31.08.2023 йилдаги 430-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 04.09.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 17 июлдаги 543-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳкумлар учун қулай шарт-шароитлар яратилиши уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши ҳамда шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, маҳкумлар билан тарбиявий ишларни самарали ташкил этиш орқали уларнинг тузалиш йўлига ўтишига кўмаклашиш, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида меҳнатга жалб этилган маҳкумларга ҳақ тўланадиган иш даврини уларнинг умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш тизимини жорий этишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш зарурати юзага келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 15 февралдаги ЎРҚ-817-сон Қонунига мувофиқ, шунингдек, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 15 февралдаги ЎРҚ-817-сон Қонуни билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларининг озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари ижтимоий солиқ бўйича солиқ солиш объекти этиб белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий солиқ тўланган давр озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисобланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганлигини аниқлаш мезонлари белгилаб берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларида меҳнатга жалб этилган маҳкумларнинг ҳақ тўланадиган ишга жалб этилган даврига оид маълумотларни юритишни назарда тутувчи ахборот тизимини (кейинги ўринларда — ахборот тизими) жорий қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасалари томонидан маҳкумларга ҳисобланган ижтимоий солиқ тўловларини электрон тартибда солиқ органларига тақдим этиш амалиётини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, ахборот тизимини жорий этиш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги — буюртмачи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош пудрат ташкилоти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тендер (танлов) савдолари асосида аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимини жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 17 июлдаги 543-сон қарорининг 4-бандига иловага мувофиқ тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган тоифадаги маҳкумлар билан тарбиявий ишларни амалга оширишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 31 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
430-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 430-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 17 июлдаги 543-сон қарорининг 4-бандига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олтинчи-еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) тузалиш йўлига ўтмаганлар — уларга тарбиячилар бириктирилиб, маънавий қиёфасини яхшилашга доир чора-тадбирлар амалга оширилади, уларни содир этган жиноятидан пушаймон бўлишга ва қонунга итоаткор турмуш тарзига риоя қилишга ундайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тузалиш йўлига ўтганлар — уларда мустақил меҳнат кўникмасини уйғотиш ва ижтимоий фаол ҳаётий позициясини ривожлантириш мақсадида уларга нисбатан тўлиқ ижтимоий мослаштиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тўққизинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/430/0671-сон)