Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий низомига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 10 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2499-4]
1. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 6 майдаги ЎРҚ-838-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлар амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 24 июндаги 36, 62 ва 2013-34-сон қарори (рўйхат рақами 2499, 2013 йил 8 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 32-сон, 435-модда; 2017 й., 26-сон, 597-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий низомига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 11 июль,
57-сон
Келишилди:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
2023 йил 5 июль
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 11 июлдаги 57-сон буйруғига
ИЛОВА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий низомига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «раиси (оқсоқоли)нинг» деган сўзлар «раисининг» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 6-банддаги «туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси» деган сўзлар «туман (шаҳар) солиқ инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 8-банднинг учинчи хатбошисидаги «бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари» деган сўзлар «камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 17-банддан «(оқсоқоли)» деган сўз чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2023 й., 10/23/2499-4/0589-сон)