Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси трансформация қилиниши ва ваколатли давлат органининг фаолияти ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг:
2023 йил 28 февралда қабул қилинган «Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида»ги ҚЛ-971-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида»ги 3001-IV-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, № 2, 143-модда);
2023 йил 15 мартда қабул қилинган «Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида»ги 3041-IV-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, № 3, 204-модда) қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси «Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида»ги ҚЛ-971-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 15 август,
3453-IV-сон