02.09.2023 йилдаги 436-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 04.09.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларни рўйхатга қўйиш тартибини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турар жой объектларининг тоифаси ўзгарган ёки улар бузилган тақдирда, ушбу жойларда доимий ёки вақтинча рўйхатда турувчи фуқароларни бошқа жойга рўйхатга қўйиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жойдан нотурар жойга ўзгартирилаётган объект кадастр органларида қайта рўйхатдан ўтказилгунга қадар мазкур объектда доимий ва вақтинчалик рўйхатда турган барча фуқароларни рўйхатдан чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жойдан нотурар жойга ўзгартирилаётган объектда доимий ва вақтинча рўйхатда турувчи фуқаролар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектнинг ихтисослашишини ўзгартириш бўйича рухсатномага ўзгартирилган объектга бириктирилган ер участкасининг чегара схемасини илова қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 2 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
436-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 436-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ
‎КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

_______________________________________________

(туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари)

Ҳужжат тузилган сана: _________ Ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.: ______________

Турар жой ихтисослашишини (реконструкция қилиб) нотурар жойга ўзгартириш учун
‎РУХСАТНОМА

20___ й. «_____»____________-сон

1.‎

Ариза рақами

2.‎

Объектнинг ишлар бажариладиган қисми

3.‎

Нотурар жойга ихтисослаштирилаётган объект номи

4.‎

Объект манзили

5.‎

Объектнинг ер майдони

6.‎

Кадастр рақами

7.‎

Қуйидаги ишларни амалга ошириш учун рухсатнома берилади

Объект жойлашган жой кўрсатилган бош режа.
‎(Бош режа бўлмаганда, ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги харитаси,
‎топохарита ёки «Google»дан фойдаланиш мумкин)

Эслатма:

1. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳа ҳужжатларини келишиш.

3. Кадастр паспортини расмийлаштириш.

4. Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш ҳамда унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш.

5. Турар жой ихтисослашиши (реконструкция қилиб) нотурар жойга ўзгартирилаётган объект кадастр органларида қайта рўйхатдан ўтказилгунга қадар мазкур объектда доимий ва вақтинча рўйхатда турган барча фуқаролар рўйхатдан чиқарилиши лозим (турар жойнинг бир қисми тоифаси ўзгарган ёки бузилган ҳоллар бундан мустасно).

Изоҳ.

1. Лойиҳа ҳужжатлари келишилиши қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос бўлади.

2. Рухсатномага ўзгартирилган объектга бириктирилган ер участкасининг чегара схемаси илова қилинади.

Ҳужжатни имзолаган шахс ___________________________

(Ф.И.О.)

Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи
‎QR-код

»;‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 4-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ
‎КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

_______________________________________________

(туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари)

Ҳужжат тузилган сана: _________ Ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.: ______________

Турар жойни (реконструкция қилмасдан) нотурар жойга /
‎Нотурар жойни (реконструкция қилмасдан) турар жойга /
‎Объектни реконструкциясиз фақат қайта ихтисослаштиришга
‎‎РУХСАТНОМА

20___ й. «_____»____________-сон

1.‎

Ариза рақами

2.‎

Объектнинг ишлар бажариладиган қисми

3.‎

Қандай объектга ихтисослаштирилаётганлиги кўрсатилади

4.‎

Объект манзили

5.‎

Объектнинг ер майдони

6.‎

Кадастр рақами

7.‎

Қуйидаги ишларни амалга ошириш учун рухсатнома берилади

Объект жойлашган жой кўрсатилган бош режа.
‎(Бош режа бўлмаганда, ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги харитаси,
‎топохарита ёки «Google»дан фойдаланиш мумкин)

Эслатма:

1. Объектни реконструкция қилмасдан фақат ихтисослашишини ўзгартириш назарда тутилганда ушбу рухсатнома объектнинг кадастр паспортини қайта шакллантиришга асос бўлади.

2. Турар жой ихтисослашиши (реконструкция қилмасдан) нотурар жойга ўзгартирилаётган объект кадастр органларида қайта рўйхатдан ўтказилгунга қадар мазкур объектда доимий ва вақтинча рўйхатда турган барча фуқаролар рўйхатдан чиқарилиши лозим (турар жойнинг бир қисми тоифаси ўзгарган ёки бузилган ҳоллар бундан мустасно).

Изоҳ. Рухсатномага ўзгартирилган объектга бириктирилган ер участкасининг чегара схемаси илова қилинади.

Ҳужжатни имзолаган шахс ___________________________

(Ф.И.О.)

Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи
‎QR-код

»;‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 15-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«турар жойдан нотурар жойга ўзгартирилаётган объектда доимий ва вақтинча рўйхатда турувчи фуқаролар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) учинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/436/0669-сон)