Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 17 январда қабул қилинган, 2023 йил 3 майда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан маъқулланган ва 2023 йил 18 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 168-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни устидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қонунни янада маромига етказишни тақозо этадиган таклифлари ва мулоҳазалари инобатга олинган ҳолда, иккинчи ўқиш тартиб-таомилидан бошлаб давом эттирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 15 август,
3438-IV-сон