Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 297-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1021-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»)
(«Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1021-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 297-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини икки ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 18 июль,
3363-IV-сон