30.08.2023 йилдаги ПҚ-289-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.09.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш ва соҳа вакиллари фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъатини кенг тарғиб этиш, унинг ўзига хос ижро мактаблари ва анъаналарини янги босқичда равнақ топтириш ҳамда халқаро нуфузини ошириш йўлида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2023 йил 1 октябрдан бошлаб, Ўзбек миллий мақом санъати маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ва унинг ҳудудий бўлимлари бошқарув, илмий ва ижодий ходимларининг янгиланган ойлик иш ҳақи миқдорлари 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уч кун муддатда Марказнинг ўзбек миллий мақом санъатини ривожлантириш бўйича алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағини (кейинги ўринларда — Ҳисобварақ) очсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Ҳисобварақ маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш ва маданий тадбирларни ўтказишдан олинадиган даромадлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорларнинг кредитлари, грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобварақнинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Ҳисобварақ маблағлари қуйидаги йўналишларга сарфланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ва хорижий гастроль сафарларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда мақом ва бастакорлар асарларини тарғиб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
либослар, мусиқа чолғулари ва овоз кучайтиргич ускуналарни харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ва унинг ҳудудий бўлимлари моддий-техника базасини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақом санъатини ривожлантиришга қаратилган бошқа тадбирларни молиялаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (А.Н. Арипов) бир ҳафта муддатда Ҳисобварақни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 100 миллиард сўм маблағнинг молиявий манбаларини аниқлаб, тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобварақ маблағлари Марказнинг бош директори томонидан бошқарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар Ҳисобвараққа йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказ ходимлари фаолиятининг қуйидаги йўналишларида эришилган натижалари асосида Ҳисобварақ маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг бир баравари миқдоригача устамалар белгилаш тартиби жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудларида ва хорижий давлатларда гастроль концерт-томоша тадбирларида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мумтоз мусиқа йўналишида мақом намуналарига хос асарларни яратиш ва уларни нотага олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақом ва бастакорлар томонидан басталанган асарларни такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали соф ва мукаммал ижродаги мақомларни тарғиб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мумтоз мусиқа меросига оид илмий мақолалар чоп этиш, изланишлар олиб бориш, китоблар ва тўпламлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақом ва бастакорлар томонидан басталанган асарларнинг замонавий оҳангдаги караокеларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«устоз-шогирд» анъаналари давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақом санъатини ривожлантиришга қаратилган бошқа йўналишлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият вазирлиги бир ой муддатда Марказ бошқарув, илмий ҳамда ижодий ходимлари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари рўйхати ва уларнинг ижросини баҳолаш тартибини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023-2024 йилларда Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари мақом ансамблларининг маҳаллий гастроль сафарларини ташкил этиш режаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023-2024 йилларда Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари мақом ансамблларининг корхона ва ташкилотларга гастроль сафарларини ташкил этиш режаси 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 — 2025 йилларда Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари мақом ансамблларининг хорижий гастроль сафарларини ташкил этиш режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга 2 — 4-иловалар билан тасдиқланган гастроль сафарларини ташкил этиш режаларида назарда тутилган тадбирларни юқори бадиий савияда ўтказиш учун шахсан масъул этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа ҳудудларга ёки хорижий гастроль сафарларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга 2 — 4-иловалар билан тасдиқланган гастроль сафарларини ташкил этиш режаларида назарда тутилган тадбирларни ўтказиш жойи, вақти, иштирок этадиган ижодкорлар ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ахборот тарқатишнинг бошқа манбалари орқали, шу жумладан тадбир ўтказиладиган ҳудудлар аҳолисини олдиндан хабардор қилиш тизимини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишлари алоҳида ишлаб чиқилган медиа-режа асосида мунтазам ташкил этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 164-сон қарори 4-бандининг олтинчи хатбошиси «Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда унинг Нукус филиалида» сўзларидан кейин «, Юнус Ражабий номидаги Ўзбекистон миллий мусиқа санъати академиясида» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ қўшимча харажатлар 2023 йилда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин ҳамда 2024 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб маданият вазири О.А. Назарбеков белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 30 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-289-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 августдаги ПҚ-289-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбек миллий мақом санъати маркази бошқарув, илмий ва ижодий ходимларининг ойлик иш ҳақи миқдорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Бўлим ва лавозим номи

Ойлик иш ҳақи миқдори

(меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан)

1.

Бош директор

9 баравари

2.

Бош директор ўринбосари

7 баравари

3.

Бош администратор

5 баравари

4.

Бош ҳисобчи

6 баравари

5.

Кадрлар бўйича бош мутахассис

5 баравари

6.

Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими бошлиғи

5 баравари

7.

Юрисконсульт

6 баравари

8.

Хўжалик бўлими мудири

5 баравари

9.

АКТ ва матбуот ходими

5 баравари

Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли

10.

Бадиий раҳбар

10 баравари

11.

Мусиқа раҳбари

8 баравари

12.

Хормейстер

7 баравари

13.

Олий тоифали артист-мақомчи

7 баравари

14.

Биринчи тоифали артист-мақомчи

7 баравари

15.

Иккинчи тоифали артист-мақомчи

6 баравари

16.

Тоифасиз артист-мақомчи

6 баравари

17.

Олий тоифали артист-созанда

7 баравари

18.

Биринчи тоифали артист-созанда

7 баравари

19.

Иккинчи тоифали артист-созанда

6 баравари

20.

Тоифасиз артист-созанда

6 баравари

«Устоз-шогирд» мактаби бўлими

21.

Бўлим бошлиғи

7 баравари

22.

Етакчи илмий ходим

6 баравари

23.

Катта илмий ходим

5 баравари

24.

Кичик илмий ходим

5 баравари

Чолғуларнинг акустик хусусиятларини ўрганиш бўлими

25.

Бўлим бошлиғи

6 баравари

26.

Бош мутахассис

6 баравари

Мақом санъати тарихий экспозицияси бўлими

27.

Бўлим бошлиғи

6 баравари

28.

Бош мутахассис

6 баравари

Мақом санъатини илмий ривожлантириш бўлими

29.

Бўлим бошлиғи

6 баравари

30.

Катта илмий ходим

5 баравари

31.

Кичик илмий ходим

5 баравари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 августдаги ПҚ-289-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбек миллий мақом санъати марказининг ҳудудий бўлимлари бошқарув, илмий ва ижодий ходимларининг ойлик иш ҳақи миқдорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Бўлим ва лавозим номи

Ойлик иш ҳақи миқдори

(меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан)

1.

Бадиий раҳбар

6 баравари

2.

Бош администратор

4 баравари

3.

Олий тоифали артист-мақомчи

5,5 баравари

4.

Биринчи тоифали артист-мақомчи

4,5 баравари

5.

Иккинчи тоифали артист-мақомчи

4 баравари

6.

Тоифасиз артист-мақомчи

3,5 баравари

7.

Олий тоифали артист-созанда

5,5 баравари

8.

Биринчи тоифали артист-созанда

4,5 баравари

9.

Иккинчи тоифали артист-созанда

4 баравари

10.

Тоифасиз артист-созанда

3,5 баравари

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 августдаги ПҚ-289-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023-2024 йилларда Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари мақом ансамблларининг маҳаллий гастроль сафарларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖАСИ

Ижодий жамоалар

Қорақалпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Бухоро вилояти

Жиззах вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Наманган вилояти

Самарқанд вилояти

Сурхондарё вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент вилояти

Фарғона вилояти

Хоразм вилояти

Тошкент шаҳри

1.

Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли

2024 йил октябрь

2023 йил ноябрь

2023 йил декабрь

2024 йил февраль

2024 йил май

2024 йил июль

2024 йил сентябрь

2024 йил июнь

2.

Қорақалпоғистон Республикаси

2024 йил октябрь

2024 йил май

2024 йил октябрь

2024 йил май

2024 йил ноябрь

2024 йил апрель

3.

Андижон вилояти

2024 йил апрель

2024 йил сентябрь

2024 йил апрель

2024 йил апрель

2024 йил май

2024 йил апрель

2024 йил май

4.

Бухоро вилояти

2024 йил июнь

2024 йил июль

2024 йил июнь

2024 йил апрель

2024 йил июль

2023 йил декабрь

5.

Жиззах вилояти

2024 йил февраль

2024 йил июль

2024 йил апрель

2024 йил май

2024 йил июнь

2024 йил март

6.

Қашқадарё вилояти

2024 йил май

2023 йил ноябрь

2024 йил май

2024 йил сентябрь

2024 йил апрель

2024 йил май

2024 йил апрель

7.

Навоий вилояти

2024 йил сентябрь

2023 йил декабрь

2024 йил февраль

2023 йил ноябрь

2024 йил январь

2024 йил май

8.

Наманган вилояти

2024 йил июль

2024 йил январь

2024 йил февраль

2024 йил март

2024 йил июнь

2024 йил сентябрь

9.

Самарқанд вилояти

2024 йил апрель

2023 йил октябрь

2024 йил январь

2024 йил февраль

2024 йил апрель

2024 йил март

10.

Сурхондарё вилояти

2024 йил май

2024 йил апрель

2023 йил декабрь

2024 йил январь

2024 йил февраль

2024 йил март

11.

Сирдарё вилояти

2023 йил ноябрь

2024 йил май

2023 йил декабрь

2024 йил январь

2024 йил март

2024 йил апрель

12.

Тошкент вилояти

2024 йил июнь

2024 йил июль

2024 йил март

2023 йил декабрь

2024 йил сентябрь

2023 йил ноябрь

13.

Фарғона вилояти

2024 йил март

2024 йил февраль

2024 йил март

2023 йил ноябрь

2023 йил декабрь

2024 йил июль

14.

Хоразм вилояти

2024 йил сентябрь

2024 йил апрель

2024 йил сентябрь

2024 йил март

2024 йил октябрь

2024 йил август

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:

Маданият вазирлигига заруратга кўра ушбу режа-жадвалда кўрсатилган ҳудудлар ва муддатларга ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Режа-жадвалга асосан гастроль сафарларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджет, меценатлик кўмаги, ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 августдаги ПҚ-289-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023-2024 йилларда Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари мақом ансамблларининг корхона ва ташкилотларга гастроль сафарларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Гастроль сафарлари ташкил этиладиган корхона ва ташкилотлар

Муддати

l.

«Навоийазот» АЖ

2023 йил октябрь-ноябрь

2.

«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ

3.

«Навоийуран» ДК

4.

«Ўзбеккўмир» АЖ

5.

«Ўзметкомбинат» АЖ

2023 йил ноябрь-декабрь

6.

«Олмалик, кон-металлургия комбинати» АЖ

7.

«Ўзавтосаноат» АЖ

8.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

9.

АT «Алоқабанк»

2024 йил январь-февраль

10.

«Асакабанк» АЖ

11.

«Uzbekistan airways» АЖ

12.

«Ўзбекистон почтаси» АЖ

13.

«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ

14.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ

2024 йил март-апрель

15.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

16.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

17.

«Ўзбектелеком» АЖ

18.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

2024 йил май-июнь

19.

«Ўзтрансгаз» АЖ

20.

«Туронбанк» АТБ

21.

«Ўзкимёсаноат» АЖ

22.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

2024 йил июль-август

23.

АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»

24.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

25.

«Микрокредитбанк» АТБ

26.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ

2024 йил сентябрь-октябрь

27.

АТ «Халқ банки»

28.

«Агробанк» АТБ

29.

«UzGasTrade» АЖ

30.

«Uzbekistan Airports» АЖ

2024 йил ноябрь-декабрь

31.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

32.

«Навоийазот» АЖ

33.

«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гастроль сафарларини ташкил этиш билан боғлиқ сарф-харажатлар корхона ва ташкилотларнинг ташаббусига кўра улар томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гастроль сафарларига юбориладиган мақом ансамбли жамоасининг таркиби Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда тадбир бошланишидан олдин тегишли корхона ва ташкилотларга етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият вазирлиги, заруратга кўра, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ушбу режага ўзгартириш киритиши мумкин. Шунингдек, гастроль сафарлари бошқа корхона ва ташкилотларнинг ташаббусига кўра улар учун ҳам ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 августдаги ПҚ-289-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 — 2025 йилларда Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари мақом ансамблларининг хорижий гастроль сафарларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Давлатлар номи

Муддат

Масъуллар

1.

Озарбайжон

2023 йил ноябрь

Маданият вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2.

Исроил

2024 йил март

3.

Миср

2024 йил июль

4.

Тожикистон

2024 йил октябрь

5.

АҚШ

2025 йил март

6.

Туркия

2025 йил июль

7.

Ҳиндистон

2025 йил октябрь

8.

Эрон

2025 йил декабрь

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият вазирлиги, заруратга кўра, ушбу режа-жадвалда кўрсатилган давлатлар ва муддатларга ўзгартириш киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гастроль сафарлари Ўзбек миллий мақом санъати марказининг ўзбек миллий мақом санъатини ривожлантириш бўйича алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2023 й., 07/23/289/0679-сон; 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)