Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига республика ижро этувчи ҳокимияти органларининг номларини мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1046-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига республика ижро этувчи ҳокимияти органларининг номларини мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1046-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил 17 августда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига республика ижро этувчи ҳокимияти органларининг номларини мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1046-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси бир ой ичида ушбу қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрласин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 28 август,
3461-IV-сон