Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг
буйруғи
Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 18 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3197-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 17 октябрдаги 12-сон қарори (рўйхат рақами 3197, 2019 йил 19 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2019 й., 10/19/3197/4037-сон) билан тасдиқланган Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. АБДУХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 22 июль,
МН-10-сон
Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 22 июлдаги MН-10-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банддаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 16-банддаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» деган сўзлар «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 20-банддаги «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг» деган сўзлар «Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2023 й., 10/23/3197-3/0629-сон)