1-ИЛОВА
|
А.Н. Арипов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси |
|
С.Ш. Мирзиёева |
— |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
|
Г.О. Умерова |
— |
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси — ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси раиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
|
О.А. Назарбеков |
— |
маданият вазири |
|
И.Р. Махкамов |
— |
транспорт вазири |
|
Б.Г. Абдикаримов |
— |
Маданий мерос агентлиги директори |
|
И.И. Норқулов |
— |
иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари |
|
Г.Г. Фазилов |
— |
ташқи ишлар вазири ўринбосари |
|
Б.А. Абдуҳалимов |
— |
Фанлар академияси вице-президенти |
|
Э.И. Нажимов |
— |
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисининг маслаҳатчиси, Ташкилий қўмита котиби |
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар |
Ижро муддатлари |
Масъул ижрочилар |
|
I. ЮНЕСКО билан ҳамкорликда сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқни тарғиб этиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО — Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этиш | |||
|
1. |
Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО — Ўзбекистон халқаро мукофотини (кейинги ўринларда — Мукофот) таъсис этиш бўйича ўзаро мақбул концепция ва мукофот низомини ишлаб чиқиш мақсадида ЮНЕСКОнинг Ижтимоий ва гуманитар фанлар сектори ташқи экспертизаси томонидан техник-иқтисодий асосномани (Feasibility Study) тайёрлашда иштирок этиш. |
2023 йил август |
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма), Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси |
|
2. |
Ташқи экспертиза хулосалари асосида ЮНЕСКО Ижроия кенгашида кўриб чиқишга киритиш учун Ўзбекистоннинг Мукофотни таъсис этиш тўғрисидаги ташаббуси юзасидан ЮНЕСКО резолюцияси лойиҳасини тайёрлаш. |
2023 йил август |
Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси |
|
3. |
Мукофот расман маъқуллангандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси ва ЮНЕСКО ўртасида Мақсадли жамғарма тўғрисидаги шериклик битимни имзолаш ҳамда Мукофотга номзодларни кўриб чиқиш бўйича доимий фаолият юритувчи бюрога маблағ ўтказиш. |
2023 йил август |
Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
II. 2023 йил 4 — 8 сентябрь кунлари ЮНЕСКО бош қароргоҳида Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларни юқори савияда ўтказиш | |||
|
4. |
2023 йил 4 — 8 сентябрь кунлари ЮНЕСКОнинг Париж шаҳридаги бош қароргоҳида Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишлаб ўтказиладиган халқаро кўргазма ва тадбирлар (кейинги ўринларда — Кўргазма)нинг илмий концепциясини ишлаб чиқиш, намойиш этиладиган қўлёзмалар муляж нусхаларининг рўйхатини хорижий мутахассислар билан биргаликда шакллантириш. |
2023 йил август |
Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Маданий мерос агентлиги |
|
5. |
ЮНЕСКО бош қароргоҳи залларини Кўргазма ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун ажратишга эришиш. |
2023 йил август |
Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
6. |
Кўргазмада иштирок этадиган масъуллар ва мутахассислар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш. Ташкилий қўмита аъзолари, кўргазма иштирокчилари ва меҳмонлари учун авиачипталарни брон қилиш. |
2023 йил август-сентябрь |
Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, «Uzbekistan Airways» АЖ |
|
7. |
Кўргазмада иштирок этиши назарда тутилган масъуллар ва мутахассисларнинг хорижга чиқиш билан боғлиқ ҳужжатларини расмийлаштириш. |
2023 йил август-сентябрь |
Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
8. |
Францияда туристлар оқимининг кескин ортгани муносабати билан меҳмонхона нархлари кўтарилишини инобатга олиб, Кўргазма ва бошқа тадбирларга жалб қилинадиган маҳаллий мутахассислар, вазирлик ва идоралар вакилларининг меҳмонхона харажатларини белгиланган хизмат сафари меъёрларидан юқори нархларда қоплаш. |
2023 йил август-сентябрь |
Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
9. |
Кўргазманинг сценография дизайни ва аудиовизуалини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. |
2023 йил август |
Жамғарма |
|
10. |
Кўргазмада намойиш этиладиган қўлёзмаларнинг муляж нусхаларини тайёрлаш ва уларни Францияга олиб чиқиш учун махсус сертификат расмийлаштириш. |
2023 йил август-сентябрь |
Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Маданий мерос агентлиги |
|
11. |
Кўргазма экспозиция залида монтаж ва демонтаж ишларини олиб бориш. |
2023 йил август-сентябрь |
Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
12. |
Кўргазманинг очилиш маросими, унинг доирасида режалаштирилган илмий ва маданий тадбирларни юқори савияда ўтказиш. |
2023 йил 4 — 8 сентябрь |
Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
13. |
Кўргазмага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. |
2023 йил август — ноябрь |
Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси |
|
14. |
Кўргазма доирасида Ўзбекистон давлат филармониясининг концерт дастурларини юқори савияда ўтказиш. Концерт дастури учун махсус мусиқа ва 3D проекция визуал маҳсулот яратиш. |
2023 йил 4 — 8 сентябрь |
Жамғарма, Маданият вазирлиги |
|
III. Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган кўргазма учун махсус каталог нашр этиш, Мукофот ва Кўргазмани кенг тарғиб этиш | |||
|
15. |
Фанлар академияси илмий ходимлари ва халқаро мутахассислар иштирокида каталог учун махсус мақолалар тайёрлаш. |
2023 йил август-сентябрь |
Жамғарма, Фанлар академияси |
|
16. |
Каталогнинг умумий дизайнини ва махсус фотосуратларни тайёрлаш. |
2023 йил август-сентябрь |
Жамғарма, Фанлар академияси |
|
17. |
Каталогни халқаро нашриёт уйи билан биргаликда чоп этишни таъминлаш. |
2023 йил август-сентябрь |
Жамғарма, Фанлар академияси |
|
18. |
Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва илмий меросига бағишланган бадиий, мультипликацион ва тўлиқ метражли ҳужжатли фильмлар яратиш. Бунда: фильм сценарийси, эскизлар ва бошқа материалларни тайёрлаш, уларга асосан фильмларни яратиш; фильмларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг намойиш қилиш. |
2023 — 2025 йиллар давомида |
Жамғарма, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги |
|
19. |
Кўргазма ва унинг доирасидаги бошқа тадбирларни маҳаллий ва халқаро даражада ёритиш. Кўргазмага ташриф буюрган таниқли шахслар иштирокида интервьюлар ташкил қилиш. |
2023 йил август-сентябрь |
Жамғарма, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси |