Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасининг фаолиятини рақамлаштиришга доир ишларни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг фаолиятини рақамлаштиришга доир ишларни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони Ахборот технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўлими мудири А. Сарибаевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг фаолиятини рақамлаштиришга доир ишларни янада ривожлантириш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси фаолиятини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятига «Электрон парламент» тизимини жорий этишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича комиссия ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси фаолиятини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин.
4. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Қодиров зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 24 июль,
3373-IV-сон