Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 16 май куни қабул қилинган «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2023 йил 4 август,
СҚ-767-IV-сон