Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли «Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-3602-сонли ҳамда 2005 йил 4 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг номини ўзгартириш тўғрисида»ги ПФ-3603-сонли фармонларига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 19 июль,
ПФ-3626-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида»ги ПФ-758-сонли Фармонида:
иккинчи хатбошидаги «ва республикада хусусий бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3-банддаги «ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 15 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ПФ-789-сонли Фармони 4-бандининг биринчи хатбошидаги «ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 19 декабрдаги «Савдо соҳасида монополиядан чиқаришни чуқурлаштириш тўғрисида»ги ПФ-1897-сонли Фармони 3-бандининг учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» деб ўзгартирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 23 июлдаги «Корхоналар банкротлиги ва санацияси механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-2342-сонли Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 31 октябрдаги «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» Давлат-кооператив қўмитасини «Ўзагромашсервис» уюшмаси этиб ўзгартириш тўғрисида»ги ПФ-2741-сонли Фармони 2-бандининг олтинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг» деб ўзгартирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сонли Фармони билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган тиббий марказини барпо этиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги «Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» деб ўзгартирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ПФ-3306-сонли Фармонининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-3358-сонли Фармони иловасида:
а) II бўлимда:
1-банддаги «ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси»
6) IV бўлимда:
1-банд чиқариб ташлансин;
2-3-бандлар тегишли равишда 1-2-бандлар деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 204-модда; 2006 й., 23-сон, 201-модда; 2017 й., 27-сон, 605-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)