25.07.2023 йилдаги 3377-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 25.07.2023 йилдаги 3377-IV-сон
Кучга кириш санаси
25.07.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг 2023 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) 2023 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) таъкидлайдики, ҳисобот даврида Комиссия томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш, уларни жамиятнинг сиёсий жиҳатдан фаол қатламига айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия томонидан ёшларга оид қонунчиликни янада такомиллаштириш, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини бойитиш, қонун ижодкорлиги жараёнига ёшларни жалб қилиш ҳамда қабул қилинаётган қонунларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш орқали уларнинг парламент ҳаётига дахлдорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Комиссия томонидан ҳисобот даврида Қонунчилик палатасига киритилган 14 та қонун лойиҳаси юзасидан ёшларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини янада мустаҳкамлашга доир 40 дан зиёд таклифлар тайёрланган ва тақдим этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, «Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ва «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларига берилган таклифлар Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари томонидан қонун лойиҳаларини такомиллаштиришда инобатга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида 2023 йил 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб Қонунчилик палатаси томонидан «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқиш жараёнида Комиссия аъзолари ўз таклифлари билан иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек Комиссия аъзолари конституциявий ислоҳотларда ҳам фаол иштирок этиб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёшларга етказиш мақсадида жойларга чиққан ҳолда 200 дан ортиқ туркум давра суҳбатлари ва учрашувларда иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Комиссия томонидан халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга, хусусан, хорижий мамлакатлар ёшлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Комиссия аъзолари МДҲ Ёшлар Парламентлараро Ассамблеясининг навбатдаги йиғилишида, Пусан шаҳрида Осиё сиёсий партиялари халқаро конференцияси доирасида ўтказилган Ишбилармонлар кенгашининг «Иқлим инқирози даврида Осиё бизнеси имкониятлари ва муаммолари» мавзусидаги биринчи йиғилишида, Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган «Ёшлар парламентаризми — Ёшлар ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини шакллантириш мактаби» мавзусидаги халқаро форумда маърузалар билан қатнашганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари томонидан ёшларга оид қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш, шунингдек Комиссиянинг фаолиятига доир масалалар юзасидан оммавий ахборот воситаларида 400 дан зиёд чиқишлар қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан биргаликда, Комиссиянинг ўтган давр мобайнидаги фаолиятида айрим масалаларга етарлича эътибор қаратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Комиссиянинг ёшларга оид қонунларнинг ижроси ҳолатини ўрганиш юзасидан Қонунчилик палатаси қўмиталарига, ёшларга оид долзарб масалаларни кўриб чиқиш бўйича Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига таклифлар киритиш борасидаги ишлари етарли ташкил этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Комиссия томонидан ўз фаолиятида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган ёшларга оид кафолатларни таъминлашга, амалиётга жорий қилишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратиши мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссияси раиси М. Валиевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг 2023 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссияси (М. Валиев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларга оид қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш борасидаги ишларни янада кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларга оид қонунларнинг ижроси ҳолатини ўрганиш юзасидан Қонунчилик палатаси қўмиталарига, ёшларга оид долзарб масалаларни кўриб чиқиш бўйича Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига таклифлар киритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорликда ёшлар муаммоларини ҳал этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда сиёсий партияларнинг «Ёшлар қаноти» билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари О. Тожиев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 25 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3377-IV-сон