18.08.2023 йилдаги ПҚ-283-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 21.08.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банкларини ислоҳ қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат улушига эга тижорат банклари ва корхоналарни трансформация қилиш ва уларни хусусийлаштириш бўйича вазифаларни амалга ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 мартдаги «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-83-сон қарорининг иловасида кўрсатилган давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банклари, шунингдек «UzAssets» инвестиция компанияси устав капиталидаги давлат акция (улушлари) пакетлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси икки ҳафта муддатда 1-иловага асосан рўйхатга мувофиқ ташкилотлар устав капиталидаги ўзига тегишли давлат акция пакетлари бўйича акциядор ваколатларини амалга ошириш ва бошқариш функцияларини ишончнома асосида чекланмаган муддатга Иқтисодиёт ва молия вазирлигига берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мазкур бандда назарда тутилган йирик корхоналар ва тижорат банкларини ислоҳ қилиш ваколатлари ва вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги икки ҳафта муддатда мазкур қарорда назарда тутилган акция пакетларининг (улушларнинг) Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли акциялар бўйича барча акциядорлик масалалари юзасидан қарорлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мустақил қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ташкилотларнинг устав капиталидаги Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли акция пакетлари (улушлари) бўйича дивидендлар ҳамда ушбу акция пакетлари сотилишидан тушадиган маблағлар Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда «UzAssets» инвестиция компанияси ташкилий тузилмаси ва ички корпоратив ҳужжатларини, ижроия органи ва кузатув кенгаши таркибини қайта тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) икки ой муддатда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«UzAssets» инвестиция компанияси билан биргаликда компания ҳамда унинг бошқарувидаги ҳар бир корхона ва тижорат банкининг трансформациясига консультантлар жалб қилсин ҳамда уларни ислоҳ қилиш графигини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва консультантлари билан биргаликда йирик давлат корхоналари ва тижорат банкларини трансформация қилишнинг кейинги босқичини амалга оширишга, шу жумладан замонавий операцион моделларини жорий этишга қаратилган қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлашга киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2023 йил 1 декабрга қадар «UzAssets» инвестиция компанияси томонидан унга бошқарувга берилган ташкилотларнинг 2024 йил учун бизнес-режаларининг тасдиқланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «UzAssets» инвестиция компанияси, давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банклари раҳбарлик лавозимларига хорижий мутахассисларни тайинлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда «UzAssets» инвестиция компаниясининг давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ва бошқариш билан боғлиқ харажатларини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорда кўзда тутилган давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банклари томонидан давлат улуши бўйича ҳисобланган дивидендлар (бундан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказиладиган қисми мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтларидан давлат молиясини ва давлат корхоналарини бошқаришни кучайтиришга, уларни хусусийлаштиришга қаратилган институционал ривожланиш, бозор ислоҳотларини ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш ва бошқа мақсадлар учун жалб қилинадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов) икки ҳафта муддатда «UzAssets» инвестиция компаниясини жойлаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 мартдаги «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-83-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 18 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-283-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 августдаги ПҚ-283-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг давлат акция пакети (улуши) бўйича акциядор (иштирокчи) функцияси мавжуд ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилот номи

Улуши, %

1.

«Агробанк» АТБ

46,3

2.

«Асакабанк» АТБ

88,2

3.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

82,1

4.

«Халқ банки» АТ

78,5

5.

«Туронбанк» АТБ

90,1

6.

«Қишлоққурилишбанк» АТБ

23,9

7.

«Алоқабанк» АТБ

54,5

8.

«Ўзмиллий банк» АЖ

59,3

9.

«Микрокредитбанк» АТБ

28,2

10.

«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ

37,0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: давлат улуши миқдори ўзгарган тақдирда, улуш Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда бошқарувга берилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 августдаги ПҚ-283-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 мартдаги «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-83-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мазкур корхоналарни ислоҳ қилиш вазифаси юклансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Стратегик ислоҳотлар агентлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Стратегик ислоҳотлар агентлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 4, 5 ва 6-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Илованинг изоҳ қисмидаги «Стратегик ислоҳотлар агентлигига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 07/23/283/0633-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)