Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги ҚЛ-1010-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги ҚЛ-1010-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Педагогнинг мақоми тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 1 август,
3401-IV-сон