Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги ҚЛ-1010-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида») (иккинчи ўқиш).
2. «Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1023-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
3. «Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1024-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида («Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида») (иккинчи ўқиш).
4. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1032-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида») (иккинчи ўқиш).
5. «Хусусийлаштириш тўғрисида»ги ҚЛ-940-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
6. «Мамлакатимизда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида интеграциялашган ахборот тизимлари ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятовнинг жавоби ҳақида.
7. К.Ю. Эрназаровни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси лавозимидан озод этиш тўғрисида.
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарорини тасдиқлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 1 август,
3400-IV-сон