1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш. Санация ва банкротлик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-763-сонли «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги 474-II-сонли «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 130-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 28 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
668-I-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(янги таҳрирда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахсларнинг банкрот бўлиши жараёнида юзага келадиган муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун ўз фаолиятини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширадиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик (иқтисодий ночорлик) — хўжалик суди томонидан эътироф этилган ёки қарздор ихтиёрий равишда тугатилаётганида унинг ўзи эълон қилган қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга қодир эмаслиги, шу жумладан бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни таъминлашга қодир эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор — пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловларни ушбу Қонунда белгиланган муддат ичида тўлаш бўйича мажбуриятларни бажаришга қодир бўлмаган юридик шахс ёки тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга ошираётган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар (бундан буён матнда кредиторлар деб юритилади) — шундай юридик ёки жисмоний шахсларни, қарздор уларнинг олдида мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлади, ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказганлик учун қарздор жавобгар бўлган фуқаролар, шунингдек ўз иштирокидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича қарздор-юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул мажбуриятлари — қарздорнинг фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра кредиторга муайян пул суммасини тўлаш мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий тўловлар — бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари фондларга тўланадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судгача санация қилиш — қарздорнинг мол-мулки эгалари, қарздор-юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари), қарздорнинг кредиторлари ва бошқа шахслар томонидан банкротликнинг олдини олиш мақсадида, қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарув — хўжалик суди томонидан банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш чоғида тайинланадиган ҳамда қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ваколатларини ташқи бошқарувчига ўтказган ҳолда қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида қўлланиладиган банкротлик таомили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мораторий — қарздор томонидан пул мажбуриятлари ижросини ҳамда мажбурий тўловлар тўланишини тўхтатиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарувчи — ташқи бошқарувни ҳамда ушбу Қонунда белгиланган бошқа ваколатларни амалга ошириш мақсадида хўжалик суди томонидан тайинланадиган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатишга доир иш юритиш — кредиторларнинг талабларини мутаносиб равишда қондириш ҳамда қарздорни қарзлардан қутулган деб эълон қилиш, тарафларни бир-бирига муносабатда ғайриқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоялаш мақсадида банкрот деб топилган қарздорга нисбатан қўлланиладиган банкротлик таомили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли шахс — тугатишга доир иш юритиш ҳамда ушбу Қонунда белгиланган бошқа ваколатларни амалга ошириш учун хўжалик суди томонидан тасдиқланадиган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битими — тарафлар ўртасида суд низосини ўзаро ён бериш йўли билан тугатишга асос бўладиган битим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг ходимлари вакили — банкротлик таомили ўтказилаётганда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун қарздорнинг ходимлари ваколат берган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарни ташкил этувчи корхона — ходимлари уларнинг оила аъзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ташкил этувчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Банкротлик аломатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахснинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбурияти юзага келган кундан эътиборан олти ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломати деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахснинг (тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга ошираётган шахснинг) пул маблағлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбурияти уларни бажариш санаси бошланган пайтдан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, агар мажбуриятларнинг суммаси унга тегишли мол-мулкнинг қийматидан ошиб кетган бўлса, унинг банкротлик аломати деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишлар хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 3-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда хўжалик суди томонидан қўзғатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги иш кўрилаётганда қарздор-юридик шахсга тегишли мол-мулкнинг қиймати ундирилишини умид қилиб бўлмайдиган дебиторлик қарзига айланган айланма маблағларни қайтармай бошқа мақсадларга ишлатиш ҳисобга олинмаган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқига қарздор, кредитор, прокурор эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини бажармаганлиги муносабати билан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқига қарздор, прокурор, солиқ органлари ва бошқа ваколатли органлар эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза хўжалик судига банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи ҳамда ўзга шахслар томонидан ҳам берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор пул мажбуриятларини бажариш ва (ёки) мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини белгиланган муддатда бажаришга қодир бўлмаслигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздор-юридик шахс қарздор мол-мулки эгасининг (эгаларининг) юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарори ёки қарздорнинг мол-мулки эгаси томонидан вакил қилинган органнинг юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарори асосида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор ўзининг мол-мулки суд харажатларини қоплашга етарли даражада бўлган тақдирда, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида хўжалик судига ариза бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Кредиторлар йиғилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик таомили қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини ушбу Қонунга мувофиқ ташкил этиладиган кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) ҳимоя қилади. Хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритиш учун қабул қилиб олган пайтдан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини қондириш мақсадида якка тартибда мурожаат этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорга нисбатан барча хатти-ҳаракатлар ҳамма кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, мажбурий тўловлар талаблари қисми бўйича — солиқ органлари ва бошқа ваколатли органлар кредиторлар йиғилишининг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган қатнашчиларидир. Кредиторлар йиғилишида қарздорнинг ходимлари вакили иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагиларни қабул қилиш кредиторлар йиғилиши ваколати доирасига киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар қўмитаси аъзоларини сайлаш, унинг сон таркибини белгилаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарувни жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш ҳамда тегишли илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа масалаларга доир қарор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилишини ташкил этиш ва ўтказиш ташқи бошқарувчи ёки ишончли шахс томонидан амалга оширилади, кредиторларнинг биринчи йиғилиши бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредитор ёки солиқ органлари ва бошқа ваколатли органлар кредиторлар йиғилишида кредитор, солиқ органи ёки бошқа ваколатли органнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича қарздорга нисбатан кредиторлар йиғилишини ўтказиш санасида белгиланган талаблари жами суммасига мутаносиб тарздаги қоғозларга эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, кредиторлар йиғилишида қарздор мажбуриятлари умумий суммасининг камида учдан икки қисми миқдорида талабномалар билдираётган, овоз бериш ҳуқуқи бор кредиторлар ҳозир бўлган тақдирда, йиғилиш ваколатли ҳисобланади. Кредиторларнинг манфаатларини йиғилишда ишончли шахс ифодалаши мумкин. Кредиторлар йиғилишида кворум бўлмаса, ўн кунлик муддат ичида кредиторларнинг такрорий йиғилиши чақирилади, бу йиғилиш ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида кредиторлар тегишли равишда хабардор этилган тақдирда, ҳозир бўлган кредиторлар овозидан қатъи назар, йиғилиш ваколатли ҳисобланади.
(7-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кредитор қарздорнинг эътироф этилган талабларига эга бўлса ва мазкур ишда унинг бошқа манфаатлари бўлмаса, бундай кредитор кредиторлар йиғилишида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисида хўжалик суди томонидан ажрим чиқарилган пайтдан эътиборан уч кун ичида кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган жой ва вақт ҳақидаги хабар матбуотда эълон қилинади. Кредиторларнинг биринчи йиғилиши ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги ажрим асосида хўжалик суди томонидан чақирилади ҳамда кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган жой ва вақт ҳақидаги хабар матбуотда эълон қилинган пайтдан эътиборан бир ҳафта ичида бўлиб ўтиши керак. Эълон қилиш харажатлари қарздор ҳисобидан қопланади.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг кейинги йиғилишлари ташқи бошқарувчи, ишончли шахс ташаббуси билан, пул мажбуриятлари ва (ёки) қарздорнинг мажбурий тўловлари бўйича талаблари кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган талаблар умумий суммасининг камида учдан бир қисмини ташкил этадиган кредиторлар қўмитасининг, кредиторнинг (кредиторларнинг) ва (ёки) солиқ органлари ҳамда бошқа ваколатли органларнинг талабларига биноан ёхуд кредиторларнинг учдан бир қисми ташаббуси билан чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилиши кредиторлар қўмитасининг ёки кредиторнинг (кредиторларнинг) ташаббуси билан ташқи бошқарувчи, ишончли шахс томонидан ташқи бошқарувчига, ишончли шахсга тегишли ариза билан мурожаат этилган пайтдан бошлаб икки ҳафталик муддат ичида чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан бошқача қоида белгиланган бўлмаса, кредиторлар йиғилиши қарздор жойлашган манзилда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Кредиторлар йиғилиши томонидан қарор қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овозга қўйилган масалалар юзасидан кредиторлар йиғилиши қарори, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, йиғилишда ҳозир бўлган кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир кредитор умумий кредиторлик қарзидаги ўз улушига мутаносиб овоз сонига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилиши томонидан барча кредиторлар умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қуйидагилар қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарувни жорий этиш ва (ёки) унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир ишни юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарувчининг, ишончли шахснинг ўзгартирилиши ёки ваколатларини бекор қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги қарор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кредиторларнинг йиғилишида ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган қарорларни қабул қилиш учун зарур кредиторлар овози сони етарлича ҳозир бўлмаган бўлса, кредиторларнинг такрорий йиғилиши чақирилади, бу йиғилиш ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида кредиторлар тегишли равишда хабардор этилган тақдирда бундай қарорларни йиғилиш ҳозир бўлган кредиторлар овози сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қабул қилишга ваколатлидир.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Кредиторларнинг талаблари реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг талаблари реестрини ташқи бошқарувчи, ишончли шахс юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг талаблари реестрида ҳар бир кредитор, пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича кредитор талабларининг миқдори, ҳар бир талабнинг қондирилиш навбати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларга талаблар реестри билан танишиш имконияти таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Кредиторлар қўмитаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар қўмитаси кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилади ҳамда ташқи бошқарувчи ва ишончли шахснинг хатти-ҳаракатлари устидан ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда назорат олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қарздорнинг кредиторлари сони йигирматадан кам бўлса, кредиторлар йиғилишининг қарорига биноан кредиторлар қўмитасининг вазифалари кредиторлар йиғилиши зиммасига юкланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар қўмитаси ўз зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда қуйидагиларга ҳақлидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарувчидан қарздорнинг молиявий аҳволи ва ташқи бошқарувнинг бориши тўғрисидаги ахборотни тақдим этишни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли шахсдан тугатишга доир иш юритишнинг бориши тўғрисидаги ахборотни тақдим этишни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда ташқи бошқарувчи ва ишончли шахснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан хўжалик судига шикоят қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар қўмитаси қуйидагиларни қабул қилишга ҳақлидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар йиғилишининг ташқи бошқарувчини вазифасидан озод этиш ҳақидаги тавсияси тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг йирик битимларини ҳамда амалга оширилишидан қарздор манфаатдор бўлган битимларни тасдиқлаш ёки тасдиқлашни рад этиш тўғрисидаги қарор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар қўмитасининг қарори кредиторлар қўмитаси аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Кредиторлар қўмитасини сайлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар қўмитасининг аъзолари кредиторлар йиғилиши томонидан ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш амалга ошириладиган давр учун сайланади. Кредиторлар йиғилишининг қарорига биноан кредиторлар қўмитаси барча аъзоларининг ваколатлари муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин. Бундай қарор кредиторлар қўмитаси барча аъзоларига нисбатан фақат бир пайтнинг ўзида қабул қилиниши мумкин. Кредиторлар қўмитаси сайлови кредиторлар йиғилишида овоз бериш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг кўп овоз олган номзодлар кредиторлар қўмитаси таркибига сайланган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар қўмитасининг аъзолари ўз таркибидан кредиторлар қўмитасининг раисини сайлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кредиторлар қўмитаси аъзоси беш кишидан ортиқ бўлса, албатта кредиторлар қўмитасининг раиси сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Манфаатдор шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар қарздорга нисбатан манфаатдор шахслар деб эътироф этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ қарздорга нисбатан бош ёки тобе ҳисобланмиш юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг раҳбари, шунингдек кузатувчи кенгаш таркибига кирувчи шахслар, коллегиал ижроия органи, бош бухгалтер (бухгалтер), шу жумладан банкротлик тўғрисидаги иш юритиш қўзғатилгунга қадар бир йил давомида ўз вазифасидан озод этилган шундай шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда жисмоний шахсга нисбатан манфаатдор шахс дейилганда унинг хотини (эри), ота-онаси, бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари ҳамда боласи, невараси, чевараси, эвараси, опа-сингил ва ака-укаларининг боласи, невараси, чевараси, эвараси, хотинининг (эрининг) опа-сингиллари ва ака-укалари тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда ташқи бошқарувчи, ишончли шахс, кредиторларга нисбатан манфаатдор шахслар ушбу моддада назарда тутилган тартибда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунга мувофиқ ташқи бошқарувчи, ишончли шахс зиммасига юкланган мажбуриятларнинг қарздорга ёки кредиторларга зарар етказилишига олиб келган тарзда бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги ташқи бошқарувчини, ишончли шахсни ўз вазифаларини бажаришдан четлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор ва унинг кредиторлари ташқи бошқарувчидан, ишончли шахсдан ташқи бошқарувчи, ишончли шахснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа шахсларнинг ишларини бошқариш ва (ёки) мол-мулкини бошқаришга доир фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи чекланган шахслар (дисквалификация қилинган шахслар), шунингдек ушбу Қонуннинг 13-моддасида кўрсатилган манфаатдор шахслар ташқи бошқарувчи, ишончли шахс бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз вазифасини бажарганлиги учун ташқи бошқарувчига, ишончли шахсга тўланадиган ойлик ҳақ миқдори кредиторлар йиғилиши томонидан белгиланади ҳамда хўжалик суди томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчига, ишончли шахсга, шунингдек улар фаолият кўрсата олишини таъминлаш учун жалб этиладиган шахсларга ҳақ, агар кредитор билан келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздор мол-мулки ҳисобидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкининг таркибида давлат мулки улуши бўлган қарздорнинг иқтисодий ночорлиги тўғрисидаги масала ҳал этилаётганда давлат манфаатларини корхоналарнинг иқтисодий ночорлиги тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли орган (бундан буён матнда банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи деб юритилади) ҳимоя қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунга мувофиқ банкротлик таомилларининг амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловга қобилиятсиз ва зарар кўриб ишлаётган корхоналар ҳисобини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларнинг (кичик ва ўрта корхоналар, микрофирмалар бундан мустасно) раҳбарларига ёки бошқа мансабдор шахсларга корхонанинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этмаганлик ёхуд ўз вақтида тақдим этмаганлик учун жарима солади;
(16-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарувчилар ва ишончли шахслар тариқасида фаолият олиб бораётган жисмоний шахсларга нисбатан малака ва касбга оид талабларни белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа ваколатларни амалга оширади
(16-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Корхоналарнинг иқтисодий қодирлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш мажбурияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик аломатлари аниқланган тақдирда солиқ органлари, иқтисодиёт ва статистика органлари банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига мол-мулкида давлат мулки улуши бўлган корхоналар тўғрисида маълумотлар тақдим этишлари, шунингдек банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг сўровига биноан корхоналарнинг иқтисодий қодирлиги тўғрисидаги бошқа маълумотларни тақдим этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Банкротлик таомиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор-юридик шахснинг банкротлиги тўғрисидаги иш кўрилаётганда қуйидаги таомиллар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарув;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатишга доир иш юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротликнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таомиллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор-жисмоний шахснинг банкротлиги тўғрисидаги иш кўрилаётганда қуйидаги таомиллар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатишга доир иш юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротликнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таомиллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Суддан ташқари бажариладиган таомиллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суддан ташқари бажариладиган таомиллар судгача санация қилиш ёки ихтиёрий тугатилиш бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.03.00 Судгача санация]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БОБ. СУДГАЧА САНАЦИЯ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Судгача санация қилиш асоси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судгача санация қилиш қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги иш юритиш қўзғатилгунга қадар амалга оширилади ҳамда қарздорнинг тўлов қобилиятини, иқтисодий жиҳатдан қодирлигини тиклаш ҳамда келгусида самарали фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротликнинг олдини олиш мақсадида қарздорнинг муассислари (қатнашчилари), мол-мулк эгаси банкрот деб эълон қилиш тўғрисидаги ариза хўжалик судига тақдим этилгунга қадар қарздорни молиявий жиҳатдан соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни кўради. Қарздорни молиявий жиҳатдан соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар қарздор билан тузилган келишувга асосан кредиторлар ёки бошқа шахслар томонидан ҳам кўрилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Судгача санация қилишнинг объекти ва субъектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судгача санация қилишнинг субъектлари қарздор-юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари), қарздорнинг мол-мулки эгаси, давлат органлари ва бошқа шахслар бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Судгача санация қилишнинг асосий чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судгача санация қилишнинг асосий чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорликни ўзаро ҳисобга олишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлаш муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўлиқ ёки қисман сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришни рақобатбардош маҳсулот чиқаришга мослаб қайта ихтисослаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
четдан юқори малакали мутахассисларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши ва фаолиятини давом эттиришидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг фаолиятни давом эттириши учун қарздор билан кредитор (кредиторлар) ўртасида кредиторларга тўланадиган тўловлар муддатини кечиктириш ва (ёки) уни бўлиб-бўлиб тўлаш ёки қарзлардан сийлов бериш тўғрисидаги аҳдлашувга эришишга қаратилган келишув;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий тўловларни тўлаш ва давлат кредитларини қайтаришни санация муддатига кечиктириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор-юридик шахсни қайта ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судгача санация қилиш таомили бошқа чора-тадбирларни ҳам қамраб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судгача санация қилишни давлат маблағларини жалб этган ҳолда ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган орган амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судгача санация қилиш чоғида давлат томонидан ёрдам кўрсатиш қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Судгача санация қилишни ўтказиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорни судгача санация қилиш ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача муддатга жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Судгача санация қилишни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судгача санация қилиш уни ўтказишнинг белгиланган муддати тугаганлиги ёки унинг самарасизлиги аниқланганлиги муносабати билан бекор қилиниши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.04.00 Банкротлик тўғрисида ихтиёрий равишда эълон қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БОБ. ҚАРЗДОРНИ ИХТИЁРИЙ РАВИШДА БАНКРОТ ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Қарздорни ихтиёрий равишда банкрот деб эълон қилиш асослари ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда қарздор-юридик шахснинг раҳбари, қарздор-жисмоний шахс кредиторлар ҳамда қарздорнинг мол-мулки эгаси розилиги билан, шунингдек қарздорнинг мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган ҳолларда эса банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг рухсати билан қарздорни банкрот деб эълон қилиши ва унинг тугатилишини маълум қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг ёки мазкур қарздорнинг кредиторларидан бирортасининг қарздорни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги қарорга рози бўлмаганлиги хўжалик судида банкротлик тўғрисидаги иш юритиш қўзғатилишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги қарорни қарздорнинг мол-мулки эгаси, қарздор мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган ҳолларда эса, шунингдек банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи тасдиқлаган пайтдан бошлаб қарздор тугатилиш жараёнида деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Банкрот деб эълон қилиш ҳамда қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 25-моддасининг биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этган ҳолда қарздор-юридик шахснинг раҳбари, қарздор-жисмоний шахс матбуотда қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги ёки унинг ихтиёрий равишда тугатилиши ҳақидаги эълонни чоп этади.
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эълонда кредиторлар томонидан талаблар тақдим этиш ҳамда қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилишига қарши кредиторларнинг эътирозларини билдириш муддати кўрсатилади, бу муддат эълон чиққан пайтдан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор-юридик шахснинг раҳбари, қарздор-жисмоний шахс кредиторларнинг талабларини кўриб чиқиши, уларни кредиторлар талабларининг реестрига киритиши ҳамда ушбу Қонуннинг VI-бобида назарда тутилган тартибда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга киришиши шарт, ушбу бобнинг хўжалик судларининг тугатишга доир иш юритишдаги фаолиятини тартибга солиб турувчи қоидалари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор ихтиёрий равишда тугатилаётганда ишончли шахснинг мажбуриятларини қарздорнинг мол-мулки эгаси (эгалари) томонидан тайинланадиган тугатиш комиссиясининг раиси (тугатувчи) бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Қарздорнинг тугатилишига қарши кредиторлар томонидан эътироз билдирилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилишига қарши ақалли битта кредиторнинг ёзма эътирози мавжуд бўлган тақдирда ҳам қарздор-юридик шахснинг раҳбари, қарздор-жисмоний шахс кредиторлар талабларини ҳамда қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилишига қарши кредиторлар эътирозларини билдириш муддати тугаган пайтдан бошлаб икки ҳафталик муддат ичида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг ҳар бири қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилиши якунлангунга қадар қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томонидан банкротлик тўғрисидаги иш юритишни қўзғатиш тўғрисида ажрим чиқарилган тақдирда тугатиш жараёни тўхтатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Ихтиёрий равишда тугатиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг 25—27-моддаларида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолларда, қарздор ўз мол-мулкини яширганда, учинчи шахсларга ноқонуний тарзда ўтказганда қарздор-юридик шахснинг раҳбари, қарздор-жисмоний шахс, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари), қарздорнинг мол-мулки эгаси қондирилмаган талаблар миқдорида кредиторлар олдида жавобгар бўладилар. Бундай талаблар қарздор тугатилган пайтдан бошлаб уч йил давомида тақдим этилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.05.00 Судда банкротлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БОБ. БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ ХЎЖАЛИК СУДИДА КЎРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Банкротлик тўғрисидаги иш юритишни қўзғатиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги иш юритиш ушбу Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг аризаси асосида хўжалик суди томонидан қўзғатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Қарздорнинг аризаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг аризаси хўжалик судига ёзма равишда берилади ва тегишинча қарздор-юридик шахснинг раҳбари ёки унинг ўрнини босувчи шахс ёхуд қарздор-жисмоний шахс томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берилаётган хўжалик судининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларининг қарздор томонидан эътироз билдирилмаётган миқдордаги суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг ходимларига тўланиши керак бўлган, уларнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни қоплаш, меҳнатига ҳақ тўлаш ва ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш бўйича қарз суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаллифлик шартномаси бўйича тўланиши керак бўлган ҳақ суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий судлар, хўжалик судлари кўриш учун қабул қилган қарздорга нисбатан даъво аризалари тўғрисидаги, шунингдек сўзсиз (акцептсиз) ҳисобдан чиқариш учун тақдим этилган ижро ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздордаги бор мол-мулк, шу жумладан дебиторлик қарзининг пул маблағлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик тўғрисидаги иш бўйича суд харажатларини тўлаш учун етарли мол-мулк борлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг аризасида банкротлик тўғрисидаги ишни тўғри ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар, шунингдек қарздорда илтимосномалар бўлса, улар ҳам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор-жисмоний шахснинг аризасида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган унинг мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларга ҳамда ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга қарздор ўз аризасидан нусхалар юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар ҳам илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг аризасига асос бўлган бошқа ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг аризасига қуйидагилар ҳам илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлик ва дебиторлик қарзларини изоҳлаган ҳамда кредиторлар ва аризачининг қарздорлари почта манзилини кўрсатган ҳолда тузилган кредиторлар ва аризачи қарздорларининг рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўнгги ҳисобот санасигача бўлган даврга тааллуқли бухгалтерлик баланси ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор-жисмоний шахснинг мол-мулки таркиби ва қиймати тўғрисидаги ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг мол-мулки эгаси ёки қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиш ҳақидаги қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар йиғилиш қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза берилгунга қадар ўтказилган бўлса, банкротлик тўғрисидаги ишни кўришда иштирок этиш учун қарздорнинг ходимлари вакили сайланган йиғилиш баённомаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Кредиторнинг аризаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторнинг аризаси хўжалик судига ёзма шаклда берилади. Кредитор-юридик шахснинг аризаси унинг раҳбари ёки вакили томонидан, кредитор-жисмоний шахснинг аризаси эса шу жисмоний шахснинг ўзи ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берилаётган хўжалик судининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачининг номи (фамилияси, исм-шарифи) ва унинг почта манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг номи (фамилияси, исм-шарифи) ва унинг почта манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўланиши керак бўлган фоизлар ва неустойкалар (жарималар, пенялар) миқдори кўрсатилган ҳолда қарздорга аризачи қўяётган талабларнинг миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг талаб келиб чиқишига сабаб бўлган кредитор олдидаги пул мажбурияти, шунингдек уни бажариш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, кўрсатилган талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторнинг аризасида банкротлик тўғрисидаги ишни тўғри ҳал қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилади, шунингдек кредиторда илтимосномалар бўлса, улар ҳам акс эттирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Кредиторлар талабларини бирлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги кредиторнинг аризаси турли мажбуриятлар бўйича бирлаштирилган қарздорликка асосланган бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар қарздорга нисбатан ўз талабларини бирлаштиришга ҳамда судга битта ариза билан мурожаат этишга ҳақлидирлар. Бундай ариза ўз талабларини бирлаштирган кредиторлар томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторнинг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар ҳам илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг кредитор олдидаги пул мажбуриятлари, шунингдек бу мажбуриятлар бўйича қарз мавжудлигини ва унинг миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторнинг аризасига асос бўлган бошқа ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторнинг вакили томонидан имзоланган аризага аризани имзолаган шахснинг ариза беришга ваколати борлигини тасдиқловчи ишончнома ҳам илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторнинг аризасига, агар бор бўлса, қуйидагилар ҳам илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторнинг қарздорга нисбатан талабларини кўрган умумий суд ёки хўжалик судининг қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро ҳужжати (ижро варақаси, қарздор томонидан акцептланган тўлов талаблари, нотариуснинг ижро хати ва бошқалар) ёки кредиторнинг талаблари қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги иш юритишни қўзғатиш тўғрисидаги ариза хўжалик судига банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи томонидан ёзма шаклда, ушбу қарздор-субъектнинг иқтисодий ночорлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар илова этилган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Солиқ органининг ва бошқа ваколатли органларнинг аризаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ органи ва бошқа ваколатли органлар қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида хўжалик судига берадиган ариза кредиторнинг аризаси учун назарда тутилган талабларга жавоб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ органи ва бошқа ваколатли органларнинг қарздор-юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тўловлар бўйича қарзни олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Прокурорнинг аризаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига қуйидаги ҳолларда мурожаат этишга ҳақлидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у банкротлик яширилган ҳолатларни аниқлаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий тўловлар бўйича қарздорнинг қарзи бўлганда ёки айланма маблағлари қайтарилмай бошқа мақсадларга ишлатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси олдидаги пул мажбуриятлари бўйича кредитор манфаатларини кўзлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахснинг аризасига биноан Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига мувофиқ кредиторларнинг талабларини қондириш чора-тадбирларини кўришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган чора-тадбирлардан ташқари хўжалик суди ташқи бошқарувчи, ишончли шахс розилигисиз битимларни амалга оширишни тақиқлаб қўйиши, қарздорга қимматли қоғозларни, валюта қимматликларини ва бошқа мол-мулкни учинчи шахсларга сақлаш учун топширишни юклаши ҳамда қарздорнинг мол-мулки сақланишини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирларни кўриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг талабларини таъминлашга доир чора-тадбирлар тегишинча ташқи бошқарув жорий этилгунга ва ташқи бошқарувчи тайинлангунга қадар ёки хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида, тугатишга доир иш юритишни бошлаш ва ишончли шахс тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар ёки хўжалик суди томонидан келишув битими тасдиқлангунга қадар ёхуд хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилингунга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди ушбу модда учинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар юзага келгунга қадар кредиторларнинг талабларини таъминлашга доир чора-тадбирларни бекор қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза юзасидан қарздор томонидан билдирилган ёзма фикр
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредитор, прокурор, солиқ органи ёки бошқа ваколатли органнинг аризаси қабул қилинганлиги тўғрисидаги ажримни олган кундан эътиборан қарздор беш кунлик муддат ичида хўжалик судига, аризачига, ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга ариза юзасидан ёзма фикрини йўллаши, шунингдек аризада кўрсатилмаган барча кредиторларни ўзига нисбатан уни банкрот деб топиш тўғрисидаги иш юритиш қўзғатилганлигидан хабардор қилиши шарт. Қарздорнинг хўжалик судига юборилаётган ёзма фикрига ариза юзасидан билдирилаётган ёзма фикрнинг нусхаси, кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар аризачига ҳамда ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган маълумотлардан ташқари қуйидагилар ҳам қарздорнинг ёзма фикрида кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачининг талабига қарши қарздордаги мавжуд эътирозлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар олдидаги, қарздорнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича, мажбурий тўловлар бўйича қарзнинг умумий суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздордаги бор мол-мулк, шу жумладан унинг банк ҳисобварағида турган пул маблағлари тўғрисидаги маълумотлар, банкдаги ҳисобварақларининг тартиб рақамлари ва банкнинг почта манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачининг қарздор тан олган талабларини қондириш далиллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг ёзма фикри йўқлиги банкротлик тўғрисидаги иш кўрилишига монелик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишни судда кўришга тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишни судда кўришга тайёрлаш судья томонидан, Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида, шунингдек банкротлик тўғрисидаги иш кўрилаётганда хўжалик суди қарздорнинг молиявий аҳволини аниқлаш учун экспертиза тайинлашга ҳақли.
(40-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
401-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг мажлисида банкротлик тўғрисидаги иш ариза кўриб чиқишга қабул қилинганлиги ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши лозим.
(401-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ёки кредиторларнинг талабларини рад этиш тўғрисидаги қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 3-моддасида назарда тутилган банкротлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қарздор-юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги хўжалик судининг қарорида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг қарздор-жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорида қарздорнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлиги ўз кучини йўқотганлиги кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори, агар хўжалик суди томонидан бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, дарҳол ижро этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг қарздорга нисбатан тақдим этган талаблари рад этилган тақдирда хўжалик суди маънавий зиён ва моддий зарар компенсацияси миқдорини белгилашга ҳамда уни қарздорнинг фойдасига ундириб олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Қарздор банкрот деб топилганлиги тўғрисидаги хабарнинг хўжалик суди томонидан эълон қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги хабар қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилган хўжалик суди томонидан ўн кунлик муддат ичида матбуотда эълон қилинади.
(42-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкрот деб топилган қарздорнинг номи ва бошқа реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги ишни юритаётган хўжалик судининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талаблари билдирилиши учун белгиланган муддат, бу муддат эълон берилган санадан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли шахс тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарори бекор қилинганлиги ҳақидаги хабар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик аломатлари аниқланмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик суди банкротлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунга қадар кредиторларнинг арз қилган талаблари қаноатлантирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сохта банкротлик аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорда етарли миқдорда ликвид мол-мулк борлигидан шоҳидлик берувчи далиллар бўлган тақдирда хўжалик суди қарздорнинг илтимосномасига биноан банкротлик тўғрисидаги ишни кўришни кейинга қолдиришга, қарздорга кредиторларнинг талабларини суд томонидан белгиланган муддатда қондиришни таклиф этишга ҳақли, бу муддат ўттиз кундан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда. Қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризанинг қабул қилиниши оқибати бўлган ҳаракатларнинг тугатилиши учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда. Банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг тўлов қобилияти тикланган ёки келишув битими тузилган ҳолларда хўжалик суди банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда. Мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги иш юритишнинг хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган тақдирда хўжалик суди иш юритиш қўзғатилганлиги ҳақида банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органини белгиланган муддатда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи хабарни олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида хўжалик судига санацияни ўтказиш мақсадга мувофиқ эканлиги ёки мувофиқ эмаслиги хусусидаги ўз қарорини маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар санация қилишга рози бўлган тақдирда банкротлик тўғрисидаги иш тугатилади.
(46-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.08.00 Ташқи бошқарув]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V БОБ. ТАШҚИ БОШҚАРУВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда. Ташқи бошқарувни жорий этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув хўжалик суди томонидан кредиторлар йиғилишининг қарори, қарздорнинг мол-мулки эгаси ёки банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси асосида жорий этилади, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг ташқи бошқарувни жорий этиш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши керак ҳамда унинг устидан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача муддатга жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилишининг илтимосномасига, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг қарорига ёки ташқи бошқарувчининг аризасига биноан ташқи бошқарув учун белгиланган муддат хўжалик суди томонидан ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган муддатлар доирасида қисқартирилиши ёки узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда. Ташқи бошқарувни жорий этиш оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув жорий этилган пайтдан эътиборан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг бошқарув органлари ваколатлари бекор қилинади. Қарздорнинг раҳбари ва қарздорнинг бошқа бошқарув органлари ваколатлари ташқи бошқарувчига ўтади, ушбу Қонунга мувофиқ бошқа шахсларга (органларга) ўтадиган ваколатлар бундан мустасно. Қарздорнинг бошқарув органлари ташқи бошқарувчи тайинланган пайтдан эътиборан уч кунлик муддат ичида юридик шахснинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматли ашёлари ташқи бошқарувчига топширилишини таъминлаши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талабларини таъминлаш юзасидан илгари кўрилган чора-тадбирлар бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг мол-мулкини хатлаш ва ўзига тегишли мол-мулкни тасарруф этиш юзасидан қарздорга нисбатан барча чеклашлар фақат банкротлик жараёни доирасида қўлланилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, пул мажбуриятлари ва қарздорнинг мажбурий тўловлари бўйича кредиторлар талаблари қондирилишига нисбатан мораторий жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув тугаганидан кейин қарздор пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича кредиторларга тўлаши шарт бўлган неустойкалар (жарималар, пенялар), шунингдек етказилган зарар суммаларини ташқи бошқарувни жорий этиш пайтидаги миқдорларда тўлаш талаб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда. Кредиторларнинг талабларини қондиришга нисбатан мораторий жорий этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг талабларини қондиришга нисбатан мораторий ташқи бошқарув жорий этилгунга қадар бажарилиш муддати келган пул мажбуриятларига ва мажбурий тўловларга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар юзасидан мораторийнинг амал қилиш муддати мобайнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ундирув сўзсиз (акцептсиз) тарзда содир этиладиган ижро ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар бўйича ундирувни амалга оширишга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун, шунингдек тўланиши лозим бўлган фоизлар учун неустойкалар (жарималар, пенялар) ва бошқа молиявий (иқтисодий) санкциялар қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув жорий этилган пайтдаги пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича кредиторлар талабларининг суммасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва миқдорда фоизлар ҳисоблаб қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи шартномани бажаришдан ушбу Қонуннинг 56-моддасига мувофиқ бош тортганлиги натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги кредиторларнинг талабларига ҳам мораторий татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар бажарилиш муддати ташқи бошқарув жорий этилганидан кейин келган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мораторийнинг амал қилиши фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментлар ундириш ҳамда муаллифлик шартномалари асосида ҳақ тўлаш бўйича талабларига, шунингдек ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарздор жавобгар бўлган фуқароларнинг талабларига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-модда. Ташқи бошқарувчи номзодини тақдим этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчининг номзоди ташқи бошқарувни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторлар йиғилиши томонидан маъқулланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчининг номзоди кредиторлар йиғилишига кредиторларнинг ҳар бири томонидан, солиқ органи ёки бошқа ваколатли орган, қарздор ёки қарздорнинг мол-мулки эгаси томонидан таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилиши томонидан қарор қабул қилишнинг ушбу Қонуннинг 9-моддасида назарда тутилган тартибига мувофиқ кредиторлар овозини энг кўп олган шахснинг номзоди хўжалик судига таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув хўжалик суди томонидан кредиторлар йиғилишининг қарори бўлмаган ҳолда жорий этилаётган бўлса, хўжалик суди ташқи бошқарувни жорий этиш тўғрисида ажрим чиқарган пайтдан эътиборан бир ҳафталик муддат ичида кредиторлар йиғилиши ташқи бошқарувчи номзодини кўриб чиқиш, маъқуллаш ва уни хўжалик судига тақдим этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчининг номзоди тақдим этилмаган тақдирда, хўжалик суди ташқи бошқарувчини банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи томонидан таклиф этилган номзодлар орасидан тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-модда. Ташқи бошқарувчини тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи хўжалик суди томонидан ташқи бошқарувни жорий этиш билан бир пайтда тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчини ташқи бошқарувни жорий этиш билан бир пайтда тайинлашнинг имкони бўлмаса, хўжалик суди ташқи бошқарувчини ташқи бошқарув жорий этилган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддат ичида тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зиммасига юкланган вазифаларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторлар йиғилишининг қарори асосида. Бундай ҳолда кредиторлар йиғилишининг қарорида янги ташқи бошқарувчи номзоди тўғрисида маълумотлар бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг қарори асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг ўз аризасига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг ташқи бошқарувчи этиб тайинланишига монелик қиладиган ҳолатлар аниқланган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчини ваколатларидан озод этиш тўғрисидаги ажрим дарҳол ижро этилиши керак ва унинг устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-модда. Ташқи бошқарувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи раҳбар ваколатларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар йиғилишини ҳамда кредиторлар қўмитасини чақириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунда назарда тутилган чеклашларни ҳисобга олган ҳолда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор номидан келишув битими тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунда назарда тутилган миқдорда ва тартибда ҳақ олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар ушбу Қонунда ёки кредиторлар билан келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ўз вазифаларини амалга оширишни таъминлаш учун бошқа шахсларни уларнинг фаолиятига қарздор маблағларидан ҳақ тўлаган ҳолда шартнома асосида ишга жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 56-моддасида белгиланган тартибда қарздорнинг шартномаларини бажаришдан бош тортганлигини билдириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз ваколатларини амалга ошириш чоғида ташқи бошқарувчи қарздорни банкротликка олиб борганлиги муносабати билан унинг пул мажбуриятлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўлган учинчи шахсларга нисбатан талаблар қўйишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг мол-мулкини ўз тасарруфига қабул қилиши ва уни инвентаризация қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидиришга, аниқлашга ва қайтариб олишга қаратилган чора-тадбирлар кўриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарувни юритиш ҳамда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун махсус ҳисобварақ очиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарув режасини ишлаб чиқиши ва уни тасдиқ учун кредиторлар йиғилишига (қўмитасига) тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерлик, статистика ҳисобини ва ҳисоботини юритиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг қарзини ундириш бўйича чора-тадбирлар кўриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар талабларининг реестрини юритиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарув режасини амалга ошириш якунлари бўйича кредиторлар йиғилишига ҳисобот тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш чоғида ташқи бошқарувчи қарздор ҳамда унинг кредиторлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳаракат қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-модда. Кредиторларнинг талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар қарздорга нисбатан ўз талабларини ташқи бошқарув амал қилаётган муддатнинг исталган вақтида тақдим этишга ҳақлидир. Мазкур талаблар ташқи бошқарувчига қарздорнинг почта манзили бўйича юборилади. Кредиторларнинг ушбу модда тўртинчи қисмига мувофиқ белгиланган деб эътироф этиладиган талаблари бу талабларни белгиланган деб билиш имконини берувчи ҳужжатлар илова этилган ҳолда ташқи бошқарувчига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи кредиторларнинг тақдим этилган талабларини кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли талаб олинганидан кейин узоғи билан икки ҳафта ичида кредиторлар талабларининг реестрига тегишли ёзув киритади. Кўриб чиқиш натижаларини ташқи бошқарувчи тегишли кредиторга кредитор талаби олинган пайтдан эътиборан узоғи билан бир ойлик муддат ичида маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчининг кредиторлар талабларини кўриб чиқиши натижалари юзасидан эътирозлар бу эътирозлар олинган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида кредитор томонидан банкротлик тўғрисидаги ишни кўраётган хўжалик судига билдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган муддатда эътирозлар билдирилмаган талаблари қондирилиш миқдори, таркиби ва навбати ташқи бошқарувчи томонидан аниқланадиган белгиланган талаблар деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-модда. Қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг мол-мулки эгаси ёки таъсис ҳужжатларида ваколат берилган органлар қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича қарор қабул қилишга ёки ташқи бошқарувчининг ваколатларини бошқача тарзда чеклашга ҳақли эмас, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу Қонунда ёки ташқи бошқарув режасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, йирик битимлар ва манфаатдорлик назарда тутилган битимлар ташқи бошқарувчи томонидан фақат кредиторлар йиғилишининг (қўмитасининг) розилиги билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик битимлар жумласига баланс қиймати қарздорнинг кўчмас мол-мулкини ёки битим тузиш пайтидаги активлари баланс қийматининг 10 фоизидан кўпроғини ташкил этувчи бошқа мол-мулкини тасарруф этишга олиб келувчи битимлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчига ёки кредиторга нисбатан манфаатдор шахслар тараф бўлган битимлар манфаатдорлик назарда тутилган битимлар деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56-модда. Қарздорнинг шартномаларини бажаришдан бош тортиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг шартномаларни бажаришдан бош тортиш фақат барча тарафлар томонидан тўлиқ ёки қисман бажарилмаган шартномаларга нисбатан, қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлган тақдирда билдирилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг шартномасини бажариш ўхшаш ҳолатларда тузиладиган айни шундай шартномаларга солиштирганда қарздор учун зарар келтирадиган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ муддатга тузилган) ёки фақат узоқ истиқболда қарздор учун ижобий натижалар олишга мўлжалланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга монелик қилувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг контрагенти қарздордан шартномаларни бажаришдан бош тортганлик оқибатида келиб чиққан реал зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор тузган битим, шу жумладан қарздор томонидан ташқи бошқарув жорий этилгунга қадар тузилган битим қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича ташқи бошқарувчининг аризасига биноан хўжалик суди томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор билан манфаатдор шахс ўртасида тузилган битим, агар мазкур битимнинг бажарилиши натижасида кредиторларга зарар етказилган ёки етказиладиган бўлса, ташқи бошқарувчининг аризасига биноан хўжалик суди томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза қабул қилинганидан кейин қарздор билан муайян кредитор ёки ўзга шахс ўртасида тузилган битим, агар мазкур битим қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича айрим кредиторларнинг талабларини бошқалариникига нисбатан афзалроқ қондирилишига олиб келса, ташқи бошқарувчининг ёки кредиторнинг аризасига биноан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги иш юритиш қўзғатилгандан кейин ёки қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида ариза беришдан олдин, қарздорнинг иштирокчиси қарздорнинг иштирокчилари таркибидан чиққанлиги муносабати билан унга мол-мулкдаги улушини тўлаш (ажратиб бериш) билан боғлиқ бўлган олти ойлик муддат ичида қарздор-юридик шахс томонидан тузилган битим ташқи бошқарувчининг ёки кредиторнинг аризасига биноан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин, шундай битим бўйича олинган барча нарсалар қарздорга қайтарилади. Бундай ҳолда ушбу Қонуннинг 83-моддасига мувофиқ иштирокчи олтинчи навбатдаги кредитор деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58-модда. Қарздорнинг ташқи бошқарув чоғида юзага келган пул мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг ташқи бошқарув жорий этилганидан кейин юзага келган пул мажбуриятлари миқдори кредиторлар талабларининг реестрига мувофиқ кредиторлар талаблари суммасининг 20 фоизидан ортиқроқни ташкил этган ҳолларда қарздорнинг янги пул мажбуриятларини келтириб чиқарувчи битимлар, ташқи бошқарув режасида назарда тутилган битимларни истисно этганда, ташқи бошқарувчи томонидан фақат қарздорнинг мол-мулки эгаси ва кредиторлар йиғилишининг (қўмитасининг) розилиги бўлганда тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг истеъмолга, шу жумладан қарздор ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашга сарфланадиган харажатларининг кўпайишига олиб келувчи қарорлар ташқи бошқарувчи томонидан кредиторлар йиғилишининг (қўмитасининг) розилиги билангина қабул қилиниши мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60-модда. Ташқи бошқарув режаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи бу ишга тайинланганидан кейин бир ойлик муддат ичида ташқи бошқарув режасини ишлаб чиқиб, тасдиқ учун қарздорнинг мол-мулки эгасига ва кредиторлар йиғилишига (қўмитасига) тақдим этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг тўлов қобилияти ушбу Қонуннинг 3-моддасида белгиланган банкротлик аломатлари бўлмаган тақдирда тикланган деб эътироф этилади. Ташқи бошқарув режасида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш муддати назарда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи кредиторлар йиғилишининг (қўмитасининг) талабига биноан ташқи бошқарувнинг бориши ҳақида кредиторлар олдида ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-модда. Ташқи бошқарув режасини кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув режаси кредиторларнинг йиғилиши (қўмитаси) томонидан кўриб чиқилади, йиғилиш ташқи бошқарувчи томонидан ташқи бошқарув жорий этилган пайтдан эътиборан икки ойдан кечиктирмай чақирилади. Ташқи бошқарувчи барча кредиторларга кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган сана ва жойни ёзма равишда хабар қилади ҳамда мазкур йиғилиш ўтказиладиган кундан камида бир ҳафта олдин уларга ташқи бошқарув режаси билан танишиб чиқиш имкониятини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилишининг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган иштирокчилари қарзни ундириб олиш ҳуқуқига эга бўлган кредиторлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилишида ташқи бошқарувчи ҳамда қарздорнинг ходимлари вакили овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув режаси йиғилишда иштирок этаётган кредиторларнинг ярмидан кўпроқ овозини олган бўлса, тасдиқланган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилиши қуйидагилардан бирини қабул қилишга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарув режасини рад этиш ҳамда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарув режасини рад этиш ҳамда ташқи бошқарувчини четлаштириб, айни бир пайтнинг ўзида янги ташқи бошқарувчининг номзодини тасдиқлаш ҳамда тегишли илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш тўғрисидаги қарор. Ушбу қарор ташқи бошқарувнинг янги режасини кўриб чиқиш учун кредиторларнинг навбатдаги йиғилиши чақириладиган муддатни назарда тутган бўлиши ва бу муддат Кредиторлар йиғилиши ушбу қарорни чиқарган кундан эътиборан бир ойдан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) томонидан тасдиқланган ташқи бошқарув режаси ва кредиторлар йиғилишининг (қўмитасининг) баённомаси кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) ўтказилган кундан сўнг беш кундан кечиктирмай ташқи бошқарувчи томонидан хўжалик судига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62-модда. Ташқи бошқарув муддатини узайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилган бўлса ва унда назарда тутилган ташқи бошқарув муддати белгиланган дастлабки муддатдан ортиқ бўлса, агар ташқи бошқарув муддатини узайтириш ёки ташқи бошқарувнинг тасдиқланган режасини амалга ошириш қарздорнинг тўлов қобилияти тикланишига олиб келади дейиш учун етарли асослар бўлса, хўжалик суди ташқи бошқарув муддатини узайтиради. Бундай ҳолда умумий муддат йигирма тўрт ойдан ошиб кетмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор мажбуриятларининг учинчи шахслар томонидан бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг бошқа усуллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чора-тадбирлардан ташқари банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг тақдимномасига биноан хўжалик суди мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган қарздорнинг фаолият кўрсатмаётган объектларини консервация қилиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64-модда. Қарздорнинг корхонасини (бизнесини) мулкий мажмуа сифатида сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг талабларини қондириш мақсадида ташқи бошқарув режасида қарздорнинг корхонасини (бизнесини) сотиш назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг корхонаси (бизнеси) сотилаётганида қарздорнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга мўлжалланган барча турдаги мол-мулки, шу жумладан ер участкалари, иморатлари, бинолари, ускуналари, инвентари, хом ашёси, маҳсулоти, талаб қилиш ҳуқуқи, шунингдек қарздорнинг, унинг товарлари, иши ва хизматининг ўзига хослигини кўрсатувчи воситалари (фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари), қарздорга тегишли бўлган бошқа мутлақ ҳуқуқлари унинг тасарруфидан чиқарилади, ўзга шахсларга ўтказилиши мумкин бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи корхонани кредиторлар йиғилишининг розилиги билан, харидор ўзига хизмат кўрсатувчи банкнинг тегишли кафолатини тақдим этган тақдирда, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан реализация қилишга ҳақли
(64-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу моддага мувофиқ қарздорнинг корхонаси (бизнеси) сотилаётганида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза хўжалик суди томонидан қабул қилинган санагача бўлган қарздорнинг пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлари корхона (бизнес) таркибига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона (бизнес) сотилаётганда корхона (бизнес) сотилаётган пайтда амал қилиб турган барча меҳнат шартномалари ўз кучини сақлаб қолади; иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари корхонани (бизнесни) сотиб олувчи ихтиёрига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхонани (бизнесни) сотишдан келган тушум суммаси қарздор мол-мулкининг таркибига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхонани (бизнесни) сотиш, агар ташқи бошқарув режасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, очиқ кимошди савдоси ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Ташқи бошқарувчи кимошди савдосини ташкил этувчи сифатида иш кўради ёки ушбу мақсад учун ихтисослаштирилган ташкилотни жалб этиб, унинг хизматига қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ҳақ тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи корхона (бизнес) очиқ кимошди савдосида сотилиши тўғрисидаги эълонни расмий нашрларда, кимошди савдоси ўтказиладиган санадан камида ўттиз кун олдин эълон қилиши шарт. Эълонда савдо объекти тўғрисидаги маълумотлар ҳамда савдо объекти билан танишиш тартиби, корхонани (бизнесни) сотиб олиш учун ариза беришнинг эълон чиққан кундан эътиборан икки ҳафтадан кам ва бир ойдан ортиқ бўлиши ҳақиқий ҳисобланмайдиган муддат чегараси ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар эълонда кўрсатилган муддат давомида бир қатнашчидан ариза тушган бўлса, корхонани (бизнесни) сотиш бўйича кимошди савдоси ўтказилмайди. Кредиторлар йиғилишининг (қўмитасининг) розилиги бўлган тақдирда корхона (бизнес) кимошди савдоси ўтказилмаган ҳолда сотилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдоси танлов асосида ўтказилган тақдирда эса, танлов шартлари кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) томонидан маъқулланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аукцион ғолиби бўлган шахс ҳамда кимошди савдоси ташкилотчиси аукцион ўтказилган куни баённомани имзолайдилар, бу баённома шартнома кучига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кимошди савдоси танлов шаклида ўтказилган бўлса, танлов ғолиби ва кимошди савдоси ташкилотчиси танлов ўтказилган куни имзолаган баённома асосида, ушбу санадан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай шартнома имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс ва кимошди савдоси ташкилотчиси аукцион ёки танлов ўтказилган куни кимошди савдоси натижалари тўғрисида шартнома кучига эга бўлган баённомани имзолайдилар. Кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда тўлаган закалатидан маҳрум бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдосида ғолиб чиққан шахснинг баённомани ёки шартномани имзолашдан бош тортганлиги муносабати билан мазкур шахс маҳрум бўлган закалат суммаси кимошди савдоси ташкилотчисининг ушбу тадбирни ўтказишга кетган чиқимлари чегириб ташланган ҳолда қарздор мол-мулкининг таркибига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхонани (бизнесни) сотишдан келган тушум суммаси ҳисобидан кредиторларнинг талабларини қарздор тўла ҳажмда қондириш имкониятига эга бўлган ҳолларда ташқи бошқарувчининг аризасига биноан хўжалик суди томонидан банкротлик тўғрисидаги иш юритиш тугатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар корхонани (бизнесни) сотишдан келган тушум суммаси кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга етарли бўлмаса, ташқи бошқарувчи кредиторларга келишув битими тузишни таклиф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхонани (бизнесни) мулкий мажмуа сифатида сотишдан келган тушум суммаси тугатиш массасини ташкил этади ҳамда ушбу Қонунда назарда тутилган навбат тартибида тақсимланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65-модда. Қарздор мол-мулкининг бир қисмини сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг мол-мулки инвентаризация қилинганидан ва баҳоланганидан кейин ташқи бошқарувчи, агар ташқи бошқарув режасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, мол-мулкни очиқ кимошди савдосида сотишга киришишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдоси аукцион шаклида ўтказилади, ушбу модданинг учинчи ва ўнинчи қисмларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
(65-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муомала қобилияти чекланган мол-мулк фақат ёпиқ кимошди савдосида сотилиши мумкин. Ёпиқ кимошди савдосида қонун ҳужжатларига мувофиқ мулк ҳуқуқида ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларда мазкур мол-мулкка эга бўла оладиган шахслар иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи кимошди савдоси ташкилотчиси сифатида иш кўриши ёки кимошди савдосини ўтказишни ихтисослаштирилган ташкилотга шартнома асосида топшириши мумкин. Кимошди савдосини ўтказаётган ихтисослаштирилган ташкилот қарздорга ва ташқи бошқарувчига нисбатан манфаатдор шахс бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдосига қўйилган мол-мулкнинг бошланғич баҳоси ташқи бошқарувчи томонидан белгиланади ва у баланс (қолдиқ) қийматидан кам бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдоси ғолиби сотиш нархини танлов якунлари бўйича тузилган баённома ёки олди-сотди шартномасида назарда тутилган муддатда, лекин кимошди савдоси ўтказилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай тўлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи мол-мулкнинг бир қисмини кредиторлар йиғилишининг розилиги билан, харидор ўзига хизмат кўрсатувчи банкнинг тегишли кафолатини тақдим этган тақдирда, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан реализация қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи арзонбаҳо ва тез ишдан чиқадиган мол-мулкни, шунингдек хом ашё ва тайёр маҳсулот қолдиқларини ташқи бошқарув жараёнида кредиторлар йиғилишининг розилиги билан, аукцион савдоси ўтказмасданоқ олди-сотди шартномалари асосида сотишга ҳақли.
(65-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ тўққизинчи ва ўнинчи қисмлар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг талабидан ўзганинг фоидасига воз кечиш ташқи бошқарувчи томонидан кредиторлар йиғилишининг (қўмитасининг) розилиги билан талаб қилиш ҳуқуқларини очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67-модда. Қарздор пул мажбуриятларининг Қарздорнинг мол-мулки эгаси ёки учинчи шахс томонидан бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг мол-мулки эгаси ташқи бошқарув тугагунга қадар исталган вақтда кредиторлар талабларининг реестрига мувофиқ барча кредиторларнинг талабларини бир йўла қондиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг пул мажбуриятлари учинчи шахс (учинчи шахслар) томонидан бажарилишига, бундай бажариш кредиторлар талабларининг реестрига мувофиқ барча кредиторларнинг талабларини бир йўла қопланган тақдирда, йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68-модда. Ташқи бошқарув якунлари бўйича ташқи бошқарувчининг ҳисоботи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувнинг белгиланган муддати тугашидан камида ўн беш кун олдин, шунингдек ташқи бошқарувни муддатидан илгари тугатиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда ташқи бошқарувчи кредиторлар йиғилишига ҳисобот тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоботда қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг сўнгги ҳисобот даври учун баланси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор фойда ва зарарларининг ҳисоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондиришга қаратилиши мумкин бўлган эркин пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг қолган дебиторлик қарзи тафсилоти ҳамда қарздорнинг амалга оширилмай қолган талаб қилиш ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг қолган кредиторлик қарзини тўлаш имконияти тўғрисидаги бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчининг ҳисоботига кредиторлар талабларининг реестри илова қилинган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи ҳисоботни тақдим этиш билан бир вақтда кредиторлар йиғилишига қуйидаги таклифлардан бирини киритади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганлиги муносабати билан ташқи бошқарувни тугатиш тўғрисидаги таклиф;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битими тузиш тўғрисидаги таклиф;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарув муддатини узайтириш тўғрисидаги таклиф;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарувни тугатиш ҳамда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги таклиф.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчининг ҳисоботи ташқи бошқарувнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг ўн кундан кечиктирмай ёки ташқи бошқарувни муддатидан илгари тугатиш учун асослар юзага келганидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай чақириладиган кредиторлар йиғилиши томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи ташқи бошқарувнинг белгиланган муддати тугашига камида ўн беш кун қолганда барча кредиторларга кредиторлар йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабарни юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабарда кредиторлар йиғилишини ўтказиш вақти, жойи, шунингдек ташқи бошқарувчининг ҳисоботи билан танишиш тартиби ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчининг ҳисоботини кўриб чиқиш натижалари бўйича кредиторлар йиғилиши қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганлиги ва у кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга киришганлиги муносабати билан ташқи бошқарувни тугатиш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарувнинг белгиланган муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70-модда. Ташқи бошқарувчи ҳисоботининг хўжалик суди томонидан тасдиқланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчининг кредиторлар йиғилиши томонидан кўриб чиқилган ҳисоботи ва кредиторлар йиғилишининг баённомаси кредиторлар йиғилиши ўтказилган санадан кейин беш кундан кечиктирмай хўжалик судига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчининг ҳисоботига кредиторлар талабларининг реестри ва кредиторлар йиғилиши қабул қилган қарорга қарши овоз берган ёки овоз беришда иштирок этмаган кредиторларнинг шикоятлари илова қилинган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчининг ҳисоботи ҳамда кредиторларнинг шикоятлари хўжалик суди томонидан мажлисда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлис ўтказиладиган вақт ва жой тўғрисида ташқи бошқарувчи ҳамда шикоят берган кредиторлар хабардор қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кредиторлар йиғилиши қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганлиги ва у кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга киришганлиги муносабати билан ташқи бошқарувни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлса, ташқи бошқарувчининг ҳисоботи хўжалик суди томонидан тасдиқланиши керак, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар хўжалик суди томонидан кредиторларнинг шикоятлари асослилиги ёки қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганлиги аломатлари йўқлиги аниқланса, хўжалик суди ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлашни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлаш ёки тасдиқлашни рад этиш ёхуд ташқи бошқарув муддатини узайтириш ёки келишув битими тузиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилишининг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида илтимосномаси бўлганда, шунингдек ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлашни хўжалик суди рад этган ёки бу ҳисобот ташқи бошқарувнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг бир ой муддат ичида тақдим этилмаган тақдирда хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71-модда. Ташқи бошқарувчи ҳисоботининг хўжалик суди томонидан тасдиқланиши оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи ҳисоботининг хўжалик суди томонидан тасдиқланиши банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинган илтимоснома бўлганда хўжалик суди кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугалланадиган муддатни белгилашга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқаради ҳамда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугалланадиган муддатни белгилайди, бу муддат ажрим чиқарилган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги керак. Бундай ҳолда банкротлик тўғрисидаги ишни юритиш кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиб бўлинганидан кейин тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар хўжалик суди томонидан белгиланган муддатда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинмаган бўлса, хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72-модда. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 70-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ташқи бошқарувчи томонидан кредиторлар талабларининг реестрига мувофиқ, хўжалик суди ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлаган кундан бошлаб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ушбу Қонуннинг 83-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73-модда. Кредиторлар талабларининг қондирилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг қондирилган талаблари, шунингдек воз кечиш ҳақи ёки мажбуриятнинг янгиланиши ёхуд пул мажбуриятлари ўзгача тарзда тугатилганлиги тўғрисида келишувга эришилган талаблар, шунингдек ушбу Қонун бўйича қондирилган деб эътироф этиладиган бошқа талаблар қондирилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувнинг тугатилиши ташқи бошқарувчининг ваколатлари тугатилиб, қарздорнинг ва қарздор мол-мулки эгасининг бошқа бошқарув органлари ваколатлари қайта тикланишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ташқи бошқарув келишув битими қабул қилиниши ёки кредиторларнинг талаблари тугалланиши орқали тугалланса, ташқи бошқарувчи янги раҳбар тайинлангунга (сайлангунга) қадар ўз вазифаларини қарздорнинг раҳбари ваколатлари доирасида бажаришни давом эттириб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда бошқа шахс ишончли шахс этиб тайинланган бўлса, ташқи бошқарувчи ишларни ишончли шахсга топширгунга қадар ўз вазифаларини бажаришни давом эттириб туради.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.09.00 Тугатиш жараёни]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI БОБ. ТУГАТИШГА ДОИР ИШ ЮРИТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75-модда. Тугатишга доир иш юритишни бошлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор банкрот деб эълон қилинган пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз мол-мулкини тасарруфидан чиқариши, ўзга шахсга бериши ва пул мажбуриятларини тўлаши тақиқланади, ҳисоб-китоб ҳисобварағи бўйича операциялар, дивидендлар ва мажбурий тўловлар тўлаш тўхтатиб қўйилади. Қарздорнинг барча қарз мажбуриятлари муддати ўтиб кетган деб ҳисобланади, унга янги талабларни тақдим этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор қарзларининг барча турлари бўйича пенялар ва фоизлар ҳисоблаш бекор қилинади. Қарздорнинг мол-мулкига ундирувни қаратишга нисбатан барча чеклашлар олиб ташланади. Агар қабул қилинган қарорлар қонуний кучга кирмаган бўлса, хўжалик судида кўрилаётган қарздор иштирокидаги барча мулкий низолар тугатилади. Шу пайтдан бошлаб мулкий ёки молиявий тусдаги барча талаблар қарздорга фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76-модда. Тугатишга доир иш юритиш иштирокчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли шахс, кредиторлар йиғилиши (қўмитаси), қарздор ва бошқа манфаатдор тарафлар тугатишга доир иш юритишнинг иштирокчиларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди банкротлик тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда айни шу суд томонидан ишончли шахс бошчилигида тугатиш комиссияси тузилади. Мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган қарздор банкрот деб эълон қилинган тақдирда, ишончли шахс бошчилигидаги тугатиш комиссиясини банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи тузади. Ишончли шахсни хўжалик суди томонидан тасдиқлаш ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(77-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор-банкрот жойлашган ердаги расмий матбуотда унинг тугатилиши тўғрисидаги ҳамда кредиторларнинг талабномалар билдириш тартиби хусусидаги эълонни чоп этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор-банкротнинг тугатилишини кредиторларга ва манфаатдор тарафларга маълум қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор-банкротнинг пул маблағларини битта банкда ягона сўм ва ягона валюта ҳисобварақларида жамлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор-банкротнинг мол-мулки, шу жумладан гаровдаги мол-мулки тўғрисидаги ҳисоботни тузиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатиш балансини тузиши ва уни хўжалик судига тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор-банкротни тугатиш режасини тайёрлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий ишларни тугаллаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор-банкротни тугатишни манфаатдор тарафлар фойдасини кўзлаб босқичма-босқич амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларга, хўжалик судига, солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларга, ўзга манфаатдор ташкилотларга ва шахсларга қарздорнинг мол-мулки ҳамда қарздорни тугатиш жараёнининг бериши ҳақидаги зарур ахборотни бериб туриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор-банкротни тугатиш ўтказилганлиги тўғрисидаги якунловчи ҳисоботни тайёрлаши ва уни хўжалик судига тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган қарздор-банкрот тугатиш комиссиясининг энг кўп иш муддати, қоида тариқасида, бир йилдан ошиши мумкин эмас. Тугатиш комиссиясининг иш муддати алоҳида ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўпи билан яна олти ойга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор-банкротни тугатиш билан боғлиқ ишлар тугатиш комиссияси томонидан белгиланган муддатда тугалланмаган ва кредиторлар мол-мулкнинг бир қисмини қарзни қоплаш ҳисобига олишдан бош тортган тақдирда мол-мулкнинг реализация қилинмаган қисми қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мулкига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш комиссиясининг хатти-ҳаракатлари устидан хўжалик судига шикоят қилиш мумкин.
(77-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78-модда. Ишончли шахснинг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли шахс тасдиқланган пайтдан бошлаб қарздорнинг ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар, шу жумладан қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш ваколатлари унинг ихтиёрига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) ишончли шахс тасдиқланган пайтдан бошлаб уч кун ичида қарздорнинг бухгалтерлик ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматли нарсалари ишончли шахсга берилишини таъминлайди. Кўрсатиб ўтилган мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор-юридик шахснинг раҳбари, қарздор-жисмоний шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли шахс:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг мол-мулкини ўз тасарруфига қабул қилиб олади, уни инвентаризация қилади ва баҳолайди ҳамда уни сақлаш чора-тадбирларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар йиғилиши ва кредиторлар қўмитасини чақиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар талабларининг реестрини юритади ва бу талабларни кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор тугатилганда қарздорнинг ходимлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг қарздорга нисбатан билдирган талаблари бўйича белгиланган тартибда эътирозлар билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг шартномаларини бажаришни ушбу Қонуннинг 56-моддасида белгиланган тартибда рад этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чора-тадбирлар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ қарздорнинг сақланиши шарт бўлган ҳужжатларини сақлаш учун топширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунда белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз ваколатларини амалга ошириш чоғида ишончли шахс қарздорни банкротликка олиб келганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлган учинчи шахсларга талаблар тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундирилган суммалар тугатиш массасига киритилади ва улар ушбу Қонунда белгиланган навбат тартибида фақат кредиторларнинг талабларини қондириш учун ишлатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз ваколатларини амалга ошириш чоғида ишончли шахс қарздорнинг ҳамда унинг кредиторларининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳаракат қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79-модда. Банкротни тугатиш режаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор-банкротни тугатиш режасида қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор-банкротнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талабномаларини қондириш шартлари, тартиби, навбати ва мутаносиблиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотилиши керак бўлган мол-мулкнинг рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни сотиш усули, жойи ва вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд харажатларини тўлаш, экспертлар, тугатиш комиссияси аъзолари, ишончли шахс ва бошқа шахсларнинг фаолиятига ҳақ тўлаш шартлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор-банкротни тугатиш режаси кредиторлар билан келишиб олиниши керак ва у, агар талаблар жами суммасининг камида учдан икки қисмини ифода этувчи кредиторлар томонидан қўллаб-қувватланса, маъқулланган деб ҳисобланади. Агар тугатиш режаси маъқулланмаса, кредиторлар эса қарздор-банкротни тугатишга доир ўз режаларини белгиланган муддатда тақдим этмасалар, ишончли шахс тугатиш комиссияси таклиф этган режани тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг ўзи иш қўзғатиш ташаббускори бўлган тақдирда, у ўз тугатиш режасини тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган тугатиш режаси асосида мол-мулк сотилади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарздорга билдирилган талабномалар қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор-банкротнинг барча активлари, балансларда кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, тугатиш массасини шакллантирувчи асосни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аукционда сотилаётган мол-мулк учун баланс (қолдиқ) қиймат бошланғич баҳо бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар тугатиш массасига кирмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор ходимларининг хусусий мулкидаги мол-мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли (траст) бошқарувдаги, қарздор ижара ҳуқуқи асосида фойдаланаётган мол-мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров нарсаси, ушбу Қонуннинг 82-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорга жавобгарлик асосида сақлаш учун берилган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ қарздорнинг мулки бўлмаган бошқа мол-мулк.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг балансида белгиланганидан бошқа мақсадда ёки тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин бўлмаган ижтимоий ва коммунал инфратузилма объектлари бўлган тақдирда, қарздор банкрот деб эълон қилинган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида тугатиш комиссиясининг қарори билан улар қолдиқ қиймати бўйича маҳаллий ҳокимият органларига берилади. Мазкур объектларни реализация қилишдан тушган маблағлар тугатиш массасига киритилади
(80-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81-модда. Тугатишга доир иш юритиш давомида қарздорнинг ҳисобварақлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли шахс тугатишга доир иш юритиш давомида қарздорнинг битта банкдаги фақат ягона сўм ва ягона валюта ҳисобварақларидан фойдаланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг тугатишга доир иш юритиш очилаётган пайтда маълум бўлган, шунингдек тугатишга доир иш юритиш жараёнида аниқланган банкдаги бошқа ҳисобварақлари аниқланиши биланоқ ишончли шахс томонидан ёпилиши лозим. Ана шу ҳисобварақлардаги қарздорга тегишли пул маблағларининг қолдиғи қарздорнинг асосий ҳисобварағига ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатишга доир иш юритиш давомида келиб тушган пул маблағлари ҳам қарздорнинг асосий ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий ҳисобварақдан ушбу Қонуннинг 83-моддасида назарда тутилган тартибда кредиторларга қарзлар ҳамда ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган харажатлар тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар қарздорнинг асосий ҳисобварағидан тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли шахсга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг жорий коммунал ва фойдаланиш тўловлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ҳақидаги маълумотни эълон қилиш, шунингдек қарздорнинг кредиторларини бундан хабардор қилиш билан боғлиқ харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли шахс кредиторлар йиғилишига ва кредиторлар қўмитасига уларнинг талабига биноан қарздорнинг пул маблағларидан фойдаланганлик тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82-модда. Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қондириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қондириш қарздорнинг гаровга қўйилган мол-мулки (гаров нарсаси) сотилганидан кейин тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Бу маблағларнинг кредиторларнинг талабларини ушбу Қонуннинг 83-моддасида белгиланган навбат бўйича қондиришга мўлжалланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаровга қўйилган мол-мулкни (гаров нарсасини) сотишдан тушган сумма кредиторларнинг гаров билан таъминланган барча талабларини тўла қондириш учун етарли бўлмаса, унда талабларнинг қолган қисми ушбу Қонуннинг 83-моддасида белгиланган навбат бўйича тўланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд харажатларини, ташқи бошқарувчига, ишончли шахсга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларни, жорий коммунал ва фойдаланиш тўловларини қоплаш, шунингдек қарздорнинг ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш жараёнида юзага келган мажбуриятларига доир талабларни қондириш навбатдан ташқари тарзда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга тўловларни ҳамда иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов (ижро) ҳужжатлари бўйича, алиментларни ундиришга доир талабларни қондириш учун ҳисобварақдан пул маблағларини ўтказиш ёки беришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича, муаллифлик шартномалари асосида ҳақ тўлаш, шунингдек ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги, хўжалик субъектларининг бюджетга тўловлар бўйича ҳамда меҳнатга оид ва унга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича мажбуриятлари тенг даражада бажарилишини таъминловчи талаблар биринчи навбатда қондирилади. Мазкур талаблар тўлиқ қондирилганидан сўнг ижтимоий суғурта бўйича талаблар ҳамда фуқароларнинг уларнинг мол-мулкига жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган зарарни қоплашга доир талаблари қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий суғурта бўйича талаблар, шунингдек банкларнинг кредитлари ва банк кредитлари суғуртаси бўйича талаблар иккинчи навбатда қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талаблари учинчи навбатда қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг гаров билан таъминланмаган талаблари тўртинчи навбатда қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолган барча талаблар олтинчи навбатда қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қайси навбат бўйича талаблар олдинги навбат талаблари тўла-тўкис бажарилганидан кейин қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундириб олинаётган сумма бир навбатнинг барча талабларини тўла-тўкис қондиришга етарли бўлмаган тақдирда бу талаблар ҳар бир ундирувчи олиши лозим бўлган суммага мутаносиб равишда қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Охирги тўлов тўланганлиги тўғрисида расмий матбуотда махсус хабар эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулк қийматининг кредиторлар талаблари қондирилганидан ва иш юритиш харажатлари тўланганидан кейинги қолдиғини тугатилаётган қарздор мол-мулкининг эгаси (эгалари) олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш жараёнида қарздорнинг сотилмай қолган мол-мулкидан мол-мулкнинг эгаси (эгалари) кўрсатмаси бўйича фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулк етарли эмаслиги сабабли қондирилмай қолган қарз мажбуриятлари узилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84-модда. Қарздорнинг мол-мулкини сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг мол-мулки инвентаризация қилинганидан ва баҳоланганидан кейин ишончли шахс, агар кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) томонидан қарздорнинг мол-мулкини сотишнинг бошқача тартиби белгиланган бўлмаса, ушбу мол-мулкни очиқ кимошди савдосида сотишга киришади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг мол-мулкини сотиш тартиби ва муддатлари кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) томонидан маъқулланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг муомала қобилияти чекланган мол-мулки фақат ёпиқ кимошди савдосида сотилиши мумкин. Ёпиқ кимошди савдосида қонунга мувофиқ мулк ҳуқуқида ёки бошқа ашёвий ҳуқуқда мазкур мол-мулкка эга бўла оладиган шахслар иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли шахс кимошди савдоси ташкилотчиси сифатида иш олиб бориши ёки кимошди савдосини ўтказишни ихтисослаштирилган ташкилотга шартнома асосида топшириши мумкин. Кимошди савдосини ўтказаётган ихтисослаштирилган ташкилот қарздорнинг ёки ишончли шахснинг манфаатдор шахси бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи кимошди савдосида сотилмай қолган мол-мулк такрорий кимошди савдосига қўйилади ёки кимошди савдоси ўтказмай тузилган олди-сотди шартномаси асосида ишончли шахс томонидан реализация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг корхонасини сотиш ушбу Қонуннинг 64-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85-модда. Тугатиш жараёнида қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларидан ўзганинг фойдасига воз кечиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли шахс, агар кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) томонидан қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларини сотишнинг (ўзганинг фойдасига воз кечишнинг) бошқача тартиби белгиланган бўлмаса, қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларини очиқ кимошди савдосига қўйишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларини очиқ кимошди савдосида сотиш (ўзганинг фойдасига воз кечиш) ушбу Қонуннинг 66-моддасида назарда тутилган нормаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86-модда. Ишончли шахснинг фаолиятини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли шахс ҳар ойда камида бир марта кредиторлар қўмитасига (йиғилишига) ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошланган пайтдаги ва иш юритиш жараёнидаги мол-мулки тўғрисидаги, шунингдек бошқа ахборот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли шахс хўжалик судининг талабига биноан тугатишга доир иш юритиш таомилини ўтказишга тааллуқли барча маълумотларни тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87-модда. Ишончли шахсни четлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли шахс ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторлар йиғилишининг (қўмитасининг) илтимосномасига ёки банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг тақдимномасига биноан хўжалик суди уни ўз вазифаларини бажаришдан четлаштиради ҳамда янги ишончли шахсни тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88-модда. Ишончли шахснинг ҳисоботи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар қилиб бўлинганидан кейин ишончли шахс хўжалик судига тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоботга қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари тўғрисида хўжалик судига ишончли шахс томонидан ҳисобот тақдим этилганидан сўнг агар мол-мулк эгаси икки ҳафталик муддат ичида кредиторларнинг талаблари қондирилганидан кейин қолган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари тўғрисида ариза бермаган бўлса, ишончли шахс бу хусусда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қилади
(89-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бундай хабарни олган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида мол-мулкни балансга олади ва уни сақлаб туришга доир барча харажатларни кўтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90-модда. Тугатишга доир иш юритиш таомилини якунлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатишга доир иш юритиш таомилини ўтказиш натижалари тўғрисида ишончли шахс томонидан тақдим этилган ҳисобот кўриб чиқилганидан кейин хўжалик суди тугатишга доир иш юритиш якунланганлиги тўғрисида ажрим чиқаради ва уни юридик шахсларни давлат рўйхатига олувчи органга ўн кун ичида юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг ажрими юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига қарздор тугатилганлиги тўғрисида ёзув киритилиши учун асосдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига қарздор тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган пайтдан бошлаб ишончли шахснинг ваколатлари бекор қилинади, тугатишга доир иш юритиш якунланган, қарздор эса тугатилган деб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.10.00 Келишув битими]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII БОБ. КЕЛИШУВ БИТИМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91-модда. Келишув битимини тузиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томонидан банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида қарздор ва кредиторлар келишув битимини тузишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими тузиш тўғрисидаги қарорни кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши қабул қилади. Кредиторлар йиғилишининг келишув битими тузиш тўғрисидаги қарори кредиторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва қарор, агар ушбу Қонуннинг 83-моддасида белгиланган биринчи, иккинчи ва учинчи навбат мажбуриятлари бўйича барча кредиторлар уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор қарздор номидан тегишинча қарздор-жисмоний шахс ёки қарздор-юридик шахснинг раҳбари, ташқи бошқарувчи ёки ишончли шахс томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битимида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўз зиммасига оладиган учинчи шахсларнинг келишув битимида иштирок этишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими хўжалик суди томонидан тасдиқланиши керак, бу ҳақда банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажримда кўрсатиб ўтилади. Агар келишув битими тугатишга доир иш юритиш жараёнида тузилса, хўжалик суди келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими хўжалик суди томонидан тасдиқланган кундан эътиборан қарздор ва кредиторлар учун кучга киради ва улар учун мажбурий ҳисобланади. Кучга кирган келишув битимини бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92-модда. Келишув битимининг шакли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими ёзма шаклда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор номидан келишув битимини тегишинча қарздор-жисмоний шахс ёки қарздор-юридик шахснинг раҳбари, ташқи бошқарувчи ёки ишончли шахс имзолайди. Кредиторлар номидан келишув битимини кредиторлар йиғилиши томонидан вакил қилинган шахс имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар келишув битимида учинчи шахслар иштирок этаётган бўлса, улар номидан келишув битимини тегишинча жисмоний шахс, юридик шахснинг раҳбари ёки уларнинг вакиллари имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93-модда. Келишув битимининг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битимида қарздор пул мажбуриятларининг миқдори, уларни бажариш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги ва (ёки) қарздорнинг пул мажбуриятларини воз кечиш ҳақини бериш, мажбуриятларни янгилаш, қарзни кечиш йўли билан ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга усуллар билан тугатиш тўғрисидаги қоидалар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битимида қуйидагилар бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул мажбуриятларининг тўланиши кечиктирилганлиги ёки бўлиб-бўлиб тўланиши тўғрисидаги шартлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг талабидан ўзганинг фойдасига воз кечиш тўғрисидаги шартлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг пул мажбуриятларини учинчи шахслар томонидан бажариш тўғрисидаги шартлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздан сийлов қилиш тўғрисидаги шартлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талабларини қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа усуллар билан қондириш тўғрисидаги шартлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими тузиш тўғрисидаги масала бўйича овоз беришда иштирок этмаган, шунингдек уни тузишга қарши овоз берган кредиторлар учун келишув битимининг шартлари уни тузишни ёқлаб овоз берган, шу навбатдаги кредиторлар учун белгиланган шартлардан ёмон бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94-модда. Келишув битимининг хўжалик суди томонидан тасдиқланиши шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарар учун қарздор жавобгар бўлган фуқароларнинг қарзлари тўлаб бўлингандан кейин тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор, ташқи бошқарувчи ёки ишончли шахс келишув битими имзоланган пайтдан эътиборан беш кун ичида хўжалик судига келишув битими тузилганлигини тасдиқловчи ариза тақдим этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битимининг матни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битимини тузиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторлар йиғилишининг баённомаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча кредиторларнинг уларнинг манзили ва қарз суммасини кўрсатган ҳолда тузилган рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган фуқароларнинг қарзлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битими тузиш тўғрисидаги масала бўйича овоз беришда иштирок этмаган ёки келишув битимини тузишга қарши овоз берган кредиторларнинг ёзма эътирозлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими кўриладиган сана ҳақида хўжалик суди манфаатдор тарафларни хабардор қилади. Хабардор қилинган шахсларнинг ҳозир бўлмаслиги ишни кўришга монелик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95-модда. Келишув битимининг хўжалик суди томонидан тасдиқланиши оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув жараёнида хўжалик суди томонидан келишув битимининг тасдиқланиши кредиторлар талабларининг қондирилишига жорий этилган мораторий ҳамда банкротлик тўғрисидаги иш юритишнинг тугатилиши учун асосдир. Агар келишув битими хўжалик суди томонидан тугатишга доир иш юритиш даврида тасдиқланган бўлса, хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ижро этилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими хўжалик суди томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб ташқи бошқарувчи ва ишончли шахснинг ваколатлари бекор қилинади. Ташқи бошқарувчи ва қарздор-юридик шахснинг ишончли шахси қарздорнинг раҳбари тайинлангунга (сайлангунга) қадар ўз ваколатларини бажаришни давом эттириб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан тегишинча қарздор-жисмоний шахс ёки қарздор-юридик шахснинг раҳбари, ташқи бошқарувчи ёки ишончли шахс кредиторларнинг қарзини тўлашга киришадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96-модда. Келишув битимини тасдиқлашнинг хўжалик суди томонидан рад этилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг 94-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган фуқароларнинг қарзларини тўлашга доир мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда хўжалик суди келишув битимини тасдиқлашни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди келишув битимини тасдиқлашни қуйидаги ҳолларда рад этишга ҳақлидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битимини тузишнинг ушбу Қонунда белгиланган тартиби бузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битимининг шаклига риоя этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битимини тасдиқлаш рад этилганлиги тўғрисида хўжалик суди ажрим чиқаради ва унинг устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97-модда. Келишув битимини тасдиқлашнинг рад этилиши оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томонидан келишув битимини тасдиқлашнинг рад этилиши тўғрисида ажрим чиқарилган тақдирда битим тузилмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томонидан келишув битимини тасдиқлашни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилиши янги келишув битими тузилишига монелик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98-модда. Келишув битимининг ҳақиқий эмаслиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор, кредитор ёки прокурорнинг аризасига биноан келишув битими хўжалик суди томонидан қуйидаги ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битими айрим кредиторлар учун афзаллик берилишини ёки айрим кредиторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишини назарда тутувчи шартларга эга бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар мавжуд бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99-модда. Келишув битимини ҳақиқий эмас деб топишнинг оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битимининг ҳақиқий эмас деб топилиши банкротлик тўғрисидаги иш юритишни қайта тиклаш учун асосдир. Банкротлик тўғрисидаги иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида хўжалик суди ажрим чиқаради ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда кредиторларга тўланиши лозим бўлган, лекин кечиктирилган ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўланиши белгиланган талаблари ёки қарзларнинг сийлови уларнинг қондирилмаган қисми миқдорида тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битимининг ҳақиқий эмас деб топилиши ушбу Қонуннинг 94-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган фуқароларнинг қарзни тўлаш ҳисобидан олган нарсаларини қарздорга қайтариш мажбуриятини келтириб чиқармайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимни ҳақиқий эмас деб топишнинг ушбу модда билан тартибга солинмаган қисмида битимни ҳақиқий эмас деб топишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган оқибатлари келиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими ҳақиқий эмас деб топилганда қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги иш юритишни қайта тиклаш ҳақидаги хабар хўжалик суди томонидан расмий нашрда қарздор ҳисобидан эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг келишув битими шартлари асосида ҳисоб-китоб қилиб бўлинган талаблари, агар ушбу Қонунга зид келмаса, қондирилган деб ҳисобланади. Келишув битимининг муайян кредиторлар устунлигини ёки бошқа кредиторлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишини назарда тутувчи шартларига мувофиқ талаблари қондирилган кредиторлар келишув битимини бажариш тартибида олган барча нарсаларини қайтаришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги иш юритиш қўзғатилган тақдирда келишув битими тузган кредиторлар талабларининг ҳажми келишув битимида назарда тутилган шартлар асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII БОБ. ҚАРЗДОР-ЮРИДИК ШАХСЛАР АЙРИМ ТОИФАЛАРИНИНГ БАНКРОТЛИГИ ХУСУСИЯТЛАРИ
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари / 09.03.11.01 Шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг банкротлиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 1. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналарнинг банкротлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101-модда. Шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг банкротлиги тўғрисидаги ишни кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг банкротлиги тўғрисидаги иш кўрилаётганда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи ишда иштирокчи шахс сифатида эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этаётган шахслар сифатида хўжалик суди томонидан давлат бошқарув органлари ҳам жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарни ташкил этувчи корхона мақомини тасдиқловчи далиллар хўжалик судига қарздор томонидан тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102-модда. Ташқи бошқарув муддатини узайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув маҳаллий давлат ҳокимияти органининг илтимосномаси бўлган тақдирда хўжалик суди томонидан узоғи билан бир йил муддатга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг молиявий аҳволини унинг фаолиятига инвестиция киритиш, ходимларни ишга жойлаштириш, янги иш жойларини яратиш йўли билан ҳамда қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг бошқа усуллари билан яхшилаш режаси ташқи бошқарувни ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддатдан кўпроқ муддатга узайтириш учун асос бўла олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки давлат бошқарув органининг илтимосномасига биноан қарздорнинг мажбуриятлари юзасидан кафиллик бериш шарти билан шаҳарни ташкил этувчи корхонани ташқи бошқарув муддати беш йилгача узайтирилиши мумкин. Бундай ҳолда қарздор ва унинг кафили кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддатлардан кечикмай киришишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаслиги қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103-модда. Шаҳарни ташкил этувчи корхонани сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарни ташкил этувчи корхона кредиторларнинг талабларини қондириш мақсадида ташқи бошқарув чоғида сотилиши мумкин. Қарздор-шаҳарни ташкил этувчи корхонани сотиш танлов ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарни ташкил этувчи корхона сотилаётган пайтда унда ишлаб турган ходимларнинг камида 70 фоизи учун иш жойларини сақлаб қолиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг фаолият соҳаси ўзгартирилган тақдирда мазкур ходимларни қайта ўқитиш ёки ишга жойлаштириш борасида харидорнинг мажбуриятлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловнинг бошқа шартлари фақат кредиторлар йиғилишининг розилиги билан, ушбу Қонуннинг 9-моддасида назарда тутилган тартибда белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шаҳарни ташкил этувчи корхона танлов шартларида сотилмаган бўлса, у аукционда сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104-модда. Банкрот деб топилган қарздор-шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг мол-мулкини сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкрот деб топилган қарздор-шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг мол-мулки сотилаётганда ишончли шахс биринчи кимошди савдосида сотиш учун корхонани ягона мулкий мажмуа сифатида таклиф этмоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қарздор-шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг мол-мулки ягона мулкий мажмуа сифатида сотилмаган бўлса, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ушбу Қонуннинг 65-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари / 09.03.11.02 Қишлоқ хўжалиги корхонаси банкротлиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг банкротлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг банкротлиги тўғрисида иш юритиш қўзғатилгунга қадар уларга нисбатан «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда судгача санация қилиш қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши мақсадларида ишлатилаётган ва банкрот деб топилган қишлоқ хўжалиги корхонасига тегишли бўлган кўчмас мол-мулк объектлари сотилаётганда ушбу объектларни сотиб олишда бошқа шартлар тенг бўлгани ҳолда айнан шу ҳудудда жойлашган қишлоқ хўжалиги корхоналари устун ҳуқуқдан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонаси банкротлик оқибатида тугатилган тақдирда унга берилган ер участкалари ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг тасарруфидан чиқарилиши ёки бошқа шахсга берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106-модда. Ташқи бошқарув
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонасига ташқи бошқарув етиштирилган (ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилиб қайта ишланган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилиш учун зарур вақтни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишларининг тегишли даври тугагунга қадар бўлган муддатга жорий этилади. Мазкур муддат ушбу Қонун 47-моддасининг учинчи қисмида белгиланган муддатлардан уч ойдан кўпроққа ошиб кетмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув муддати мобайнида табиий офатлар ва бошқа форс-мажор вазиятлар туфайли қишлоқ хўжалиги корхонасининг ишлаб чиқаришида пасайиш ва молиявий ҳолатида ёмонлашиш содир бўлган бўлса, ташқи бошқарув муддати бир йилга узайтирилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари / 09.03.11.04 Банклар банкротлиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 3. Банкларнинг банкротлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107-модда. Банкларни банкрот деб топиш асоси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза хўжалик суди томонидан кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия қайтариб олинганидан кейингина қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор-банкнинг ихтиёрий равишда ўзини банкрот деб эълон қилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108-модда. Банкнинг банкротлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор-банк кредиторларнинг талабларини қондиришга қодир бўлмаган тақдирда юзага келадиган муносабатлар ҳамда банкларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг хусусиятлари қонунларда белгиланган тарзда тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкка ташқи бошқарув жорий этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирокчи шахслар ушбу Қонунда назарда тутилганлардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, шунингдек фуқароларнинг омонатларини кафолатловчи (суғурталовчи) ташкилотдир.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари / 09.03.11.03 Суғурта ташкилотлари банкротлиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 4. Суғурта ташкилотларининг банкротлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109-модда. Суғурта ташкилотининг банкротлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор-суғурта ташкилотининг банкротлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда хўжалик судлов ишида иштирокчи шахс суғурта фаолияти устидан назорат қилувчи давлат органидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта ташкилотининг мулкий мажмуасини сотиш ташқи бошқарув жараёнида ушбу Қонуннинг 64-моддасига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта ташкилотининг мулкий мажмуасини сотиб олувчи фақат суғурта ташкилоти бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта ташкилотининг мулкий мажмуаси ташқи бошқарув жараёнида сотилган тақдирда суғурта ташкилотининг мол-мулки сотилган санагача суғурта ҳодисаси бошланмаган суғурта шартномалари бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мажмуани сотиб олган шахсга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатишга доир иш юритиш ўтказилаётганида сотиб олувчи қарздор-суғурта ташкилоти банкрот деб топилган санага қадар суғурта ҳодисаси бошланмаган шартномаларни зиммага олишга рози бўлгандагина суғурта ташкилотининг мулкий мажмуаси сотилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111-модда. Суғурта ташкилотлари банкрот бўлган тақдирда суғурта қилдирувчиларнинг талаб қилиш ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди суғурта ташкилотини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда бундай ташкилот суғурталовчи сифатида тузган, мазкур қарор қабул қилинган санага қадар суғурта ҳодисаси бошланмаган барча шартномалар бекор қилинади, ушбу Қонун 110-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта қилдирувчилар (наф олувчилар) ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асосларга биноан бекор қилинган шартномалар бўйича суғурталовчига тўланган суғурта мукофотининг суғурта шартномасининг амал қилиш муддати билан бу шартнома амал қилган муддат ўртасидаги фарққа мутаносиб тарздаги қисми, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қайтарилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта қилдирувчилар (наф олувчилар) хўжалик суди суғурта ташкилотини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилгунга қадар суғурта ҳодисаси бошланган суғурта шартномалари бўйича суғурта суммаси тўланишини тугатиш комиссиясидан талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112-модда. Кредиторларнинг талабларини қондириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди суғурта ташкилотини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда биринчи ва иккинчи навбатдаги кредиторларнинг талаблари қуйидаги тартибда қондирилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда — кредиторларнинг шахсий мажбурий суғурта шартномалари бўйича талаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи навбатда — кредиторларнинг бошқа мажбурий суғурта шартномалари бўйича талаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи навбатда — бошқа кредиторларнинг — суғурта қилдирувчиларнинг (наф олувчиларнинг) талаблари, шу жумладан ушбу Қонун 111-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган шахсларнинг талаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи навбатда — бошқа кредиторларнинг талаблари.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари / 09.03.11.05 Қимматли қоғозлар бозори касб қатнашчиларининг банкротлиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси бўлмиш юридик ёки жисмоний шахснинг банкротлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида хўжалик судлов ишида иштирокчи шахс қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва назорат қилувчи ваколатли давлат органидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг банкротлиги таомилларининг ушбу Қонун билан тартибга солинмаган хусусиятлари, шунингдек қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари мижозларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга доир чора-тадбирлар қонунларда белгилаб қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари банкротлигининг олдини олиш ва уларнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг судгача таомилларини ўтказиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114-модда. Ташқи бошқарувчига ва ишончли шахсга тааллуқли талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг банкротлиги тўғрисидаги иш бўйича ташқи бошқарувчи ёки ишончли шахсда қимматли қоғозлар бозорининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва назорат қилувчи ваколатли давлат органи томонидан бериладиган лицензия бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115-модда. Ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозларнинг қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг тасарруфида бўлган қимматли қоғозлари ва бошқа мол-мулки тугатиш массасига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув ёки тугатишга доир иш юритиш жорий этилган пайтдан бошлаб мижозларнинг қолган қимматли қоғозлари, агар ташқи бошқарувчи ёки ишончли шахснинг мижозлар билан келишувида бошқача қоидалар назарда тутилган бўлмаса, мижозларга қайтарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси бўлмиш ташкилотнинг ташқи бошқаруви чоғида ташқи бошқарувчи ушбу ташкилотга мижозлар томонидан бошқариш учун берилган қимматли қоғозларни мижозларнинг розилиги билан ва уларнинг номидан қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг тегишли лицензиясига эга бўлган бошқа ташкилотга бериши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.12.00 Якка тартибдаги тадбиркорнинг банкротлиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX БОБ. ЖИСМОНИЙ ШАХСНИНГ БАНКРОТЛИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахснинг (тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга ошираётган шахснинг) банкротлиги билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, агар мазкур бобда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ушбу Қонуннинг I—IV боблари қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117-модда. Қарздор-жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза хўжалик судига қарздор-жисмоний шахс, кредитор, прокурор, шунингдек солиқ органлари ва бошқа ваколатли органлар томонидан берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига кредиторлар ҳам эга, ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, алиментларни ундириш тўғрисидаги талаблар бўйича, шунингдек шахсий тусдаги бошқа талаблар билан чиқувчи кредиторлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсни банкрот деб топиш таомили амалга оширилаётган пайтда ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, алиментларни ундириш тўғрисидаги, шунингдек шахсий тусдаги бошқа талабларни қўяётган кредиторлар ўз талабларини тақдим этишга ҳақлидир. Мазкур кредиторларнинг талаблари, агар улар банкротлик таомили қўлланилаётганда билдирилмаган бўлса, жисмоний шахснинг банкротлиги таомили тугаганидан кейин ҳам ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118-модда. Қарзларни тўлаш режаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахснинг аризасига қарзларни тўлаш режаси илова қилиниши мумкин, режанинг нусхалари кредиторларга ва ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг эътирози бўлмаса, хўжалик суди қарзларни тўлаш режасини тасдиқлаши мумкин, бу эса банкротлик тўғрисидаги иш юритилишини узоғи билан икки ойгача бўлган муддатга тўхтатиб туриш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарзларни тўлаш режаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уни амалга ошириш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорга ёки унинг оила аъзоларига истеъмол учун ҳар ойда қолдириладиган сумманинг миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талабларини қондиришга ҳар ойда жўнатиш мўлжалланаётган сумманинг миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахсларнинг асослантирилган илтимосномасига биноан қарзларни тўлаш режасини ўзгартириши, шу жумладан уни амалга ошириш муддатини узайтириши ёки қисқартириши, қарздорга ёки унинг оила аъзоларига истеъмол учун ҳар ойда қолдириладиган сумма миқдорини кўпайтириши ёки камайтириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қарздор қарзларни тўлаш режасини бажариши натижасида кредиторларнинг талаблари тўла ҳажмда қопланса, банкротлик тўғрисидаги ишни юритиш тугатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди қарздорнинг ҳамда банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган бошқа шахсларнинг асослантирилган илтимосномасига биноан жисмоний шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувни қаратиш мумкин бўлган, ноликвид мол-мулкини ёхуд реализация қилинганда тушган даромад кредиторларнинг талабларини қондиришга моҳиятан таъсир этмайдиган мол-мулкини тугатиш массасидан чиқаришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахснинг ушбу модда иккинчи қисмининг қоидаларига мувофиқ тугатиш массасидан чиқариладиган мол-мулкининг умумий қиймати энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан ортиқ бўлмаслиги керак. Бундай мол-мулкнинг рўйхати хўжалик суди томонидан тасдиқланиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120-модда. Жисмоний шахс битимларининг ҳақиқий эмаслиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза хўжалик судига берилганидан кейин жисмоний шахснинг ўз мол-мулкини тасарруфдан чиқариш ёки манфаатдор шахсларга бошқа усуллар билан бериш билан боғлиқ битимлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторнинг талабига биноан хўжалик суди ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатини жисмоний шахснинг битим предмети бўлган мол-мулкини жисмоний шахс мол-мулки таркибига қайтариш тариқасида ёки ундирувни манфаатдор шахсларда турган тегишли мол-мулкка қаратиш тариқасида қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121-модда. Жисмоний шахснинг банкротлиги тўғрисидаги ишнинг хўжалик суди томонидан кўрилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш билан бир пайтда жисмоний шахснинг мол-мулкини хатлаб қўяди, қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулк бундан мустасно. Қарздорнинг пул мажбуриятлари бажарилиши хусусида учинчи шахслар томонидан асослантирилган кафиллик берилган ёки бошқа кафолатланган таъминот тақдим этилган тақдирда хўжалик суди жисмоний шахснинг илтимосномасига биноан жисмоний шахснинг мол-мулкини (жисмоний шахс мол-мулкининг бир қисмини) хатловдан чиқариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахснинг аризасига биноан хўжалик суди жисмоний шахс кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиши ёки келишув битимига эришиши учун банкротлик тўғрисидаги ишни кўришни узоғи билан бир ой муддатга кейинга қолдириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсга нисбатан мерос очилганлиги тўғрисида маълумот бўлган тақдирда, хўжалик суди жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги иш юритишни мерос тақдири тўғрисидаги масала қонунда белгиланган тартибда ҳал қилингунга қадар тўхтатиб туришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жисмоний шахс ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган муддатда кредиторларнинг талаблари қондирилганлигини кўрсатувчи далилларни тақдим этмаган ва белгиланган муддатда келишув битими тузилмаган бўлса, хўжалик суди жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122-модда. Жисмоний шахс банкрот деб топилишининг оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилган пайтдан эътиборан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг пул мажбуриятларини бажариш муддати келган деб ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг барча мажбуриятлари бўйича неустойкалар (жарималар, пенялар), фоизлар қўшиш ва бошқа молиявий (иқтисодий) санкциялар бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздордан барча ижро ҳужжатлари бўйича, алиментлар ундириш тўғрисидаги талабларга доир ижро ҳужжатлари бундан мустасно, шунингдек ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаблар бўйича амалга ошириладиган ундирувлар бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорни хўжалик суди аниқланган барча кредиторларга улар ўз талабларини тақдим этадиган муддатни кўрсатган ҳолда жўнатади, бу муддат икки ойдан ошмаслиги керак. Хўжалик судининг ана шундай қарорини юбориш жисмоний шахс ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилган пайтдан бошлаб унинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ўз кучини йўқотади, шунингдек фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун унга берилган лицензия бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкрот деб топилган жисмоний шахс унинг банкротлиги эътироф этилган кундан эътиборан бир йил ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарор нусхасини айни шу шахсни якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олган органга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123-модда. Хўжалик судининг қарорини бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ҳамда ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси қарздорнинг мол-мулки сотилишини амалга ошириш учун суд ижрочисига юборилади. Қарздор-жисмоний шахснинг барча мол-мулки сотилиши керак, ушбу Қонунга мувофиқ тугатиш массасига кирмайдиган мол-мулк бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор бедарак йўқолган тақдирда жисмоний шахснинг кўчмас мол-мулкини ёки қимматли кўчар мол-мулкини доимий бошқарув зарур бўлганда хўжалик суди мазкур мақсадлар учун ишончли шахсни тайинлайди ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилайди. Бу ҳолда қарздор-жисмоний шахснинг мол-мулки очиқ кимошди савдосида сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг мол-мулкини сотишдан тушган, шунингдек мавжуд нақд пул маблағлари жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилган хўжалик судининг депозитига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124-модда. Кредиторларнинг талабларини кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди кредиторлар томонидан ушбу Қонун 122-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган муддатда билдирилган талабларни кўради. Кўриш натижалари асосида хўжалик суди кредиторларнинг талабларини қондириш тартиби ва миқдори тўғрисида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг талаблари хўжалик суди депозитига киритилган пул маблағлари ҳисобидан қондирилгунга қадар банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш ва хўжалик судининг жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорини бажариш билан боғлиқ харажатлар қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг талабларини навбат бўйича қондириш қуйидагича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга мажбурий тўловлар хусусидаги талаблар, ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказганлик учун қарздор жавобгар бўлган фуқароларнинг талаблари тегишли вақтбай тўловларни капиталлаштириш йўли билан, алимент ундириш тўғрисидаги талаблар, шунингдек меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларга ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш бўйича ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ҳамда муаллифлик шартномалари бўйича ҳақ тўлашга доир талаблар қондирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи навбатда кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича қарздорнинг мол-мулки гарови билан таъминланган талаблари қондирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи навбатда бошқа кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қайси навбат бўйича талаблар олдинги навбат талаблари тўла-тўкис бажарилганидан кейин қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг депозитида пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда бу маблағлар тегишли навбатдаги кредиторлар ўртасида улар талабларининг суммасига мутаносиб тарзда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126-модда. Қарздорни мажбуриятлардан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкрот деб топилган жисмоний шахс кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугаганидан кейин кредиторларнинг жисмоний шахсни банкрот деб топиш таомили амалга оширилаётганда билдирилган талабларини келгусида бажаришдан озод этилади, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган талаблар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаблари, алиментларни ундириш тўғрисидаги талаблар, шунингдек шахсий тусдаги, хўжалик судининг жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорини ижро этиш тартибида бажарилмаган ёки қисман бажарилган ёхуд жисмоний шахсни банкрот деб топиш таомили амалга оширилаётганида билдирилмаган бошқа талаблар ўз кучида қолади ва жисмоний шахсни банкрот деб топиш таомили тугалланганидан кейин тегишинча тўла ҳажмда ёки қондирилмаган қисми ҳажмида билдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор томонидан мол-мулкнинг яширилганлиги ёки унинг ўз мол-мулкини учинчи шахсларга ғайриқонуний тарзда берганлиги фактлари аниқланган тақдирда банкротлик жараёнида талаблари қондирилмай қолган кредитор ундирувни ана шу мол-мулкка қаратиш талабини тақдим этишга ҳақли.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.13.00 Соддалаштирилган банкротлик жараёни]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X БОБ. БАНКРОТЛИК ТАОМИЛИНИ СОДДАЛАШТИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги ва (ёки) устав фондини шакллантирмаганлиги муносабати билан уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган қарздор-юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қондиришга етарли бўлмаса, бундай юридик шахс ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади. Шу билан бирга давлат юридик шахснинг кредитори бўлган тақдирда, юридик шахсни тугатиш қонун ҳужжатларида ана шу тоифадаги юридик шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда тугатиш комиссияси қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли чораларни кўриши учун давлат солиқ хизмати органларига мурожаат этиши шарт.
(127-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128-модда. Тугатилаётган қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги ишни кўриш хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди тугатилаётган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиб, ишончли шахсни тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар тугатилаётган қарздорга бўлган ўз талабларини тугатилаётган қарздор банкрот деб топилганлиги тўғрисидаги эълон чоп этилган пайтдан бошлаб бир ойлик муддат ичида тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
129-модда. Қарздорни банкротлик тартибида тугатишдан бош тортиш оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 127-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган талабларнинг бузилиши юридик шахсларнинг давлат реестрига юридик шахс тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритишни рад этиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор-жисмоний шахс ёки амалда ўз фаолиятини тугатган қарздор-юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва унинг қаердалигини аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар кредитор, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи, солиқ органи ёки бошқа ваколатли орган, шунингдек прокурор томонидан берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131-модда. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги ишни кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг қарори банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига юборилади, бу орган мазкур қарорни олган кундан эътиборан бир ҳафталик муддат ичида хўжалик судига ишончли шахс номзодини тақдим этади. Хўжалик суди ишончли шахсни банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи ходимлари орасидан тайинлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли шахс ўзи аниқлаган барча кредиторларни қарздорнинг банкротлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади, улар бу хабарни олган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида ишончли шахсга ўз талабларини тақдим этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли шахс қарздорнинг мол-мулкини топган тақдирда хўжалик суди унинг илтимосномасига биноан банкротликнинг соддалаштирилган таомилини бекор қилиш ҳамда ушбу Қонунда назарда тутилган банкротликнинг умумий таомилига ўтиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132-модда. Банкротликка олиб келган ғайриҳуқуқий ҳаракатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротликка олиб келган ғайриҳуқуқий ҳаракатлар дейилганда мансабдор шахсларнинг ёки қарздор мол-мулки эгаларининг ёхуд кредитор (кредиторлар) ёки бошқа шахсларнинг қасддан қилган хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ, қарздорга ёки кредиторга (кредиторларга) зарар етказган қоидабузарликлар тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ҳам ғайриҳуқуқий ҳаракатлар жумласига киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор мол-мулкининг ёки мажбуриятларининг ҳаммасини ёки бир қисмини яшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳисобга олишнинг ҳар қандай ҳужжатини яшириш, йўқ қилиш, сохталаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни (шу жумладан пул маблағларини) яшириш мақсадида бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериб юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерлик ҳужжатларига зарур ёзувларни киритмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг кредитга олинган ва ҳақи тўланмаган мол-мулкининг ҳаммасини ёки бир қисмини сотиш, йўқ қилиш, гаров сифатида қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор шахсларнинг ёки қарздор мол-мулки эгаларининг шахсий манфаатларини ёхуд учинчи шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қарздорнинг тўловга қобилиятсизлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айланма маблағларни қайтармай бошқа мақсадларга ишлатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларга тўланадиган тўловлардан сийлов олиш ёки тўловни бўлиб-бўлиб тўлашга эришиш учун кредиторларни чалғитиш мақсадида ўзининг ночорлигини қасддан ёлғон (сохта) эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторга (кредиторларга) зарар етказиш мақсадини кўзлаган ҳолда бошқа ҳар қандай усул билан қасддан банкротликка олиб келиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторнинг талабларини бошқа кредиторларнинг зарарига афзалроқ қондириш, шундай қондиришга розилик бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва қарзларни тўлашдан қочиш мақсадида қарздорнинг қасддан ўзини ўзи тугатиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротликни келтириб чиқарган ғайриҳуқуқий ҳаракатлар олган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133-модда. Ташқи бошқарувчи, ишончли шахснинг аризаларини ва кредиторларнинг шикоятларини кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув ёки тугатишга доир иш юритиш жараёнида ташқи бошқарувчи, ишончли шахс берган аризалар, шу жумладан улар билан кредиторлар ўртасида келиб чиққан келишмовчиликлар тўғрисидаги аризалар, шунингдек кредиторларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганлиги хусусидаги шикоятлари тегишли ариза ва шикоятлар олинган кундан эътиборан икки ҳафталик муддатдан кечиктирмай хўжалик суди томонидан кўрилади. Уларни кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи, ишончли шахс ва қарздорнинг ходимлари вакили ўртасидаги келишмовчиликлар ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатларда кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар таркиби, миқдори ва уларни тўлаш навбати хусусида кредиторлар, солиқ органлари ва бошқа ваколатли органлар билан ташқи бошқарувчи ёхуд ишончли шахс ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар хўжалик суди томонидан ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш ва ишдан бўшатиш нафақаси тўлашга доир талабларнинг таркиби ва миқдори хусусида қарздорнинг ходимлари вакили билан ташқи бошқарувчи, ишончли шахс ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар хўжалик суди томонидан ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг ажрими устидан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда шикоят қилиниши мумкин.