08.08.2023 йилдаги ПҚ-273-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чимён» халқаро умуммавсумий курорти қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг туризм салоҳиятини янада ошириш, инновацион туризм инфратузилмаларини яратиш ва уларга инвестицияларнинг жалб қилинишини ташкил этиш, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида «Чимён» халқаро умуммавсумий курортини қуриш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида 2021 йил 10 майда «Чимён» халқаро умуммавсумий курортини қуриш лойиҳаси (кейинги ўринларда — Лойиҳа)ни амалга ошириш учун Молиявий протокол ҳамда ушбу протокол бўйича 2022 йил 22 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида 47,9 миллион евро миқдоридаги қарз маблағларини жалб қилиш юзасидан Амалга оширув келишуви имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган Амалга оширув келишувига белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лойиҳа доирасида «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ томонидан 20 миллион АҚШ доллари миқдорида тақдим этиладиган кредитнинг гаров таъминоти сифатида «Белдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Лойиҳа офиси) томонидан сотиб олинадиган ускуналар белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Лойиҳа ҳудуди чегарасигача ташқи муҳандислик тармоқлари ва инфратузилма объектларини барпо этиш ишларини бажаришда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсувтаъминот» АЖнинг «Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» УК — сув таъминоти ва оқова сув тармоқларини қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ — электр энергияси билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль йўллари қўмитаси — Лойиҳа ҳудудидаги давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлини қуриш (йўл бўйида ташқи ёритиш воситаларини ўрнатиш ҳамда ободонлаштиришни инобатга олган ҳолда), Лойиҳа доирасида 2 515 м баландликдаги ўрта-станциясигача вақтинчалик йўл ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбектелеком» АК — телекоммуникация тармоқларини тортиш ва ўрнатиш ишларини бажариш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи этиб белгиланган ташкилотлар икки ой муддатда лойиҳа ташкилотларини ўрнатилган тартибда ўтказиладиган танлов (тендер) савдолари орқали аниқлаб, улар томонидан лойиҳалаштириш ишларининг бошланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Ўзбектелеком» АК Лойиҳа ҳудуди чегарасигача ташқи муҳандислик тармоқлари ва инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича амалга ошириладиган қурилиш-муҳандислик ишларининг 2024 йил Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилишини, шунингдек, мазкур дастур доирасида ҳудудларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида юридик шахслар томонидан олинадиган товарларга божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси тезлаштирилган тартибда қоплансин (қайтариб берилсин).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лойиҳани амалга ошириш доирасида Лойиҳа офиси билан тузилган шартномалар доирасида транспорт ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириш йиғимларидан ва Ўзбекистон Республикасининг умумфойдаланиладиган автомобиль йўлларида оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун тўловлардан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Лойиҳани амалга ошириш доирасида Лойиҳа офиси, бош пудратчи ва лойиҳа ташкилотларига Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган товарлар, жиҳозлар ва ускуналарни «божхона омбори» божхона режимига расмийлаштирган ҳолда пудратчи ташкилотларнинг омборларига жойлаштиришга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Лойиҳани амалга ошириш доирасида 2024 йил 31 декабрга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа офисига, истисно тариқасида, муҳандислик-коммуникация ва инфратузилма объектларидан ташқари қисми учун қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда (параллель лойиҳалаштирган ҳолда) бажаришга рухсат берилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб қилинган пудратчи ташкилот, шунингдек, Франция компанияларининг Консорциуми аъзоси бўлган «Patriarche» компанияси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лойиҳалаштириш фаолиятини амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатларнинг ваколатли органлари, ташкилотлари, жамиятлари ва бирлашмалари томонидан берилган рухсат берувчи ҳужжатлар (лицензиялар)га асосан амалга ошириши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-102-сон қарорига 2-иловадан 592 ва 606-позициялар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 8 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-273-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2023 й., 07/23/273/0575-сон)