Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан хорижий валютада ундириладиган божлар ставкалари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар тарифлари V бўлимида:
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Хўжалик судларида кўриладиган мулк тусидаги низоларга оид ишлар бўйича, даъво қиймати:
|
даъво қийматининг 3 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда: |
|
даъво қийматининг 2 фоизи миқдорида; |
|
даъво қийматининг 1 фоизи миқдорида»; |
б) 2-банд чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 январдаги 56-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 3-банди чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 18 июль,
161-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 210-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)