04.08.2023 йилдаги 3419-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 04.08.2023 йилдаги 3419-IV-сон
Кучга кириш санаси
04.08.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2023 йил биринчи ярим йиллиги якуни бўйича бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг (бундан буён матнда давлат дастури деб юритилади) 2023 йил биринчи ярим йиллиги якуни бўйича бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, ўтган даврда иқтисодиётни жадал ривожлантириш, юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг устувор йўналишлари ва мақсадлари тизимли равишда ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, бу борада доимий мониторинг олиб бориш юзасидан яхлит тизим яратилган. Давлат дастурининг ижроси ҳар ойда таҳлил қилиниб, танқидий муҳокама этиб борилган, масъулларнинг ахборотини эшитиш амалиёти йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш мақсадида жами 86 та ҳужжат, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та фармони, 10 та қарори, ҳукуматнинг 4 та қарори ва 70 та бошқа ҳужжатлар қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг устувор йўналишлари доирасида амалга оширилган ишлар таҳлили мамлакатимизда ислоҳотларнинг изчиллигини таъминлаш, ҳудудларнинг комплекс ривожланиш даражасини янада яхшилаш борасида муайян натижаларга эришилганлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш борасида белгилаб берилган устувор йўналишлар доирасида фуқаролар ва давлат идоралари ўртасидаги муносабатларда ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 майдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-140-сонли қарорига мувофиқ Ягона портал орқали вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари маълумотномаларини олиш имконияти яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон давлат хизматларининг улушини ошириш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этиладиган ва мақбуллаштириладиган 40 та давлат хизматлари ва сервислари рўйхати тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ҳамда зарур шартига айлантириш борасидаги мақсадларга эришиш бўйича қатор чора-тадбирлар кўрилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, соҳага ёш кадрларни жалб этишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган. Бу билан адвокатурага ишга қабул қилиш тартиби янада соддалаштирилиб, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш талаби бекор қилинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлашнинг устувор йўналишлари доирасида кўрилган чоралар туфайли ялпи ички маҳсулот ўсиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,6 фоизни ташкил этган. Хорижий давлатларга товарлар ва хизматлар экспорти 7,7 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўсиш 112,5 фоизга етган. Жами қиймати 7,4 млрд. АҚШ доллари бўлган хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, прогноз кўрсаткичлар 179 фоизга бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ёғ-мой саноати тармоғида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида умумий қиймати 339,9 млрд. сўмлик 8 та ёғ-мой саноати корхонаси фойдаланишга топширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётга хорижий ва маҳаллий инвестицияларни кўпайтириш борасидаги шароитларни яхшилаш мақсадида 27-28 апрель кунлари Тошкент шаҳрида II халқаро инвестиция форуми ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш борасида ҳам муайян ишлар бажарилган. Хусусан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 78 минг нафарга яқин ишсиз хотин-қизларнинг аниқ рўйхати шакллантирилиб, улардан 49 611 нафари ички меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, шу жумладан 46 та туманлараро перинатал марказни тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича Саудия тараққиёт жамғармаси кредит маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 3,6 млн. АҚШ доллар бўлган шартномалар имзоланиб, ўтган даврда 2,1 млн. АҚШ долларга тенг тиббий асбоб-ускуналар етказиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим мактабларида соғлом овқатланиш тизимини амалга ошириш доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1 263 та умумтаълим мактабининг 285 минг нафар бошланғич синф ўқувчиси учун бепул овқатланиш тизими йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш соҳасидаги устувор йўналишлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида жами 195 минг гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан «яшил қопламалар» яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда ишлаш истаги бўлган 22,3 минг нафар фуқаро касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитилган, хорижда вақтинчалик ишлаётган 73,9 минг нафар фуқарога ҳуқуқий, ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатилган, хориждан қайтган фуқаролардан 64,9 минг нафарининг бандлиги таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш соҳасида белгиланган устувор йўналишлар доирасида Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлардаги тенг ҳуқуқли субъект сифатидаги ролини ошириш чоралари кўрилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, ўтган даврда 600 дан ортиқ турли даражадаги мулоқотлар, ташрифлар, икки ва кўп томонлама учрашувлар, сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда маслаҳатлашувлар ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасида зиммасига олган халқаро мажбуриятларини изчил бажариш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий, қонунчиликка оид чора-тадбирлар тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 майдаги «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги ПФ-70-сонли Фармони қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида давлат дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича парламент ва ҳукумат ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик йилнинг бош ҳужжатида кўзда тутилган топшириқларнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишида муҳим роль ўйнаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга ҳисобот даврида давлат дастуридаги бажарилиши белгиланган жами 158 та яхлит ва кичик банддан 119 тасининг ижроси тўлиқ таъминланган, 3 тасининг ижро муддати узайтирилган ва 36 тасининг ижросини таъминлашга доир ишлар якунланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, жойларда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда маҳаллалар ролини оширишга (2-банд), маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга (3-банд) қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ишлари охирига етказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча умумтаълим мактабларида соғлом овқатланиш тизимини амалга ошириш (165-банд), реабилитация марказларида ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация чоралари билан қамраб олиш кўламини 5 бараварга оширишга (177-банд) қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳанузгача қабул қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек давлат дастуридаги йил давомида ижро этилиши белгиланган айрим бандларга доир маълумотлар ҳисоботда етарлича акс эттирилмаган. Хусусан, аҳолига бирламчи тиббий хизматларни яқинлаштириш мақсадида ҳудудлардаги мавжуд эҳтиёж ва аҳолининг таклифларини инобатга олган ҳолда 30 та оилавий поликлиника, 110 та оилавий шифокор пункти, 520 тагача ихчам маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар бўйича етарлича маълумот тақдим этилмаган (202-банд).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Булардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини кучайтириш, коммунал хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли хонадонларини, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини электр энергияси, газ билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўриш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек тадбиркорликни ривожлантириш, экспортни кучайтириш, хорижлик сайёҳлар оқимини кенгайтириш, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, талабаларни турар-жой билан таъминлаш, қурилишда хавфсизлик масаласига алоҳида эътибор қаратиш, мактабгача таълим тизимига ахборот технологияларини фаол қўллаш, тиббиёт соҳасидаги электрон навбат тизимини янада такомиллаштириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида маҳаллий ҳокимликлар зиммасига юклатилган бандларнинг, шу жумладан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишига эътиборни янада кучайтириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида белгиланган вазифалар ва тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган Давлат бюджети маблағларининг ўз вақтида ўзлаштирилиши ҳамда мақсадли сарфланишини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 81-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2023 йил биринчи ярим йиллиги якуни бўйича бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурида ижро муддати узайтирилган 3 та бандда ва бажарилиши якунланмаган 36 та бандда назарда тутилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурида белгиланган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва қўмиталар билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъулиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурида маҳаллий ҳокимликлар зиммасига юклатилган бандларнинг, шунингдек маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган вазифаларнинг бажарилишини назоратга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурида III чоракда ижро этилиши белгиланган тадбирларнинг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, коммунал хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, аҳоли хонадонларини, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини электр энергияси ҳамда газ билан узлуксиз таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурининг бажарилиши юзасидан ҳисоботни муҳокама қилиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг аъзолари томонидан кўтарилган масалаларни ҳал қилиш юзасидан қўшимча чораларни кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутатларнинг сайлов округларидаги фаолияти давомида давлат дастурида кўзда тутилган тадбирларнинг жойлардаги ижро этилиши ҳолатини ўрганиб борилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган тадбирларнинг самарали ташкил қилиниши ҳамда уларга ажратилаётган бюджет маблағларининг мақсадли ўзлаштирилиши устидан таъсирчан парламент ва депутат назоратини ўрнатиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари давлат дастурида ижроси тўлиқ таъминланмаган бандларнинг бажарилиши устидан ўз фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда парламент назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Хаитов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 4 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3419-IV-сон