинг 2020 йил 15 августдаги 16-сонли йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2023 йил 18 апрелдаги ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида нотариус М.Б.Б. ҳамда 2023 йил 25 майдаги ажрими билан фуқаролар А.Қ., З.М., Х.Д., О.Н., Қ.С. ва «МБ» АТБ жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан палата даъвогар манфаатида апелляция шикояти бериб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тушунтириш бериб, апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан қонун нормалари нотўғри қўлланилганлигини «XKS» акциядорлик жамияти «SS» масъулияти чекланган жамиятида таъсисчи сифатида 25 фоиз улушга эга эканлигини, бошқа таъсисчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини инобатга олмасдан, таъсисчилар И.А.нинг (0,39%), З.М.нинг (1.01%), К.С.ларнинг (0,37%) жами — 1.77 фоиз улушлари овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд эмас деган асослар билан даъвони нотўғри рад этганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳамда таъсисчилари тушунтириш бериб, «SS» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2020 йил 15 августдаги 16-сонли умумий йиғилиши ўтказилмаганлигини, мазкур йиғилишдан таъсисчиларнинг хабари ҳам бўлмаганлиги, йиғилишда иштирок этган дея эътироф этилаётган И.А., З.М., К.С.лар ушбу йиғилишда қатнашмаганлиги ҳамда уларнинг имзолари сохталаштирилганлиги, бу тўғрисида экспертизанинг хулосаси борлигини, мазкур ҳолат бўйича Шовот тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 2-қисми «б» банди, 228-моддаси 2-қисми «б» банди ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилганлигини, жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган Қ.Д. вафот этганлиги сабабли, Шовот тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи терговчиси Б.Н.нинг 2022 йил 30 сентябрдаги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 84-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан жиноят иши тугатилганлигини билдириб, «SS» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2020 йил 15 августдаги 16-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида палата ва учинчи шахслар нотариус М.Б.Б., «МБ» АТБ вакиллари қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсалар-да, суд мажлисида вакиллари иштирок этмади ва апелляция шикояти бўйича фикр билдирмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо, нотариус М.Б.Б. судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда — ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан ишни улар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво аризадан кўринишича, «SS» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2020 йил 15 августдаги 16-сонли умумий йиғилиши ўтказилмаганлигини ва бу тўғрисида жамиятнинг 45 та таъсисчисига хабар берилмасдан ушбу йиғилишни ўтказилган деб расмийлаштирилиб, қабул қилинган қарор ва ундаги имзолар қалбакилаштирилганлиги, ушбу ҳолат юзасидан Шовот тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 2-қисми «б» банди, 228-моддаси 2-қисми «б» банди ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилганлигини, жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган Қ.Д. вафот этганлиги сабабли, Шовот тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи терговчиси Б.Н.нинг 2022 йил 30 сентябрдаги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 84-моддаси 1-қисми 3-банди билан жиноят иши тугатилганлигини билдириб, «SS» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2020 йил 15 августдаги 16-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганмасдан, далилларга баҳо бермасдан «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 41-моддасида белгиланган жамият иштирокчиларининг қонуний манфаатлари бузилган қарор қабул қилинганлигига эътибор бермасдан даъвони рад қилиш ҳақида барвақт хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг 41-моддаси учинчи қисмига кўра, жамият кузатув кенгашининг, жамият яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органининг, жамият коллегиал ижро этувчи органининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг, жамият устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчисининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори жамият ана шу иштирокчисининг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, биринчи инстанция суди ушбу қонун 41-моддасида белгиланган жамиятнинг қолган иштирокчиларининг манфаатларини эътиборга олмасдан таъсисчилар И.А.нинг (0,39%), З.М.нинг (1.01%), К.С.ларнинг (0,37%) жами — 1.77 фоиз улушлари борлигини ҳамда мазкур таъсисчиларнинг улушлари овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд эмас деган асослар билан даъвони рад қилиш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо, даъвогар «XKS» акциядорлик жамиятининг улуши 25 фоизни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди қолган жамият таъсисчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини инобатга олиши ҳамда таъсисчиларининг 2020 йил 15 августдаги 16-сонли умумий йиғилиш ўтказилмаганлигига ва/ёки ўтказилган деб кўрсатилган умумий йиғилишда иштирок этган деб кўрсатилган И.А., З.М., К.С.лар имзолари улар томонидан бажарилмаганлигини инобатга олиши лозим эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 279-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига асосан қўлланилиши лозим бўлган қонунчилик ҳужжатининг қўлланилмаганлиги моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур модданинг биринчи қисмининг 4-бандига асосан моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 июндаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «SS» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2020 йил 15 августдаги 16-сонли умумий йиғилиш қарори билан жамиятга тегишли бўлган Шовот шаҳарчаси К. Отаниязов кўчасида жойлашган маъмурий бинони «KHGH» масъулияти чекланган жамиятининг «МБ» АТБ Шовот филиалидан 1.675.000 АҚШ доллари миқдорида кредит олиш, ушбу кредит таъминотига қўшимча гаров сифатида гаровга қўйиш учун жамиятга тегишли бўлган маъмурий бинони гаровга қўйишга тақдим қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур умумий йиғилиш қарорида жамият таъсисчилари К.Д., А.К., И.А., З.М., К.С. томонидан имзоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўзғатилган жиноят иши доирасида хатшунослик экспертизаси тайинлаш ҳақидаги қарорга асосан, Хоразм вилоят Ички ишлар бошқармаси эксперт-криминалистика маркази томонидан берилган хулосага кўра, «SS» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2020 йил 15 августдаги 16-сонли умумий йиғилиш қароридаги И.А., З.М., К.С.ларнинг имзолари улар томонидан бажарилмаганлиги кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг 33-моддасига кўра, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни ўтказишдан камида ўттиз кун олдин бу ҳақда жамиятнинг ҳар бир иштирокчисини жамият иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил бўйича буюртма хат билан ёки жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хабарномада жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой, шунингдек таклиф қилинаётган кун тартиби кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо, жамиятнинг 2020 йил 15 августдаги 16-сонли умумий йиғилишни чақириш тўғрисида жамият иштирокчилари хабардор қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар вакиллари умумий йиғилишни чақириш тўғрисида жамият иштирокчиларини хабардор қилинганлигини тасдиқловчи маълумотларни яъни, буюртма хат билан ва/ёки бошқа усулда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг 41-моддасига асосан, жамият бошқарув органининг қарори ушбу қарорни қабул қилиш бўйича овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг даъвоси билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур моддий ҳуқуқ нормасининг мазмуни шундан иборатки, Қонуннинг 41-моддасига асосан жамият бошқарув органининг қарори ушбу қарорни қабул қилиш бўйича овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг даъвоси билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, йиғилишда иштирок этиб, низоли масала юзасидан қабул қилинган қарорни ёқлаб овоз берган шахс ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга мурожаат қилганда, унинг талабини қаноатлантириш рад этилиши лозим, иштирокчининг алдаш, зўрлик, қўрқитиш таъсирида овоз берганлиги ҳоллари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият иштирокчилари умумий йиғилиши қарори у қонунчиликка зид бўлган ва (ёки) умумий йиғилиш қонунчилик ва жамият уставида белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолда ўтказилган ҳоллардагина, ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 20, 20.2-бандларида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жамиятнинг 2020 йил 15 августдаги 16-сонли умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилинмаганлиги баробарида, жамият таъсисчилари томонидан низоли қарорга нисбатан ёқлаб овоз бермаган деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгар «SS» масъулияти чекланган жамиятининг ишга жалб қилинмаган 17 нафар жамият таъсисчиларини учинчи шахс сифатида ишга жалб қилиш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, аризани рад қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, ИПК 48-моддаси биринчи қисмига кўра, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилгунига қадар, агар иш ушбу шахсларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, даъвогар ёхуд жавобгар тарафида ишга киришиши мумкин. Улар тарафнинг илтимосномасига ёки суднинг ташаббусига кўра ҳам ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарорининг 25-бандида, апелляция инстанцияси судида учинчи шахсларни ишда иштирок этишга жалб қилиш (ИПК 47, 48-моддалари) қоидалари қўлланилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, судлов ҳайъати ишга учинчи шахсларнинг жалб қилиш масаласи биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилгунига қадар жалб қилиниши мумкинлиги, апелляция инстанциясида ушбу қоидалар қўлланилмаслиги сабабли жавобгарнинг 17 нафар жамият таъсисчиларини учинчи шахс сифатида ишга жалб қилиш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни, ишни биринчи ва апелляция инстанциясида кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тўлиқ ҳажмда 4.500.000 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни, даъвогар томонидан даъво ариза беришда ҳамда апелляция шикояти билан мурожаат қилишда олдиндан тўланган 63.000 сўм (30.000+33.000) почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, биринчи инстанция судининг 2023 йил 5 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогардан ишни судда кўриш билан боғлиқ 3.000.000 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилган ва Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамидан 2023 йил 20 июлда 1549098-сонли инкасса топшириқномасига асосан 3.000.000 сўм пул маблағлари ундириб олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 5 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилинганлиги сабабли, унга асосан берилган ижро варақаси билан ундириб олинган 3.000.000 сўм давлат божи ИПКнинг 343-моддасига асосан Республика бюджетдан қайтарма ижро қилиш лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278 — 280, 343-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар «SS» масъулияти чекланган жамиятининг ишга учинчи шахсларни жалб қилиш ҳақида аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 4-2202-2301/402-сонли иқтисодий иши доирасида 2023 йил 5 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги қарор қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси «XKS» акциядорлик жамияти манфаатида берилган «SS» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2020 йил 15 августдаги 16-сонли йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«SS» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2020 йил 15 августдаги 16-сонли йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«SS» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 4.500.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«SS» масъулияти чекланган жамиятидан «XKS» акциядорлик жамияти фойдасига 63.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро варақалари берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 4-2202-2301/402-сонли иқтисодий иши доирасида 2023 йил 18 июлда берилган ижро варақаси бўйича ундирув бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республика бюджетидан «XKS» акциядорлик жамиятига давлат божи учун ундирилган 3.000.000 сўм пул маблағлари қайтарилсин ва бу ҳақда ижро варақаси берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорга нисбатан, у қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (протест) берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик этувчи М. КУРБАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари М. БОБОНАЗАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
В. ҚАЗАҚОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 6 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-2202-2301/402-сон