Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги ҚЛ-1010-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»)
(«Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 2 майда биринчи ўқишда қабул қилинган «Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги ҚЛ-1010-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Педагогнинг мақоми тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 31 июль,
3395-IV-сон