Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни (Анқара, 2023 йил 16 март) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1041-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни (Анқара, 2023 йил 16 март) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1041-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил 26 июлда киритилган «Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни (Анқара, 2023 йил 16 март) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1041-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси бир ой ичида ушбу қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрласин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 август,
3424-IV-сон