25.08.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2628-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг буйруғи, 25.08.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2628-1
Кучга кириш санаси
28.08.2023
Ҳужжат 28.08.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 25 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2628-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2014 йил 3 ноябрдаги 01/06-4-сон «Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2628, 2014 йил 27 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 48-сон, 577-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. АБДУХАКИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 21 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
MН-12-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қарорнинг муқаддимасидаги «Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига» деган сўзлар «Қонунига» деган сўз билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) муқаддимадан «Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ,» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ботаника коллекцияси — илмий, маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий ва эстетик аҳамиятга эга бўлган, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар яшаш фаолияти маҳсулотларининг тизимлаштирилган тўплами(гербарийлар, уруғлар) ҳамда сунъий яратилган шароитларда (ботаника боғларида, дендрология боғларида, питомникларда, плантацияларда ва бошқаларда) етиштириладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Юридик ва жисмоний шахслар (бундан буён матнда ботаника коллекцияси эгаси деб юритилади) томонидан ёввойи ўсимликлар ёки улар қисмларидан тўпланган мажмуалар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) ёки Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади) томонидан ҳисобга олинган тақдирда, у ботаника коллекцияси ҳисобланади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6. Вазирлик ҳудудий бошқармаларининг маҳаллий аҳамиятга эга ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш ва уларни реестрга киритиш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бошқармалар маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш ва уларни реестрга киритиш билан боғлиқ маълумотларни ҳар йили Вазирликка тақдим этади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ҳатбошидаги «Давбионазоратга» деган сўз «Вазирликка» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи ҳатбошидаги «ҳудудий қўмитага» деган сўзлар «ҳудудий бошқармага» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 8-банднинг учинчи хатбошисидаги «паспортининг нусхаси» деган сўзлар «паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда республика эксперт гуруҳи Вазирлик ҳузурида, маҳаллий эксперт гуруҳи эса ҳудудий бошқарма ҳузурида тегишли ҳудудий бошқарма қарорига асосан ташкил этилади. Эксперт гуруҳлари қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ фаолият юритади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) 11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«11. Вазирлик раҳбари лавозимига кўра республика эксперт гуруҳининг, ҳудудий бошқарманинг бошлиғи ўринбосари эса маҳаллий эксперт гуруҳининг раиси ҳисобланади. Эксперт гуруҳлари таркибига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари, табиат ва ботаника боғларининг мутахассислари келишув асосида аъзо сифатида киритилиши мумкин.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) 12-банддаги «Давбионазорат ёки ҳудудий қўмиталар» деган сўзлар «Вазирлик ёки ҳудудий бошқармалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) 15-банддаги «Давбионазорат ёки тегишли ҳудудий қўмита» деган сўзлар «Вазирлик ёки тегишли ҳудудий бошқарма» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«16. Ҳар бир гувоҳнома ҳисобда турувчи бланка бўлиб, ўз серияси ва тартиб рақамига эга бўлади. Бунда, Вазирлик томонидан бериладиган гувоҳномаларга «UZ» қисқартмаси, ҳудудий бошқармалар томонидан бериладиган гувоҳномаларда эса мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ қисқартмалар қўйилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) 17-банддаги «Давбионазорат ёки ҳудудий қўмитанинг» деган сўзлар «Вазирлик ёки ҳудудий бошқарманинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) 18-банддаги «Давбионазорат ва ҳудудий қўмиталар» деган сўзлар «Вазирлик ва ҳудудий бошқарманинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) 19-банднинг иккинчи хатбошиси ва 23-банддаги «Давбионазорат» деган сўз «Вазирлик» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
п) 25 ва 26-бандлардаги «Давбионазорат ёки ҳудудий қўмита» деган сўзлар «Вазирлик ёки ҳудудий бошқарма» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
р) 1-илова матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги»деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)